Фатволар тўплами www.tavhid.com
Ақида ва манҳаж ўртасида фарқ борми?
Савол: Манҳаж ақида остига дохил бўладими ёки ақида манҳаж остига дохил бўладими? Ёҳуд у иккиси ажралган-(алоҳида)ми?
Жавоб: Бунга ҳам бир неча бор жавоб берганмиз. Мен сенга қисқача айтаман: Сен мусулмон, тўғри йўлдаги суннийсан. Шундай деб айтасанми? «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ» деб гувоҳлик берасан ва унинг талабларини адо этасан. «Муҳаммад Аллоҳнинг Расули» (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) деб гувоҳлик берасан ва ушбу гувоҳлик талабини бажарасан. Эътиқод саҳиҳ экани манҳажнинг саҳиҳ эканини талаб этади. Мен ақидада салафий, манҳажда эса ихвоний демайсан. Ақидадаги салафийлик соф йўл, ақидадаги салафийлик. Бу нимаси ахир? Бу, икки зид нарсани жамлашликдир. Ўтган саволда баъзилари: у ихвонга энг яқин салафий, деди. У фалончига энг яқин салафий! Кимга (энг яқин) билмайман. Ақида саҳиҳ экани манҳаж ҳам саҳиҳ эканини таъкидан, мажбуран ва очиқ талаб этади. Имом Ҳасан ал-Басрий раҳимаҳуллоҳ айтганларидек: «Тонг отиб, кеч кирганда ҳам сен уларнинг манҳажлари асосидадирсан».
Фазилатли шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳим ал-Бухорий ҳафизаҳуллоҳ
Юклаб олиш [mp3]
Манба: Тавҳид форуми
Достарыңызбен бөлісу: |