Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қўлёзма ҳуқуқида удк элёр мирзаев анварович



бет5/6
Дата04.06.2016
өлшемі2.42 Mb.
#114304
1   2   3   4   5   6

Меҳмонлар китоби. Унда сайтга ташриф буюрган меҳмонлар ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қолдириши ёки уларни қизиқтирган саволларни сайт таҳририятига йўллаши мумкин. Масалан, «Жамият» газетасининг веб нашри1даги «Меҳмонлар китоби» қуйидаги кўринишга эга.

Шарҳ қолдириш ─ интерактивликнинг энг ёрқин намуналаридан бири бўлиб, бу хизмат деярли барча сайтларда йўлга қўйилган. Бунда материал остида ўқувчи шахсий фикрини ёзиб қолдириши учун махсус жой ажратилади. Аксарият сайтларда энг кўп ўқилган материаллар қатори энг кўп шарҳ қолдирилганлари мониторинг қилиб борилади.

Интернетда мультимедиа ва интерактивлик, аввало, ундаги тезкорлик сабаб ривожланиб, такомиллашиб бормоқда. Хабарларни янгилаш, саҳифадан саҳифага ўтиш, керакли маълумот ва суратларни юклаб олиш, шарҳ қолдириш ─ буларнинг барчаси сонияларда амалга оширилади. Тезкорликда интернетга тенг келадиган рақобатчи йўқ. «2012-2014 йилларга мўлжалланган «Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш дастури»га кўра, мамлакатимизда аҳолининг интернет тармоғига уланиш тезлиги 2 баравар ошиши, нархи эса 25 фоизга пасайиши режалаштирилган»2.

Бутунжаҳон ўргимчак тўрининг қуйидаги афзалликларини ҳам санаб ўтиш лозим.

Очиқлик. Тармоқ – ҳар бир хоҳловчи учун очиқ. Бунинг учун фақат интернетга уланган компьютер керак холос.

Географик макон чегараланмаганлиги. Интернетдан кунига 24 соат, йилига 365 кун Ер шарининг қай бир маконида бўлишингиздан қатъий назар фойдаланишингиз мумкин.

Марказлашмагани (децентрализация). Бу ҳақда рус тадқиқотчиларидан бири С.Машкова шундай ёзади: «Интернет тармоғи ривожини, ундаги ахборот ресурсларига киритилган информация мазмунини назорат қилувчи марказлашган тизим мавжуд эмас»3.

Ўлчов (ўлчанганлик). Тармоқдаги деярли барча ахборот рақамлашган бўлади. Сайт эгаларига ўша тармоққа қачон ва қанча киши ташриф буюргани, уларни нима қизиқтиргани, қайси саҳифаларни томоша қилгани ҳақида доимий ахборот келиб туради. Шу жумладан, қайси саҳифадаги қайси мақола неча марта ўқилгани ҳисоблаб борилади.

Интернетнинг ўзига хос томонлари ва электрон нашрнинг ўзига хос жиҳатлари ─ бу иккита, аммо бир-биридан айри тасаввур этиб бўлмайдиган тушунчалар. Глобал тармоқнинг бир қисми бўлмиш электрон нашр интернет хусусиятларини ўзида жамлайди ва унинг имкониятларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилади. Айнан электрон нашрларнинг ўзига хос жиҳати, афзаллигидан бири ─ уна архив хизмати мавжудлигидир.



Архив. Босма нашр веб сайтларининг энг қулай томонларидан бири уларда бир неча йил давомида газетада нашр этилган мақолаларнинг электрон нусхалари сақланишидир. Ўқувчи зарур хабар ёки мақолани архив бўлимидан тезликда излаб топиши мумкин. Масалан, «Ma’rifat» газетасининг он-лайн шаклида1ги архив бўлимида 2006 йилдан буён нашр этилган мақолалар сақланади. Керакли материални топиш учун архив саҳифасидаги махсус жойда сана, рукн, бўлим номи танланиб, қидирув эълон қилинади.

Махсус лойиҳалар. «Катта қизиқиш ва эътиборга сазовор бўлган ва таҳририятда унга бағишланган мақолалар кўп бўлганда»2 махсус лойиҳа ёки махсус рукнлар очилади. Бундан ташқари айрим босма нашр веб сайтларида ташкил этилган китоб ва диск савдоси, хайрия бўлимларини махсус лойиҳалар сирасига киритиш мумкин. Масалан, «Аргументы и факты» газетасининг веб-сайтида1 «АиФ. Доброе сердце» хайрия фонди учун «Пожертвование»(эҳсон) тугмаси ташкил этилган. Хайрия қилишни истаган киши сичқончанинг биргина тугмаси билан хоҳлаган миқдордаги маблағни фонд ҳисобига ўтказиши мумкин.

Блоглар. Ҳозирда махсус блог сайтларидан ташқари айрим босма нашрларнинг он-лайн шакли ва соф электрон нашрларда блоглар йўлга қўйилганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Кўпчилик бугунги замонавий журналистнинг, албатта, ўз шахсий блоги бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Блог ўзи нима? Блог ─ «фикрлар, шарҳлар ва гиперҳаволалар мавжуд бўлган шахсий кундалик»2 бўлиб, фикр-мулоҳазалар, у ёки бу воқеага нисбатан муносабат, бошдан ўтган, бошқалар билан бўлишмоқчи бўлган таассуротлар баён этиладиган жойдир. «Блог ─ жамоат баҳс-мунозаралари учун макон вазифасини ўташи мумкин»3. Блогга эга бўлиш ва унда ёзиш учун ёзувчи ёки журналист бўлиш шарт эмас. Шу сабаб ҳам блоггер(блог юритувчи)лар сони тобора ошиб бормоқда. Блог материаллари текширилмаслиги ва цензуранинг йўқлиги унда ҳар ким ўз фикрини эркин баён этиши, бошқаларнинг шу мавзу юзасидан фикрини билиши, фикр алмашиш имконини беради. Масалан, «Экономическое обозрение» журнали блог бўлими4 блоглар ўртасидаги топ-рейтингнинг 2-поғонасида туради(14.04.2012 ҳолатида). Унда турли муаллифлар томонидан ёзилаётган иқтисодий, ижтимоий мавзулар, техника соҳасидаги материаллар катта қизиқиш билан ўқилади. Масалан, Латиф Норовнинг «Электронная торговая площадка» сарлавҳали мақоласи 1256 марта ўқилган. Соф электрон нашрлар ичида www.kun.uz ҳам блог бўлимига эга. Унда исталган киши блог очиши ва хоҳлаган мавзудаги фикр-мулоҳазаларини ёзиб бориши мумкин.

Глобал тармоқ ва электрон нашрларнинг биз юқорида санаган барча афзаллик ва қулайликлари бўлишидан ташқари унинг энг муҳим устунлиги ─ электрон нашр юритишнинг босма нашрга қараганда арзон тушишидир. Интернет ОАВда истеъмолчиларнинг фойдаланиши рақамли кўринишда бўлади. Демак, қоғоз, босмохона, обуна, тарқатиш каби масалалар ўз-ўзидан йўқолади. Испаниядаги Madridiario.es электрон нашри муҳаррири Педро Монтолью шундай фикр билдиради: «Madridiario.esнинг босма нашри умуман йўқ. Испанияда босма нашр юритиш жуда қиммат. Уни тарқатишга кетадиган сарф-ҳаражат ҳам катта. Электрон нашр анча арзонроқ тушади. Испаниядаги барча ОАВ: радио, телевидение, газета, журнал интернетда ўз веб сайтига эга. Бу бозорга кириш, бошқалардан ажралиб туриш ва энг яхшилар рўйхатида бўлиш – ўта мушкул»1.

Интернет журналистика келажаги ва истиқболи ҳақида гапирар эканмиз, у вақт ўтган сайин ривожланиб, такомиллашиб, аудиторияси кенгайиб, оммалашиб бораётганини таъкидлаш лозим. Интернет дунёнинг 96 мамлакатида ўзининг 40 миллион фойдаланувчисига эга2. Ўзбекистонда ҳам интернет аудиториясининг кескин ўсганлиги кузатилса-да, Uznet сайтларига кирувчилар сони жуда кам, улар аҳоли умумий сонининг бир неча фоизларини ташкил этади холос. Шунингдек, мамлакатимизда ўз веб кўринишига эга бўлган босма нашрлар сони ҳам ортаётир. Қолаверса, уларнинг ҳуқуқий асоси ҳам такомиллашиб бормоқда. 2007 йил янги таҳрирда қабул қилинган «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунга кўра, энди «...умумфойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидаги веб- сайтлар» (4-модда) ҳам оммавий ахборот воситаси ҳисобланади, «...тегишли даврий босма нашрнинг босма ва электрон шаклларининг мазмуни айнан бир хил бўлган ҳамда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилган тақдирда, даврий босма нашр таҳририяти даврий босма нашрнинг электрон шаклини мустақил оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказмасдан тарқатишга ҳақлидир» (27-модда)3. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов 2009 йил 27 июнда «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига» йўллаган табригида шундай дейди: «Шуни қайд этиш керакки, бугунги кунда ахборот тарқатишнинг тезкор усули бўлмиш интернет журналистикасини ривожлантириш бўйича ҳам кенг ишлар олиб борилмоқда. Бунинг исботини юртимиздаги юздан ортиқ ОАВларнинг ўз веб сайтига эга экани, олий ўқув юртларида интернет журналистикаси бўйича махсус фанлар ўқитилаётгани, шу йўналишда ижод қилаётган журналистлар сони тобора кўпайиб бораётганлиги мисолида яққол кўриш мумкин»1. Тўғри, ижобий кўрсатгичлар бисёр, аммо босма нашр веб сайтларида ҳали бир қанча камчиликлар, ечимини кутиб турган муаммолар ҳам бор. Бундан ташқари ҳозирча интернет журналистика Ўзбекистонда даромад келтирадиган даражага чиққани йўқ. Бироқ хорижий давлатларда интернет босма матбуотни сиқиб чиқармасмикин, деган хавотир ҳам йўқ эмас. Рус тадқиқотчиларидан бири Засурский «Интернет газетани йўқ қилмоқда. Ҳозир ОАВ 2 версия: қоғозда ва «рақам»да чиқмоқда. Бу журналистикани йўққа чиқарадими ёки?» – дея савол қўйса, ўзбек тадқиқотчиларидан бири «Газета бир куну тун давомида кўпи билан 2 марта чоп этилиши мумкин бўлса, интернет-нашрлар чекланмаган имкониятлар ва матн учун кенг майдонга эга»2, - дея ўз фикрини билдиради.

Юқорида глобал тармоқ имкониятлари, электрон нашрларнинг ўзига хос жиҳатлари ва афзалликларини санаб ўтдик. Хулоса қилиб айтиш жоизки:

Электрон нашрларда қўллаш мумкин бўлган қатор мультимедиа имкониятлари мавжуд. Биргина гиперматн ва унда ҳаволалар берилиши керакли қўшимча ахборот (диаграмма, сурат, жадвал ва бошқ.) жойлаштиришни таъминлайди. Афсуски мамлакатимиздаги кўпгина босма нашрларнинг он-лайн кўринишида материаллар қандай чоп этилган бўлса, шундайлигича қўйилгани, гиперматн, ҳаволалар йўқлигини кузатдик.

Электрон нашр материалларида фотосуратларнинг берилиши ҳам ўқувчи эътиборини жалб этиш, ҳам ахборот ҳақида тўлароқ тасаввурга эга бўлишга ёрдам беради. Шундай экан, суратлардан кўпроқ фойдаланиш керак. Айни дамда Ўзбекистондаги айрим босма нашр (масалан, «Жамият» газетаси) веб сайтларида бирорта сурат йўқлиги ачинарли, албатта.

Мультимедианинг аудио ва видео имкониятлари энг таъсирчан воситалар бўлса-да, улардан мамлакатимиздаги саноқли электрон нашрларгина фойдаланади. Видеоянгиликлардан имкон қатор кенгроқ фойдаланишни йўлга қўйиш лозим.

Интернет журналистиканинг бошқа ОАВлардан асосий устунликларидан яна бири ─ унда интерактивликнинг кенг намоён бўлишидир. У фойдаланувчига қулайлик туғдиради ва у билан интернет (электрон нашр, муаллиф) ўртасида тезкор алоқа ўрнатиш, фикр алмашиш имконини беради. Ўзбекистондаги аксарият электрон нашрлар интерактив воситалардан самарали фойдаланаётгани қувонарли ҳол.

Электрон нашрни юритиш арзон тушса-да, ундаги асосий даромад манбаи рекламадир. Ўзбекистондаги босма нашр электрон сайтларига кўп сонли фойдаланувчилар кирмаслиги реклама берувчиларни уларда реклама беришдан тўхтатиб турибди.

Интернет журналистика истиқболини деярли барча порлоқ, деб ҳисоблайди. Ҳақиқатан порлоқ бўлиши учун уни мазмунан бойитиш, фақат ахборот эмас, маънавий озуқа олиш манбасига айлантириш кераклигини унутмаслик лозим. Бу олдимизда турган муҳим вазифалардан биридир.



ХУЛОСА

Оммавий ахборот воситалари жамият ва давлат ҳаётида, инсонларнинг ахборот олишга бўлган эҳтиёжини қондириш, маънавий озуқа олишда етакчи куч, асосий восита ҳисобланади. Айниқса, интернет журналистикаси пайдо бўлиб, ривожланиб, онлайн нашрлар юзага кела бошлагандан сўнг янги бир ахборот воситаси, улкан ахборот манбаи вужудга келди. Унинг кескин суръатларда оммалашиши эса уни ҳар томонлама ўрганиш ва тадқиқ этиш заруратини тақозо этди. Зеро, интернет, шу жумладан, электрон нашрлар хусусида соҳа мутахассислари орасида тугал бир фикр мавжуд эмас. Шунга қарамай, интернетни алоҳида ОАВ сифатида, интернет журналистикани эса журналистлик фаолиятининг мустақил йўналиши сифатида тан олувчилар тобора кўпчиликни ташкил этмоқда. Қулайликларию афзалликлари бўлиши билан бир қаторда бир қанча камчиликларга эга кибермакон кўплаб олимлар учун тадқиқот объекти вазифасини ўтамоқда.



Мазкур диссертация ишида босма ва электрон нашрлар, улар фаолиятининг ҳуқуқий асослари, интернет газета шакли ва услубидаги тажриба ва муаммоларни ўрганиш давомида қайд этилганлар, жумладан, босма ва электрон нашрларнинг ўзига хос жиҳатлари, бугунги босма нашрлар ва уларнинг электрон нусхаларида кузатилаётган тенденциялар, электрон нашр афзалликлари ва истиқболи, on-line нашр имижини кўрсатувчи жиҳатлар ҳамда анъанавий ва интернет журналисти маҳорати масалаларини, Ўзбекистондаги етакчи интернет журналистларининг ижодий лабораториясини ўрганиш қуйидагича хулоса чиқаришга ундади:

  1. Интернет журналистика ОАВнинг бошқа бирор тури қамраб ололмаган имкониятларга эга. Мамлакатимизда интернет журналистикаси ривожланишига катта эътибор қаратилиб, бу борада қатор ишлар амалга оширилаётганига қарамай босма нашрлар электрон версияларининг аксарияти глобал тармоқ имкониятларидан тўла фойдаланмайди. Бу айниқса, босма нашрларнинг электрон нусхаларида яққол сезилмоқда.

  2. Босма нашрларнинг электрон шакллари тез-тез янгиланиб турилмайди, улардаги рукнларнинг айримлари амалда фаолият юритмайди, мақолалар интернет аудиторияси ҳисобга олинмасдан, қандай бўлса шундайлигича, ҳеч бир ҳаволаларсиз, фақат газета чиққан кундагина жойлаштирилади.

  3. Электрон нашр материалларида фотосуратларнинг берилиши ҳам ўқувчи эътиборини жалб этиш ҳам ахборот ҳақида тўлароқ тасаввурга эга бўлишга ёрдам беради. Айни дамда Ўзбекистондаги айрим босма нашр (масалан, “Жамият” газетаси) веб-сайтларида бирорта сурат йўқлиги ачинарли, албатта.

  4. Интернетнинг интерактив воситаларига форум, меҳмонлар китоби, сўровлар, шарҳлар, муаллифнинг э-почтаси билан алоқани киритар эканмиз, юртимиздаги босма нашрларнинг веб версиясида бу каби воситалар тўлалигича фаолият юритмаётганлигига гувоҳ бўлдик.

  5. Тадқиқот давомида ўрганилган электрон нашрлар ичида “Ўзбекистон овози”, “Оила даврасида”, “Uzbekistan today” газеталарининг веб-сайтлари интернет газета талабларига жавоб бериши маълум бўлди.

  6. Мамлакатимиздаги анъанавий газеталарнинг электрон версияси билан хорижий сайтлар қиёсланганда дизайн, контент, тезкорлик, мультимедиа воситаларига бойлиги, шунингдек, on-line обуна бўлиш имкониятида сезиларли тафовутлар аниқланди.

  7. Интернет анъанавий журналистикадаги жанр ҳақидаги тушунчаларни ўзгартираётгани, баъзи жанрлар ўз хусусиятларини йўқотиши ва бошқалар билан қоришиб кетиши, аудитория эҳтиёж-талабидан келиб чиқиб, янги жанрлар пайдо бўлиши кузатилмоқда. Хусусан, глобал тармоқда информацион ва таҳлилий жанрлар, шарҳлар, кичик мақоланинг барча турлари, мониторинг ҳамда on-line мулоқотлар кучайиб кетаётгани кузатилмоқда.

  8. Тадқиқот давомида Ўзбекистондаги интернет журналистларининг маҳорати масаласида ҳам турли муаммолар мавжудлиги аниқланди. Жумладан, интернет газеталарда таржимадаги саводсизликлар, фактларни текширмай, нотўғри тақдим этиш, айрим журналистларнинг интернет аудиториясини инобатга олмай, мақолаларнинг босма нашрлардаги кўринишини глобал тармоқда ўз ҳолича эълон қилиши маълум бўлди.

Юқорида санаб ўтилган камчиликларни ечими сифатида қуйидагиларни таклиф этиш мумкин.

  1. Босма нашрларнинг электрон шаклларига, аввало, унинг контентига қараб баҳо берилар экан, уларни қизиқарли, долзарб мавзудаги материаллар билан бойитиш, мазмунли суратлар билан безатиш, “жон киритиш” зарур.

  2. Сайт содда, жарангдор, тез ёдда қоладиган номга эга бўлиши, иккинчи ва учинчи даражали номлардан қочиш тавсия қилинади.

  3. Интернетнинг чексиз оламида айнан дизайн, чиройли ташқи кўриниш орқали фойдаланувчини жалб этиш мумкин экан, бу меъзонга алоҳида эътибор қаратиш, ранг, матн, сурат, анимация – барчаси фойдаланувчи диққатини тортиши билан бир қаторда, бир-бирига мувофиқ бўлишига эътибор қаратиш зарур.

  4. Сайтлар ижтимоий тармоқлар билан алоқада бўлиши, уларда ўз саҳифаларига эга бўлиши; сайтдаги хабарларни тезкор янгилаб туриш, хабарларнинг тўғри, ишончли, холис ва текширилганлигига ишонч ҳосил қилиш; сайтдаги материалларнинг бир неча тилда бўлишига эришиш даркор.

Шунингдек, интернет журналистларининг маҳорати масаласида мавжуд муаммолар ечими сифатида қуйидагиларни тавсия этиш ўринли:

  1. Сайт рейтингини сақлаб қолиш ва ошириш учун сенсация, шов-шув ва “шиширилган” информациялардан эмас, баки тоъм маънода долзарб материаллардан фойдаланиш керак.

  2. Интернет журналистларида жанр борасида ҳам биқиқлик кузатилади. Хабар, кичик мақолалар билан чекланмасдан, балки танқидий-таҳлилий материаллар, шарҳлар, ўткир фельетон ва очеркларни жумлаган рубрикаларни ҳам қўшиши мақсадга мувофиқ.

  3. Тезкорликни ошириш, контентни аудио ва видео материаллар билан бойитиши, кенг қамровли махсус лойиҳалар ташкил этиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

  4. Қолаверса, интернет сайтлари қошида амалиёт машғулотлари, маҳорат мактабларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ.


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

I. Ўзбекистон Республикаси қонунлари



    1. Оммавий ахборот воситалари тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Қонуни (янги таҳрирда). 2007 йил 16 январда қабулқилинган.// Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами. Расмий нашр. 2007. – №3.

    2. Алоқа тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Қонуни. 1992 йил қабул қилинган.// Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами. Расмий нашр. 1992. – №5.

    3. Алоқалаштириш тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Қонуни. 1993 йил қабул қилинган.// Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами. Расмий нашр. 1993. – №3.

    4. ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурларни ҳуқуқий ҳимоялаш тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Қонуни. 1994 йил қабул қилинган.

II. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарлари

2.1. Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. – Т.: Ўзбекистон, 2004.

2.2. Каримов И.А. Юксак маънавият енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008.

2.3. Каримов И.А. Энг асосий мезон - ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш.// Ватанимизнинг босқичма - босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш - бизнинг олий мақсадимиз. Т.17. - Т.: Ўзбекистон, 2009.

2.4. Каримов И.А. Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига.// Халқ сўзи, 2009 йил 27 июнь.

2.5. Каримов И.А. Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига.//Халқ сўзи, 2011 йил 27 июнь.



III. Асосий адабиётлар

3.1. Ворошилов В. Журналистика. – М.: Издательство Михайлова В.А (2-е издание), 2000.

3.2. Гуревич С. Газета: вчера, сегодня, завтра. Учебное пособие. – М.: Аспект Пресс, 2004.

3.3. Калмыков А., Коханова Л. Интернет журналистика. Пособие для вузов. – М., 2005.

3.4. Машкова С. Интернет журналистика. – Тамбов.: Издательство ТГТУ, 2006.

3.5. Мутовкин Л. Дизайн и имиж газеты. – Омск, 2005.

3.6. Ныркова Л. Как делается газета? – М.: ТОО «Гендальф», 1998.

3.7. Ортиқова Ю. Интерактив журналистика. – Т.: MUMTOZ SO’Z, 2011.

3.8. Подурец М. Журналист в Интернете: учебное пособие. – М., 2002.

3.9. Рашидова Д. Интернет в Узбекистане: возможности и проблемы. - Т.: Zar-Qalam. 2003.

3.10. Рашидова Д., Азимов Ж. СМИ в Интернет и освещение законодательной деятельности Интернет журналистикой. Метод. пособие. - Т.: 2006.

3.11. Рашидова Д., Муратова Н. Интернет журналистика. - Т.: Международный Центр переподготовки журналистов, 2007.

3.12. Рашидова Д. Особенности формирования интернетовской журналистики и специфика Интернет в качестве глобального СМИ. – Т.: ЎзМУ, 2002.

3.13. Реддик Р., Кинг Э. Журналистика в стиле on-line. Перевод с англ. – М.,1999.

3.14. Тулупов В. Репутация Российской прессы. Средство Массовой информации в современном мире. – СПб., 2001.

3.15. Қосимова Н. Интернет журналистиканинг технологик асослари. – Т.: Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўлллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, 2012.

3.16. Қудратхўжаев Ш. Интернет: тарихи, тузилиши, техник хавфсизлик. Ўқув-услубий қўлланма. – Т.: Ўзбекистон, 2011.

3.17. Dominick J. The Dynamics of mass communication. – New York, 1996.

3.18. Jonathan Dube. On-line storytelling forms - www.cyberjournalist.net

3.19. Laura Ruel and Nora Paul. Multimedia storytelling: when is it worth it? - www.ojr.com (12.02.2007); Nora Paul. «New News» retrospective: Is online news reaching its potential? - www.ojr.com (24.03.2005).

3.20. Ray G.Rosales The Elements of Online Journalism. iUniverse, inc. - New York Lincoln Shanghai. 2006. – С.68.

IV. Қўшимча адабиётлар



    1. Дўстқораев Б. Ўзбекистон журналистикаси тарихи. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2009.

    2. Дўстмуҳаммад Х. Журналистнинг касб одоби муаммолари: назарий-методологик таҳлил. Монография. – Т.: Янги аср авлоди, 2007.

    3. Нестеренко Ф., Казем М. ва бошқалар. Луғат-маълумотнома: журналистика, реклама, паблик рилейшнз. 1700 та атама. – Т., 2003.

V. Даврий нашрлар, статистик тўпламлар ва ҳисоботлар

5.1. Каримов Ф. Ахборот тизимида миллий хусусиятлар//Ўзбекистон матбуоти. 2010. – 6-сон.

5.2. Кудратходжаев Ш. Интернет: благо или зло. Предпосылки создания, история и тенденции развития, схожесть оценок, инструмент в чьих руках…// Вестник НУУ. – Т.: Университет. 2010. - №1. – С. 3-5.

5.3. Монтолью П. Доступ к электронной прессе должен быть свободным// Журналист. 2007. – №8.

5.4. Пронин Е., Пронина Е. Атиномия – 2000 (NET – мышление как публичная субъективность и как массовая установка. Вестник Моск. университета. Сер 10. Журналистика. 2001. №1. )

5.5. Қудратхўжаев Ш. ХХI асрда ким етакчи бўлади? //Ўзбекистон матбуоти. 2010. – 6-сон.

5.6. История организации и принципы функционирования глобальной компьютерной сети интернет. Роль и значение современных информационных технологий в государственном управлении. UZINFOCOM. – Т. 2008.

5.7. Журналистлар ихтисослашуви борасида турли йўналишларда ўтказилган ўқув-услубий семинарлар бўйича материаллар тўплами. – Т.: Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, 2012.



VI. Интернет манбалар

    1. www.lex.uz

    2. www.uz

    3. www.mmf.uz

    4. www.inopressa.ru

    5. www.uzjournal.uz

    6. www.mediart.ru

    7. www.journalism.ru

    8. www.revolution.allbest.ru

    9. www.guzey.com

    10. www.zhurnal.ru

    11. www.aif.ru

    12. www.iht.com

    13. www.people.com.cn

    14. www.kun.uz

    15. www.gazeta.uz

    16. www.podrobno.uz

    17. www.uzdaily.uz

1. Оммавий ахборот воситалари тўғрисида (янги таҳрири) Ўзбекистон Республикаси қонуни 2007 йил 15 январь.

2 Халқ сўзи. 2010- йил, 8-декабрь, 236-сон.

1 Рашидова Д. Информационные технологии и интерактивная Интернет журналистика - Т.: 2003; Рашидова Д. Интернет в Узбекистане: возможности и проблемы. - Т.: Zar-Qalam. 2003; Рашидова Д., Азимов Ж. СМИ в Интернет и освещение законодательной деятельности Интернет журналистикой. Метод. пособие. - Т.: 2006; Рашидова Д., Муратова Н. Интернет журналистика. - Т.: Международный Центр переподготовки журналистов, 2007.

Қосимова Н. Интернет журналистиканинг технологик асослари. – Т.: Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўлллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, 2012.

Кудратходжаев Ш. Интернет: тарихи, тузилиши, техник хавфсизлик. Ўқув-услубий қўлланма. – Т.: «Узбекистан», 2011.; Кудратходжаев Ш. Журналист фаолиятида Интернетдан фойдаланиш. Услубий қўлланма. – Т.: «Узбекистан», Кудратходжаев Ш. Интернет: благо или зло. Предпосылки создания, история и тенденции развития, схожесть оценок, инструмент в чьих руках…// Вестник НУУ. – Т.: Университет. 2010. - №1. – С. 3-5.


2 Мутовкин Л. Дизайн и имиж газеты. – Омск, 2005. Пронин Е., Пронина Е. Атиномия – 2000 (NET – мышление как публичная субъективность и как массовая установка. Вестник Моск. университета. Сер 10. Журналистика. 2001. №1. )

Ворошилов В. Журналистика. – М.: Издательство Михайлова В.А (2-е издание), 2000.

Гуревич С. Газета: вчера, сегодня, завтра. Учебное пособие. – М.: Аспект Пресс, 2004.

Машкова С. Интернет журналистика. – Тамбов.: Издательство ТГТУ, 2006.

Ныркова Л. Как делается газета? – М.: ТОО «Гендальф», 1998.

Тулупов В. Репутация Российской прессы. Средство Массовой информации в современном мире. – СПб., 2001.



Калмыков А., Коханова Л. Интернет журналистика. Пособие для вузов. – М., 2005.

3 Ray G.Rosales The Elements of Online Journalism. iUniverse, inc. - New York Lincoln Shanghai. 2006. – С.68.

4 Jonathan Dube. On-line storytelling forms - www.cyberjournalist.net

5 Laura Ruel and Nora Paul. Multimedia storytelling: when is it worth it? - www.ojr.com (12.02.2007); Nora Paul. «New News» retrospective: Is online news reaching its potential? - www.ojr.com (24.03.2005).

1http://www.toni.org/2012/05/03/1-billion-web-sites-in-2013/

2 http://www.worldwidewebsize.com/

3 http://www.dubaichronic.com/

4 www.uz.wikipedia.org/wiki/Domen/

1 http://www.12uz.com/ru/news/show/economy/15833/

2 http://uza.uz/oz/politics/29870/

1 http://primeminister.kz/news/show/26/rejting-kazahskogo-jazyka-v-vikipedii-podnjalsja-s-127-pozitsii-na-25-mesto/19-12-2012

1 Д. Рашидова, Н. Муратова Интернет журналистикаси, Тошкент


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет