61
5.2 Таснифи. Гавана классификацияси бўйича Жигар циррозининг 3-
морфологик формаси ажратилган: портал, постнекротик ва билиар.
Акапулько классификацияси жигар циррози йирик тугунли, майда тугунли
ва аралаш формаларга ажратилган. Майда тугунли
форма алькоголли цирроз,
гемохроматоздага цирроз, ўт йўллари обструкциясидан кейинги цирроз, Бодди-
Киари синдромида.
Йирик тугунли форма
асосан постнекротик циррозда, Вильсон-Коновалов
касаллигида, 1 антитрипсин етишмовчилигида учрайди.
Клиник кечиши: жигар циррози паст активлик билан кечувчи асосан
симптомсиз кечади ва касаллик асоратлари юзага келганда ѐки тарминал стадияда
аниқланади. Юқоридага кечиш 80% ҳолларда учрайди.
Юқори активлик билан
кечувчи формада беморларда тез чарчаш, ўнг қовирға устида ўтмас оғриқ, пешоб
рангининг ўзгариши, қорин шишига шикоят қилади.
Беморни кўздан кечирганда склера субиктериллиги, гинекомастия,
телеангиоэктазиялар, пальмар эритема хос. Жигар ўлчамлари кенгайган,
нормал
ѐки кичрайган. Кўпчилик беморларда катталашган қора талоқ аниқланади.
Достарыңызбен бөлісу: