68
Хоразмий, Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Алишер
Навоий, Қозизода Румий каби мутафаккир боболаримиз асарларида ҳам буни
учратиш мумкин.
Биринчи Президентимиз И.А.Каримов “Юксак маънавият – енгилмас
куч” асарида тахкидлаганидек, “... заминимизда яшаб ўтган буюк
алломаларимиз, мутафаккир боболаримизнинг ибратли ҳаѐти ва
фаолияти,
бемисл илмий-ижодий кашфиѐтлари бугун ҳам жаҳон аҳлини ҳайратга
солаѐтганини ғурур билан таъкидлашимиз лозим” [6].
Инновацион педагогик технологиялар таълим-тарбия тизимининг
зарурий қисми экан, у орқали таълим соҳасида туб бурилишларни амалга
ошириш мумкин. Маълумотлилик – маърифат асосини ташкил этувчи бош
ғоя, табиат ва жамият алоқадорлигини англаб етиш, авторитар ва сохта
тафаккур
юритиш усулидан воз кечиш, сабр-бардош, қаноат, ўзгалар
фикрини ҳурматлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни эъзозлаш каби
сифатларни шакллантиришдан иборатдир. Ушбу масаланинг ечими муайян
даражада таълимни технологиялаштириш билан чамбарчас боғлиқ.
Таълим-тарбия мазмунига аждодларимиз ўгитлари, халқимиз миллий
қадриятларини
сингдириш, замонавий педагогик технологияларни ўқув
жараѐнига татбиқ қилиш орқали кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Айни
вақтда, жамият ижтимоий ҳаѐтига ахборотлар оқими шиддатли равишда
кириб келмоқда ва кўп соҳаларни қамраб олмоқда. Ахборотларни тезкор
суръатда қабул қилиб олиш, таҳлил этиш, қайта ишлаш, назарий жиҳатдан
умумлаштириш, хулосалаш ҳамда етказиб беришни жадаллаштиришни йўлга
қўйишни таълим тизимининг зарур вазифалари сифатида белгилаш мумкин.
Таълим-тарбия жараѐнига педагогик
технологияларни татбиқ этиш
юқоридаги муаммоларни ижобий ҳал этишга хизмат қилади
Қайд этилган муаммоларни ҳал қилиш учун республикада кўзга
кўринган педагог олимлар билан ҳамкорликда таълим технологияларини
тадқиқ этиш йўлида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,
системалар назариясининг барча қонуниятларидан келиб чиққан ҳолда
69
ривожланган хорижий мамлакатларда мавжуд педагогик технология
тамойиллари асосида республика педагогларига тушунарли бўлган ҳудудий
педагогик технологиянинг миллий модели яратилди [34].
Ўқув фанларнинг барча турдаги машғулотларини лойиҳалаштириш
долзарб бўлиб, масаланинг ечими сифатида “Математика ўқитиш
методикаси” фани ўқув машғулотлари лойиҳалари яратилди.
Аслида педагогик технология анчагина мураккаб бўлиб, дарс бериш
усулларининг аввалги яхши томонларини ўзида мужассам этган замонавий
тадбирдир. Педагогик технологияда дарс ва ўқув машғулотлари жараѐнида
амалга ошириладиган ишлар лойиҳаси олдиндан
босқичма-босқич ва аниқ
вақтга мўлжалланиб тузиб олинади. Лойиҳада машғулот жараѐнида
бериладиган таянч тушунчалар, назорат саволлари, қўлланиладиган восита ва
дидактик материаллар кўрсатилади. Талабаларнинг амалий машқларни
бажара олиши баробарида ўзлаштириши ҳам доимий назорат остига олинади.
Педагогик технологиянинг таълим жараѐнига татбиқи таълим жараѐнининг
фақат яхши ѐки аъло даражада амалга ошишини кафолатлайди. Чунки,
режалаштирилган дарс лойиҳалари олимлар ѐки тажрибали педагоглар
томонидан тузиб чиқилади.
Таълим-тарбия жараѐнига инновацион педагогик технологияларни
қўллашда, албатта, ўқитувчидан ижодкорлик,
билим ва тажриба талаб
этилади. “Математика ўқитиш методикаси” фани ўқув машғулотлари
лойиҳаларини тузиш инновацион педагогик технологиянинг қуйидаги
тамойилларидан келиб чиқилди (2.1-расмга қаранг):