Аллоҳ суйган бандалар


Эй иймон келтирганлар, руку ва саждалар қилинг



Pdf көрінісі
бет48/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Эй иймон келтирганлар, руку ва саждалар қилинг
ёлғиз Раббингизга ҳеч кимни шерик қилмай ибодат 
қилинг, яхшиликлар қилинг, шояд нажот топсангиз” 
(Ҳаж, 77).
Сажда
Сажда — сажда қилинаётган зотни улуғлаб пешонани ерга 
қўйишдир.


Олтинчи сифат | Ёлғиз Аллоҳга бандалик қилиш
103
Ўзини мусулмон дейдиган кишилар орасида Аллоҳдан 
ўзгага сажда қилаётганларни кўрмоқчи бўлсангиз, зиёрат-
гоҳларга боринг. Кўпгина жоҳил-нодон кимсалар ўша ер-
даги қабрга сажда қилиб, унинг остонасини ўпиб, йиғлаб, 
юз-қўлларини суртиб, ўша қабрда ётган ўликдан ёрдам 
сўрайдилар. Бу очиқдан-очиқ катта ширкдир... Ла ҳавла ва 
ла қуввата илла биллаҳ. Аллоҳдан ўзимизга ва уларга ҳидо-
ят беришини сўраб қоламиз.
Эътикоф
Эътикоф — бирор нарсага маҳкам боғланиш ва оз муддат 
бўлса ҳам ундан айрилмаслик.
Бу ҳам ёлғиз Аллоҳ учун, Аллоҳнинг уйи (масжид)да ва 
Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш (яқинлашиш) нияти билан қи-
линиши лозим бўлган ибодат. Айримларни кўрасиз, ўзини 
бир ой, ё бир йил бирон азиз-авлиёнинг қабри хизматига 
бағишлайди ва ўша жойдан айрилмайди. Қабр учун назрлар 
йиғади, атрофини супуриб-сидириб, сувлар сепиб тозалай-
ди. Бу билан тоат-ибодат қиляпман деб ўйлайди, ҳақиқатда 
эса у Аллоҳга осийлик қилиш билан бирга гуноҳга ёрдам-
чи ҳам бўлмоқда. Бошқа бири бир ҳафтага ҳамма нарсадан 
узилиб, Бадавий, Дусуқий, Ҳусайн ё бошқа бирон “авлиё”-
нинг туғилган куни муносабати билан уюштириладиган ма-
росимларда хизмат қилади, одамларга таом ва сув тарқата-
ди. Буни у ўша авлиё учун хизмат деб билади ва уни улуғлаб 
қилади. Бу каби ишларнинг ҳеч бири жоиз эмас.
Ҳаж
Ҳаж — Аллоҳга ибодат ниятида ҳаж амалларини бажариш 
учун Маккани қасд қилиб бориш.


Аллоҳ суйган бандалар
104
Айрим жоҳил кишилар ҳар йили авлиё ва солиҳлар қаб-
рини қасд қилиб, зиёратларга боради. Қабр атрофини тавоф 
қилиб, улуғлайди, ҳатто Аллоҳга ёлғон тўқиб: “Ким фалончи 
авлиё қабрини етти маротаба зиёрат қилса, ҳаж савоби ёзи-
лади”, деб айтади.
Эй Раббимиз, Сени поклаймиз, бу сўзлар гуноҳи ўта 
оғир бўлган бўҳтондир.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет