Статистик кўрсаткичлар тизими деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Ҳодиса ва жараёнларнинг ҳолатини, ифодаловчи меъёрларга қўшиб хисобланган кўрсаткичлар
|
Мутлақ миқдорлар қандай йўл билан аниқланади.
Жавоб: кузатилаётган миқдор бирликларини қўшиш ёки айириш йўли билан аниқланади.
|
|
Мутлақ миқдорлар қандай ўлчов бирликларида ифодаланиши мумкин?
Жавоб: Мутлақ миқдорлар натурал, шартли натурал ва қиймат (пул) ўлчов бирликларида ифодаланади
|
|
Мутлақ қўшимча ўсиш ёки камайиш қандай аниқланади?
Жавоб: ҳар қайси кейинги давр даражасидан бошланғич ёки ўзидан олдинги давр даражасини айириш йўли билан аниқланади.
|
|
Ўсиш ёки камайиш коэффициенти ёки суръати қандай аниқланади?
Жавоб: ҳар қайси кейинги давр даражаси бошланғич ёки ўзидан олдинги давр даражасига нисбатан қанча мартаба ёки фоизга катта ёки кичик эканлигини ёки қанча фоиз ташкил этишини кўрсатади.
|
|
Сирғанчиқ ўртача даражалар қандай аниқланади?
Жавоб: қатор кўрсаткичларидан доимо тенг сонда олиб, улардан оддий арифметик ўртача ҳисоблаш йўли билан аниқланади.
|
|
Автокорреляция нима?
Жами: бу кейинги даражалар билан олдингилари ўртасидаги ёки ҳақиқий даражалари билан тегишли текисланган қийматлари ўртасидаги фарқлар орасидаги корреляциядир
|
|
|