Олтинчи сифат | Ёлғиз Аллоҳга
бандалик қилиш
115
билан ажрим қилишингиз учун нозил қилдик”
(Нисо, 105).
2) Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламни
яхши кўриш
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўриш ҳам
фарз саналиб, Аллоҳга бўлган муҳаббатга тобе ва чамбарчас
боғлиқдир. Чунки Аллоҳнинг элчисини яхши кўриш Аллоҳ-
ни яхши кўриш ва Аллоҳ учун яхши кўриш ҳисобланади.
Мўминнинг қалбида Аллоҳга муҳаббат туйғуси жўшса, пай-
ғамбарига бўлган муҳаббати ҳам жўшади, униси камайса,
буниси ҳам камаяди.
Анас разияллоҳу анҳу ривоятида айтилишича, Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:
“Уч нар-
са бор, кимда шулар бўлса, иймон ҳаловатини топади: Аллоҳ
ва Унинг расули барча нарсадан кўра унга суюклироқ бўлиш;
кимни яхши кўрса, фақатгина Аллоҳ учун яхши кўриш; Аллоҳ
уни куфрдан қутқарганидан сўнг яна куфрга қайтиб қолишни
оловга ташланишдан кўра ҳам ёмонроқ деб билиш”
149
.
Анас разияллоҳу анҳудан
қилинган ривоятда Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:
“Сиз-
лардан биронтангиз то мен унга ота-онасидан, боласидан
ва барча инсонлардан севимли бўлмагунимча комил иймонли
бўлмайди”
150
.
Достарыңызбен бөлісу: