“Yangi O‘zbekiston: barqaror
rivojlanishning ijtimoiy-falsafiy,
iqtisodiy-siyosiy va huquqiy masalalari”
VOLUME 2 | SPECIAL ISSUE 23
ISSN 2181-1784
SJIF 2022: 5.947 | ASI Factor = 1.7
285
w
www.oriens.uz
April
2022
Жумладан, мамлакатимиз тарихини ягона
назарий концепция асосида
даврлаштириш масаласи анча йиллар талай баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Аммо кейинги йилларда Ўзбекистон тарихи фанида бой ўтмишимизни
даврлаштириш масаласи ўз ечимини топди, десак муболаға бўлмайди.
Ваҳоланки, ҳар бир халқ ва миллат тарихи маълум маҳаллий шарт шароитлар
ва қонуниятлар асосида ривожланади ва шу асосда даврлаштирилади. Чунки
инсоният тарихи дунёнинг турли минтақаларида
турли тарихий даврларда
турлича кечган бўлиб, бирон бир минтақадаги тарихий жараёнлар иккинчи
минтақадаги тарихий жараёнлардан тубдан фарқ қилади.
Айнан Ўзбекистон тарихини янгича даврлаштириш борасида ўзининг
назарий концепциясини илгари сурган академик А.Асқаров бу борада тўғри
таъкидлаб, ўзига хос илмий тавсияларини илгари суриб,
қуйидагиларни қайд
этади: “Шўролар даври тарих фанида кишилик жамияти тарихини 5 та
ижтимоий-иқтисодий фармациялар (ибтидоий жамоа тузуми, кулдорлик,
феодализм, капитализм ва социализм)га бўлиб ўрганиш анъанага айланган эди.
Собиқ
СССР парчаланиб, коммунистик ғоя ва социализм системаси барбод
бўлгандлан сўнг, жамият ижтимоий ва иқтисодий қонунлари ўзгарди.
Шу боисдан бугунги кунда ҳаёт тарихга, жамият тараққиётининг
ривожланиш қонуниятларини ўрганишда объектив, аниқ ва бирламчи манбалар
асосида ёндашишни тақоза этмоқда. Зеро, жамиятнинг ривожланиш
қонуниятларини 5 та формацияларга бўлиб ўрганишлик
эндиликда замон
талабига тўғри келмай қолди. Чунки Ўрта Осиё халқлари тарихи мисолида
оладиган бўлсак, қулдорлик тузими махсус ижтимоий-иқтисодий формация
сифатида бизда бўлмаган. Социалистик жамият эса тарих тақоза этмаган ҳаёлий
бир ўйдирма бўлиб чиқди. Ўрта Осиё шароитида ана шу 5
ижтимоий-иқтисодий
формациянинг фақат учтасигина (ибтидоий жамоа тузуми, феодал жамияти ва
капиталистик муносабатларнинг дастлабки босқичлари) юз берганлигини
таъқидлаш мумкин. Совет даври жамияти эса давлат монополистик
капитализми шаклида ривожланди.
Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масаласида
совет даврида мутлақо
бошқача ёндошувлар мавжуд эди. Бундай тарихий даврлаштиришдан фарқли
равишда минтақамизнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб академик А.
Асқаров томонидан таклиф этилган назария ҳам эътиборга моликдир. Олим
Ўзбекистон тарихини даврлаштиришда қуйидаги еттита асосий даврни
кўрсатиб ўтади:
1) Ибтидоий тўда даври (1 млн-40 минг йилликлар)