Аллоҳ суйган бандалар
76
садақа қилган киши ва Аллоҳни холи жойда зикр қилиб, кўзи-
дан шашқатор ёш оққан киши”
96
.
Яна Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган
ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган киши то сут елинига қайтма-
гунича (яъни асло) дўзахга кирмайди ҳамда Аллоҳ йўлидаги
чанг-ғубор билан жаҳаннам тутуни бир бандада асло жам-
ланмайди”
97
.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо деди: “Мен
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг бундай де-
ганларинини эшитдим:
«Икки хил кўзга дўзах ўти ҳеч қачон
тегмайди: Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўзга ва Аллоҳ йўлида
қўриқчилик қилган кўзга»”
98
.
Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳа-
дисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Икки томчи ва икки оёқ изидан кўра Аллоҳга суюкли нарса
йўқ: Аллоҳдан қўрқув сабаб оқиб чиққан кўз ёш томчиси, Ал-
лоҳ йўлида тўкилган қон томчиси. Икки из эса: Аллоҳ йўлида
юрилган оёқ изи ва фарз амаллардан бирини бажариш учун
босилган оёқ изи”
99
.
Достарыңызбен бөлісу: