Ўзбекистон тарихини даврлаштиришга оид янгича талқинлар хусусида



Pdf көрінісі
бет5/6
Дата01.03.2024
өлшемі0.5 Mb.
#493873
1   2   3   4   5   6
33 Файзулла Толипов 283-288

“Yangi O‘zbekiston: barqaror 
rivojlanishning ijtimoiy-falsafiy, 
iqtisodiy-siyosiy va huquqiy masalalari” 
 
VOLUME 2 | SPECIAL ISSUE 23 
ISSN 2181-1784 
SJIF 2022: 5.947 | ASI Factor = 1.7
 
287 
w
www.oriens.uz
April 
2022
 
Тарих фанини ўрганишда маълум назарий-методологик тамойиллар
илмий ғоя ва назарияларнинг ўрни ва аҳамияти катта. Улар тарих фанининг 
мазмун ва моҳиятини чуқурроқ англашга, шунингдек фанни ўрганишнинг 
мақсад ва вазифаларини кенгроқ очиб беришга ёрдам беради. Шунинг учун ҳам 
уни маълум назарий-методологик тамойиллар, илмий-назарий асосларига 
таянган ҳолда ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Дарсларда тарих фанини 
ўрганишда маълум илмий, методик тамойилларга таяниш ҳам муҳимдир.
Шунингдек этнография, археология, антропология фанларида қабул қилинган 
моддий ва ёзма маълумотларга таянган ҳолда иш юритиш ҳам фанни 
ўрганишда муҳим аҳамият касб этади
2

Тарих фани инсониятнинг ўтмиши, аҳолининг турмуш тарзи, жамият 
ижтимоий тараққиётига оид содир бўлган воқеа ва ҳодисаларни, инсоният 
жамиятининг барча тадрижий (эволюцион) ривожланиш жараёнларини 
ўрганади. Ватанимиз тарихи жаҳон тарихининг ажралмас қисми бўлиб, у 
аждодларимизнинг босиб ўтган тарихий йўли, турмуш тарзига оид 
маълумотларни маълум изчилликда ва кетма-кетликда ўрганади. Ўзбекистон 
тарихи фанини ўрганиш орқали биз аждодларимизнинг ҳаёти, турмуш тарзи 
хусусида тушунчаларга эга бўлиш баробарида, уларнинг жаҳон халқлари 
тарихий тараққиётига қўшган ҳиссалари ҳақида зарур маълумотларга эга 
бўламиз. 
 
ХУЛОСА 
Умуман олганда агар биз тарихни тўғри даврлаштирсак, тарихда содир 
бўлган жамики воқеа ва ҳодисалар, улардаги умумийлик ва алоқадорлик 
қонуниятлари, тарихий ҳодиса ва жараёнлар, хусусан Ўзбекистон тарихидаги 
барча тарихий жараёнларни холис ўрганиш имкониятига эга бўламиз. Бунда 
академик Аҳмадали Асқаровнинг Ўзбекистон тарихини даврлаштиришга оид 
назарияси энг объектив ва холис назариядир. Бу борада албатта фанини 
ўрганиш объекти ҳам муҳимдир. Ўзбекистоннинг тарихида содир бўлган барча 
воқеа ва ҳодисалар, фаннинг объектидир. Тарих фанининг объектига нисбатан 
фаннинг мақсади, вазифаси, йўналишини белгиланади. Яъни, маълум бир 
маънода объект билан предмет бир-бирига жуда яқин тушунча бўлса-да, улар 
барча фанларда моҳияти, ўрни ва вазифалари билан фарқланадилар. Зеро, тарих 
фанида объект, аниқ тарихий давр, макон, замон ва географик ва умумий
2
Обломуродов Н. Толипов Ф. Ўзбекистон тарихи. (Олий таълим муассасаларининг номутахассислик 
талабалари учун дарслик). Т., 2021. 




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет