Аллоҳ суйган бандалар


Аллоҳ Ўз фазли марҳамати билан ато



Pdf көрінісі
бет42/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Аллоҳ Ўз фазли марҳамати билан ато 
этган нарсаларда бахиллик қилаётган кимсалар бу ба-
хилликларини ҳаргиз ўзлари учун яхши деб ўйлама-
синлар! Балки бу улар учун ёмондир. Чунки тўплаган 
мол-дунёлари яқинда — қиёмат куни уларнинг бўйин-
ларига ўраладиган оловли бўйинбоққа айланади. Ал-
лоҳ субҳонаҳу ва таолонинг Ўзигина мулк эгасидир ва 
барча махлуқот фанога юз тутганидан сўнг боқий қо-
лувчи ёлғиз Унинг Ўзидир! У сизларнинг барча амалла-
рингиздан хабардор Зотдир” (Оли Имрон, 180)
124
.
Нажот топиш ва ютуққа эришиш йўлларидан бири ба-
хилликнинг ҳар қандай кўринишини тарк этишдир. Буни 
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бизларга қуйидаги оятида баён 
қилган: “
Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, 
ана ўшалар нажот топувчи зотлардир” (Ҳашр, 9).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган яна бир ҳа-
дисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай де-
дилар: “Аллоҳ таоло: «Эй бандам, инфоқ қил, Мен сенга инфоқ 
қиламан», деган. Аллоҳнинг қўли неъматлар билан тўладир. 
Уни кечаю кундуз тинмай сарф этган билан асло камаймай-
ди. Кўрмайсизларми, ахир осмонлару ерни яратганидан бери 
инфоқ қилса ҳам, Аллоҳнинг қўлидаги ризқ камаймади! Ал-
лоҳнинг арши сув устида эди. (Ризқ ва амаллар) мезони Унинг 
қўлидадир, уни туширади ва кўтаради” (яъни бандалар 
124
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 3/268) ривояти.


Бешинчи сифат | Сарф-харажатда ўртачалик
87
ризқини гоҳ камайтиради, гоҳ кўпайтиради ёки хоҳлаган 
бандасининг мартабасини кўтаради, хоҳлаган бандасининг 
мартабасини туширади)
125
.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: Расулуллоҳ саллал-
лоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кишидаги энг ёмон иллат 
жазавага туширувчи бахиллик ва ўта қўрқоқликдир”
126
.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет