1. Дорихона муассасаларининг молиявий-х ужалик фаолиятини назорат килиш турлари?



бет1/4
Дата28.03.2023
өлшемі22.82 Kb.
#471266
  1   2   3   4
Оралик назорат 1


1.Дорихона муассасаларининг молиявий-х ужалик фаолиятини назорат килиш турлари?

Дори воситалари сифатини назорат килиш давлат тизими УзРнинг дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тугрисидаги 2016 йил 4 январдаги конунига асосан фармацевтик фаолият билан шугулланувчи корхоналар яъни дори воситаларини, тиббий буюмларни яратиш буйича изланишларни, тадкикотларни, шунингдек уларни ишлаб чикариш, тайёрлаш, сифатини назорат килиш, стандартлаш, руйхатдан утказиш, саклаш, ахборот бериш, етказиб бериш ва реализация килиш билан шугулланиши кайд этилган булиб, унда энг асосий вазифалардан бири дори воситалари сифатини назорат килишдек зарур фаолият хисобланади. Бу борада УзР нинг 1993 йил 28 декабрдаги “Махсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тугрисида” ги конунга асосан, сертификатлаштиришни миллий тизими, яъни сертификатлаштиришнинг асосий тартиб-коидалари, уларни максад ва вазифалари тегишли моддаларда акс эттирилиб, асосий максад, одамларнинг хаёти, согликни, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хамда атроф мухит учун хавфли булган махсулотлар реализация килинишини назорат этиб бориш, махсулот тайёрловчиси таъкидлаган сифат курсатгичларини тасдиклаш ишларини амалга оширади. Фармацевтика махсулотлари, даволаш озик-овкатлари ва тиббий техника сифатини назорат килиш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш сохасида ягона давлат сиёсатини таъминлаш максадида УзР Вазирлар Махкамасининг 1995 йил 25 майдаги 181-сонли карорига мувофик Согликни саклаш вазирлиги томонидан Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат килиш Бош бошкармаси (ДВ ва ТТСН ББ) ташкил этилди. 2017 йилда Узбекистон Республикаси Президентининг 2017йил 7 ноябрдаги 5229-сонли “Фармацевтика тармогини бошкариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида”фармонига мувофик Узбекистон Республикаси согликни саклаш вазирлиги хузурида “Фармацевтика тармогини ривожлантириш агентлиги” ташкил этилди. Согликни саклаш вазирлиги томонидан Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат килиш Бош бошкармаси “Дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникаси экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат Маркази” ДУК ташкил килинди.






Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет