Хулоса ва таклифлар.
Жисмоний шахс-
лар даромадларини солиққа тортишда солиқ
имтиёзларидан самарали фойдаланиш бора-
сида юқоридагиларга асосланган ҳолда қуйи-
дагиларни хулоса қилиш мумкин бўлади:
1. Доимий асосда солиқ имтиёзи фақат
солиқни тўлиқ тўлашга қодир бўлмаган солиқ
тўловчиларга берилади. Бошқа барча солиқ
тўловчиларга имтиёз муайян мақсад ва муд-
датларга берилиши керак.
2. Даромад солиғининг объекти бўйича
солиқ имтиёзларини беришда солиқ тўловчи-
лар томонидан ундан фойдаланишнинг аниқ
шартлари белгиланиши керак.
3. Аҳоли учун даромад солиғи имтиёзла-
ри самарадорлигини баҳолаш методикаси иш-
лаб чиқилиши ва имтиёзлар самарадорлиги-
ни сифатли текшириш учун масъул ижрочи-
лар белгиланиши лозим.
Шунинг билан биргаликда, жисмоний
шахслардан олинадиган даромад солиғидан
берилган имтиёзларга доир норматив-ҳуқу-
қий ҳужжатлардаги номувофиқликларни бар-
тараф этиш, уларни Солиқ кодекси нормала-
рига мувофиқлаштириш, имтиёзларни тўғри
қўллаш ва уларнинг самарадорлигини оши-
риш борасида қуйидагилар тавсия этилади:
1. Солиқ кодекси 378-моддасининг би-
ринчи қисми 16-банди биринчи хатбошисида
солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикаси-
нинг прoфессионал ва олий таълим ташки-
лотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек
йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандлари-
нинг ёки эрининг (хотинининг) таълим оли-
ши) учун йўналтириладиган, солиқ солиниши
лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари-
га солиқ солинмаслиги белгилаб қўйилган.
Ушбу имтиёз нормасини мазкур имтиёзни
қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом нормала-
ри билан мувофиқлаштириш лозим. Яъни
мазкур имтиёз солиқ тўловчининг профессио-
нал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш
учун нафақат тижорат банклари томонидан
ажратилган таълим кредитларига (фоизлари
билан) қоплашга йўналтирилган даромадла-
рига нисбатан ҳам, балки юридик шахслар
томонидан жисмоний шахсларга қайтариш
шарти билан берилган маблағлари (ссудалар)
ҳисобидан амалга оширилганда ҳам қўллани-
лиши лозим.
2. Ўзбекистон Республикаси Президен-
тининг ПФ-60-сонли фармонига асосан 2022
йилда 1 апрелдан бошлаб нодавлат мактабга-
ча таълим ташкилотлари ва мактабларга фар-
зандларини юбораётган ота-оналарнинг ойи-
га 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даро-
мад солиғидан озод этилишига доир имтиёз-
лардан келиб чиқиб, мос равишда Солиқ ко-
дексининг 378-моддасига қўшимчалар кири-
тилиши зарур.
Достарыңызбен бөлісу: |