Аллоҳ суйган бандалар
28
4. Илми билан кибрланадиганлар
Нодон-жоҳил деб аташга энг лойиқ одам илми билан кибр-
ланадиган кимсадир. Модомики, илм одамда камтарлик ва
қўрқув ҳиссини оширмас экан, у илм фойдали илм эмас.
Илм икки хил бўлади: тилдаги илм ва қалбдаги илм.
Тилдаги илм Аллоҳнинг бандалар зиддига бўлган ҳужжати,
қалбдаги илм эса Аллоҳдан қўрқишдир.
Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ сал-
лаллоҳу алайҳи ва салламнинг
бундай деганларини эшит-
дим, дейди:
“Қиёмат куни бир кишини олиб келиниб, дўзахга
улоқтирилади. Ичаклари қорнидан чиқиб кетиб, улар билан
тегирмон айлантираётган эшакдек айланиб юради. Жаҳан-
нам аҳли унинг устига йиғилиб келиб: «Эй фалончи, сенга нима
бўлди, бизларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариб юр-
ган сен эмасмидинг, ахир?» дейишса, «Ҳа, сизларни яхшиликка
буюрардим-у, ўзим қилмасдим, ёмонликдан қайтарардим-у,
ўзим қилаверар эдим», дейди”
19
.
Кибрли олимни қандай қилиб олим дейиш мумкин?!
Достарыңызбен бөлісу: