Африғийлар ҳукмронлиги даврида Хоразмда ижтимоий- иқтисодий ҳаётда муҳим ўзгаришлар рўй беради. Аввалги феодал қўрғонлари яқинида шаҳарлар, шаҳар- қўрғонлар вужудга кела бошлайди



Дата10.03.2023
өлшемі46.5 Kb.
#470594
Африғийлар ҳукмронлиги даврида Хоразм савдо алоқалари тарихи


Африғийлар ҳукмронлиги даврида Хоразмда ижтимоий- иқтисодий ҳаётда муҳим ўзгаришлар рўй беради. Аввалги феодал қўрғонлари яқинида шаҳарлар, шаҳар- қўрғонлар вужудга кела бошлайди. Буни биз Хоразм воҳасида жойлашган Бургутқалъа мисолида кўришимиз мумкин. Бургутқалъа худудида бир-биридан 200-300 метр масофада алоҳида-алоҳида жойлашган қўрғонларнинг кўплиги кузатилади. Айрим қўрғонларнинг ички қисмида кўшклар пайдо бўлади. Хоразм воҳасининг деҳқончилик аҳолиси шундай турар жойларда катта патриархал оилага бирлашиб истиқомат қилган. Душман хавф солган пайтда кўшкларга беркиниб ўзини ҳимоя қилган Патриархал оилаларга катхудолар бошчилик қилган.
Илк ўрта асрларда мавжуд бўлган Хоразм кўшк-қишлоқлари 8-13 тадан гуруҳ-гуруҳ бўлиб канал бўйларида жойлашган ва ҳар бир гуруҳда битта катта ва мустаҳкам кўшк ажралиб турган. Оддий деҳқонларнинг уйлари эса экин майдонларининг ўртасида тарқоқ ҳолда қурилган. Қирққиз каналидан ғарброқда жойлашган Яққапорсон кўшки ҳудудида аҳолининг ижтимоий тенгсизликидан дарак берувчи оилалар ва уларнинг турар-жой хоналари археологлар томонидан ўрганилди. Натижада шу нарса аниқландики, кўшкнинг ташқари томонидаги кулбаларда кўшк эгасига қарам бўлган аҳоли “кадиварлар” яшаган. VI-VII асрларда мустаҳкамланган кўшк- қўрғонларда истиқомат қилаётган деҳқон оқсуяклари сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан янада кучайган. Маҳаллий оқсуяклар “деҳқон” деб юритилган. Одатда бу сўз билан ерлик аҳолининг эркин қисми тушинилган. Хоразм аҳолисининг асосий қисми деҳқончилик билан шуғулланган.
Турк хоқонлиги таркибига кирган халқлар ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг турли босқичларида бўлганлар. Кўчманчи турклар ўша вақтда уруғ жамоатчилигидан қулдорлик тузумига ўтиш жараёнини ўз бошидан кечираётган эди. Ўрта Осиёда яшаётган қадимий халқлар эса ривожланишнинг янги босқичига патриархал қулчиликдан феодал муносабатларига ўтиш босқичида эдилар. Ўша даврда озод заминдорлар билан бир қаторда, кадиварлар (чоракорлар) ҳам пайдо бўлиб, улар бой заминдорларга иқтисодий жиҳатдан қарам бўлганлар. Хоразм воҳасида ўтказилган археологик тадқиқотлар берган маълумотларга кўра В-ВИИ асрларда ерлик деҳқончилик билан шуғулланаётган аҳолининг талайгина қисми кадиварларга айланганлиги кузатилади. Кадиварлар энди куртак очаётган феодал жамиятининг асосий кучи сифатида вужудга келганлар.
Шаҳарлар феодал мулкининг маркази бўлиб, улар атрофидаги ерлар ҳам феодалга қарашли бўлган. Шаҳристон ва унинг атрофидаги ерлар ҳокими Аркда ўтирган. Арк Шаҳристонни маркази хисобланган. Шаҳристонлар нафақат сиёсий, балки савдо ва хунармандчилик маркази ҳам ҳисобланган.
Араб босқинидан кейинги Хоразмнинг сиёсий тарихи, балки, унинг ижтимоий – иқтисодий тарихи ҳам ниҳоятда суст ўрганилган бўлиб, бу ерда ҳам аниқ маълумотларга эга бўлмасдан, ёзма ва археологик тадқиқотлар маълумотларидан баъзи хулосалар чиқаришимиз мумкин холос. Сомонийлар даврида улкан минтақадаги сиёсий барқарорлик натижасидагина Хоразм нисбатан хўжалик муваффақиятларига эришган дейишимизга тўлиқ асос бор. Ҳатто нумизматик материалларга таянадиган бўлсак, Хоразм савдогарлари сўғд савдогарларидан кейин, баъзи ҳолларда эса тенг мавқеда иш юритиб, аста-секин Мовароуннаҳр савдосида ўз мавқеларини ошириб борганлигини кўриш мумкин. Чунончи IХ-Х асрларга оид Сўғд шаҳарларининг фақат учтасида – Варахша, Пойкент, Қумсовгандан топилган тангаларни таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, бу тангалар орасида Хоразм майда айирбошлов тангаси, фақат Самарқанд Сўғди тангаларидан кейин иккинчи ўринни эгаллайди1. Шу ўринда машҳур тарихчи Наршахийнинг маълумоти қизиқиш уйғотадики, у ўзининг «Бухоро тарихи» асарида араблар истилоси даврида ва ундан олдин (VII-VIII асрлар) Бухоро ички савдосида Хоразм тангалари ҳукмронлик қилганлигини ёзиб ўтган эди2. Аммо кейинчалик вазият бора-бора Хоразм савдогарлари фойдасига ўзгарганлигини кўрамиз. Бу даврда Хоразм Буюк Ипак йўлининг шимолий тармоғи орқали ва Кавказ орқали Византия ва Европа билан савдо алоқалари олиб боришга ҳаракат қилган. Буни археологик тадқиқот натижалари ҳам тасдиқлайди. Масалан, 1988 йилда Кисловодск шаҳрининг Шарқий чеккасидаги Мокрая Балка ёдгорлигидан Хоразмшоҳ Шовушфаннинг кумуш драхмаси топилган3. 1997 йилда эса Шимолий Хоразмдаги Куюкқалъа ёдгорлигидан Византия императори Август Тиверий (698-705)нинг олтин тангаси топилди4. Бошқирдистон ҳудудидан милодий VII-VIII асрларга оид Хоразм тангалари ҳам топилган. Камабўйи ҳудудларидан эса III-VIII асрларга тегишли Хоразм кумуш тангалари топилган. Бу топилмалар ҳали кўпгина тадқиқотларни талаб қилса-да, шуниси аниқки, хоразмликлар юқорида кўрсатиб ўтилган савдо йўли орқали Европа билан фаол савдо муносабатларида бўлганлар.



1 Толстов С.П. Қадимги Хоразм маданиятини излаб.- Т., 1964, 56-бет.

2 Наршахий. Бухоро тарихи. //«Мерос» тўпламида. –Т.: «Камалак», 1991, 14-бет.

3 Ртвеладзе Э. Великий Шелковый путь. С.141.

4 Мамбетуллаев М.М. Византийская индикация из Куюккала (Северный Хорезм). Нумизматика Центральной Азии, вып. IV. –Т.: 1999, с.29-30.


Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет