Ўзбекистон республикаси умумдавлат таснифлагичи



жүктеу 8.49 Mb.
бет1/57
Дата19.06.2016
өлшемі8.49 Mb.
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ УМУМДАВЛАТ ТАСНИФЛАГИЧИ

--------------------------------------------------------------------------------------


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ

ТУРЛАРИ ТАСНИФЛАГИЧИ 2 ред.


КЛАССИФИКАТОР ВИДОВ ЭКОНОМИЧЕСКОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ред.2


---------------------------------------------------------------------------------------

Жорий этиш санаси

КИРИШ

Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи – иккинчи редакция (ИФУТ – 2) Ўзбекистон Республикаси таснифлаш ва кодлаш ягона тизимининг таркибий қисми хисобланади ва Ўзбекистон миллий таснифлагичларини тузиш услубиятига асосан ишлаб чиқилган. Ушбу Ўзбекистон иқтисодий фаолият турлари таснифи учун умумий негиз Европа хамжамиятининг иқтисодий фаолият турлари статистик таснифидир (КДЕС (NACE) 2 ред.).



ИФУТ -2 – Ўздавстандарт Агентлигининг 10.03.2004 йилдаги 05-06-сонли қарори билан жорий қилинган Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари таснифлагичи ИФУТ – 1 нинг (O’zDT 005:2004) қайта кўриб чиқилган таҳрири ҳисобланади.

НОРМАТИВ ТАЯНИШЛАР

ИФУТ 2 ред.ни тайёрлашда қуйидаги меъёрий хужжатлардан фойдаланилган:

КДЕС 2 ред. – «Европа иқтисодий хамжамиятида иқтисодий фаолият турлари статистик таснифи» (NACE Rev.2 “Statistical classification of economic activities in the European Community” / Regulation N 1893/2006) дать английское название и ссылку на утверждающий нормативный акт).

O’zDSt 6.01.1:2007 "Ўзбекистон Республикаси техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларни таснифлаш ва кодлашнинг ягона тизими. Асосий қоидалар".

O’zDSt 6.01.2:2007 "Ўзбекистон Республикаси техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларни таснифлаш ва кодлашнинг ягона тизими. Таснифлагичларни ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби".

ТАСНИФЛАГИЧНИНГ МАҚСАДИ

Иқтисодий фаолият турлари таснифлагичининг қайта кўриб чиқилган иккинчи редакцияси янги фаолият турларини, технологик ёки ташкилий ўзгаришлар натижасида аҳамияти ошган фаолият турларини кузатиш, шунингдек халқаро миқёсда қиёслаш мумкин бўлган статистик маълумотларни тайёрлаш ва тарқатиш мақсадида амалдаги ИФУТ 1 ред. ўрнига тайёрланган.

ИФУТ -2 иқтисодий фаолият бирликларини (алоҳида корхоналар ёки корхоналар гуруҳи) таснифлаш учун мўлжалланган бўлиб, иқтисодий статистика соҳасидаги статистик маълумотларни (ишлаб чиқариш, бандлик, миллий ҳисоблар) тайёрлашга асос бўлади ва қуйидагиларда фойдаланилади:

статистик бирликлар тақдим этган бирламчи статистикада, шунингдек статистик маълумотларни умумлаштириш жараёнида;

миллий хисобчилик тизими асосида макроиқтисодий ҳисоб-китобларни амалга оширишда;

халқаро статистик маълумотлар алмашинувида;

республика ва ҳудудий босқичларда иқтисодий-статистик таҳлилни амалга ошириш учун;

бошқарув органлари, вазирликлар ва муассасалар, илмий-текшириш муассасаларининг кундалик иқтисодий амалиётида.

ТАСНИФЛАШНИНГ ТУЗИЛИШ ПРИНЦИПЛАРИ

ИФУТ-2 фаолият турларининг жамини ишлаб чиқарилаётган товарлар ва хизматлар билан боғлиқ ҳолда бир турдаги гуруҳларга ажратади. Таснифнинг хар бир даражаси одатда ўзи учун хос бўлган товар ва хизматларни ишлаб чиқариш сифатида таърифланади, баъзи холларда ҳал қилувчи белги бўлиб ишлаб чиқариш жараёни ёки ишлатиладиган хом ашё ҳисобланади.

ИФУТ -2ни шакллантиришда статистик таснифларнинг асосий принципларига риоя қилинган:

кузатилаётган объектни атрофлича таърифлаш;

бир-бирини инкор этувчи тоифалар, яъни ҳар бир элементни таснифлагичнинг фақат бир тоифасига киритиш;

элементларни таснифнинг тоифаларига гуруҳлашнинг турли даражаларида изчиллик билан киритиш.

ИФУТ -2 да худди ИФУТ 1 ред.даги каби фаолият турларининг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш сохаларига бўлиниши кўзда тутилмайди, мулк шакли, хуқуқий статусдаги фарқлар хисобга олинмайди, иқтисодий фаолиятнинг бозор ва нобозор турлари орасидаги фарқ белгиланмайди.

Тасниф иккита блокдан ташкил топади: ўхшатиш (идентификациялаш) ва номлаш. Ўхшатиш блоки беш поғонали иерархия тизими ва харфли-рақамли коддан фойдаланадиган кодлашнинг изчил тизимидан иборат. ИФУТ-2 таснифлагичи кодлари NACE 2 ред.даги кодлаш тизимини сақлаб қолиш учун иккинчи ва учинчи рақамлар ўртасида нуқтага, хамда миллий эҳтиёжларни акс эттириш мақсадида тўртинчи ва бешинчи рақамлар ўртасида нуқтага эга, бунда:


  • биринчи (юқори) даража харфий код билан белгиланган (секциялар);

  • иккинчи даража икки хонали рақамли код билан белгиланган (бўлимлар);

  • учинчи даража уч хонали рақамли код билан белгиланган (гуруҳлар);

  • тўртинчи даража тўрт хонали рақамли код билан белгиланган (синфлар);

  • бешинчи даража беш хонали рақамли код билан белгиланган (кичик синфлар).

Кодлар таркиби қуйидагича ифодаланиши мумкин:

ХХ. - бўлим

ХХ.Х - гуруҳ

ХХ.ХХ - синф

ХХ.ХХ.Х - кичик синф

Секцияларнинг ҳарфий кодлари бўлим (гуруҳ, синф)нинг рақамли кодларига боғланмаган. Бўлимлар кетма-кет кодлаштирилади, бунда ИФУТ-2 очиқ тизим ҳисоблангани, яъни унга турли ўзгартириш киритиш (гуруҳларни киритиш, чиқариб ташлаш ёки ўзгартириш) таснифлагич тузилмасига таъсир кўрсатмагани сабабли, худди халқаро таснифлагичдаги каби 04,34,40,44,48,54,57,67,76,83,89 бўлимлар кодларининг резерв рақамлари сақлаб қолинган.

Таснифнинг бирор бир даражаси пастроқ даражаларга бўлинмайдиган ҳолларда пастроқ даражага мос келадиган белги ўрнига «0» қўйилади. Қолдиқ гуруҳлар ёки синфлар, одатда, “9” рақами билан белгиланади.

Кузатилаётган бирликни ИФУТ-2нинг у ёки бу фаолият турига тўғри киритиш учун гуруҳларнинг мазмунини очиб берувчи ва/ёки таснифлагичнинг бошқа гуруҳларига ҳавола қилувчи тушунтиришлардан фойдаланиш лозим. Бунда юқори позициялар учун тушунтиришлар улар таркибига кирувчи барча гуруҳлар учун қўлланилади.

ИФУТ-2 ни халқаро таснифлагич билан уйғунлаштириш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

КДЕС 2 ред. халқаро таснифлагичини унда қабул қилинган код ва холатлар номини ўзгартирмасдан тўғридан-тўғри қўллаш;

халқаро таснифлагичнинг код ва холатлари номини ва ундаги захира холатларни бузмасдан миллий иқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирадиган қўшимчаларни 5-белги даражасида киритиш.

ИФУТ-2 ва КДЕС 2 ред. да кодлашнинг қиёсий структураси

КДЕС 2 ред.

ОКЭД-2

Секциялар




A-Q ҳарфлари




Секциялар

A-Q ҳарфлари

Бўлимлар




2-хонали рақамли кодлар (01-99)




Бўлимлар

2-хонали рақамли кодлар (01-99)
Гуруҳлар




3-хонали рақамли кодлар (01.1-99.0)



Гуруҳлар

3-хонали рақамли кодлар (01.1-99.0)
Синфлар




4-хонали рақамли кодлар (01.11-99.00)



Синфлар

4-хонали рақамли кодлар (01.11-99.00)










Кичик синфлар

5-хонали рақамли кодлар (01.110-99.000)

  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57


©dereksiz.org 2016
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет