Аллоҳ суйган бандалар


Тавоф Тавоф — Каъба атрофида ёлғиз Аллоҳ учун қилиниши фарз  бўлган ибодат. Аллоҳ таоло деди: “ Ўз зиммаларига вожиб қилган



Pdf көрінісі
бет49/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Тавоф
Тавоф — Каъба атрофида ёлғиз Аллоҳ учун қилиниши фарз 
бўлган ибодат.
Аллоҳ таоло деди: “
Ўз зиммаларига вожиб қилган 
назр ларига вафо қилсинлар ва Байтул атиқни (яъни, 
Каъбани)
 тавоф қилсинлар” (Ҳаж, 29). 
Айрим жоҳиллар қабрларни тавоф қиладилар. Ҳеч қан-
дай қабрни — хоҳ у пайғамбар қабри бўлсин, авлиё ёки со-
лиҳ инсон қабри бўлсин — атрофида айланиб тавоф қилиш 
жоиз эмас. Умуман Каъбадан бошқа бирон жойни тавоф қи-
линмайди.
Иккинчи: Молиявий ибодатлар
Закот ва садақа
Бу ибодатлар ёлғиз Аллоҳ учун, холис, ширкдан пок бўлмоғи 
лозим. 
Аллоҳ таоло дейди:

Эй мўминлар, намозни тўкис адо этинглар, фарз 
қилинган закотни беринглар” (Бақара, 110);


Олтинчи сифат | Ёлғиз Аллоҳга бандалик қилиш
105
“Эй Пайғамбар, уларнинг молларидан садақани (за-
котни) олинг. Бу садақалари уларни гуноҳлар кирлиги-
дан тозалайди ва қалбларини поклайди” (Тавба, 103). 
Қурбонлик
Қурбонлик ҳам барча ибодатлар каби ёлғиз Аллоҳ таоло 
учун бўлмоғи лозим.
Авлиёлар ва солиҳ кишиларга атаб қурбонлик қилиш 
ширк бўлиб, асло жоиз эмас. Жинларга атаб сўйиш ҳам шу 
жумладандир. Одамлар орасида бирон яқини касал бўлиб 
қолса, товламачи сохта табиб ё сеҳргар фолбинга боради-
ганлар кўп. Фолбин эса унга оқ товуқ ёки ёввойи қора кап-
тар ё шу каби бошқа бир ҳайвон олиб келишга буюради, сўнг 
у олиб келинган ҳайвонни Аллоҳнинг исмини зикр қилмай 
(бисмиллоҳсиз) сўйиб, бирон қудуққа ё булоққами, анҳорга-
ми ёки хароба ташландиқ ергами ташлаб келишни айтади. 
Ташлаётганда “бисмиллоҳ” деб айтмасликни таъкидлайди. 
Чунки сўйиш ёки ташлаш асносида “бисмиллоҳ” дейилса, 
ундан шайтонлар ейишга қодир бўла олмайди. 
Унутманг, хароба-ташландиқ ерлар шайтонлар маскани 
бўлади. Бундай жойларда шу тариқа жонлиқ сўйиш Аллоҳ-
дан бошқа учун қурбонлик қилиш бўлиб, ширк ҳисобланади 
ва шу ишни қилган киши лаънатга дучор бўлади. Расулуллоҳ 
саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Аллоҳдан бошқа 
учун қурбонлик қилган кимсага Аллоҳнинг лаънати бўлсин”
142
.
Аллоҳ таоло қурбонликни ёлғиз Ўзи учун, холис қилиш-
га амр этган: «(Эй Пайғамбар, мушрикларга) 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет