Аллоҳ суйган бандалар


олмасангиз, унинг каффорати ўз оилангизни боқа-



Pdf көрінісі
бет64/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

олмасангиз, унинг каффорати ўз оилангизни боқа-
диган ўртача таомлардан ўнта мискинга таом бериш 
ёки уларни кийинтириш ёки бир қулни озод қилиш-
дир. Ким шу уч нарсадан бирортасини топа олмаса, 
уч кун рўза тутади. Қасамларингизда тура олмасли-
гингиз каффоратлари шудир. Эй мусулмонлар, қа-
самларингизни муҳофаза қилинглар!” (Моида, 89).
3) Ғамус — ботирувчи қасам
Ўтмишдаги ишга ёлғондан қасам ичиш.
Бундай қасам кишини жаҳаннамга ботиргани боис “ға-
мус”, яъни ботирувчи деб номланган.
Бу қасамнинг каффорати йўқ. Бундай қасам ичган одам 
қуйидаги шартлар асосида сидқидилдан тавба қилиши ло-
зим:


Олтинчи сифат | Ёлғиз Аллоҳга бандалик қилиш
125
1. Ёлғон қасам билан бировнинг ҳаққини олган бўлса, уни 
эгасига қайтаради.
2. Ҳақ эгасини рози қилади.
3. Қилган ишига астойдил пушаймон бўлади.
4. Қайта бундай иш қилмасликка азму қарор қилади.
Ёлғон (ғамус) қасам ҳақида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи 
ва саллам бундай деганлар: “Ким бошқа бир инсоннинг моли-
ни тортиб олиш мақсадида ёлғон қасам ичса, Аллоҳ таолога 
Унинг ғазабига дучор бўлган ҳолда йўлиқади”
158
.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ёлғон қасамни 
гуноҳи кабиралар, яъни катта гуноҳлар қаторига қўшган-
лар: “Катта гуноҳлар — Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага 
оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ёлғон қасам ичиш”
159
.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарлари 
олдида ичилган ёлғон қасамнинг гуноҳи янада катта ва ул-
кан бўлади.
Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: 
“Ким менинг бу минбарим олдида туриб, гарчи янги ҳўл мис-
вок(ни ўзлаштириб олиш) учун бўлса ҳам ёлғон қасам ичса, 
ўзига дўзахдан жой ҳозирлаб қўйсин”
160
.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу 
алайҳи ва саллам бундай деганларини ривоят қилган: “Бу 
минбар олдида туриб, бир қул ё чўри ҳўл мисвок учун бўлса ҳам 
ёлғон қасам ичса, дўзах унга вожиб бўлади”
161
.
158
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 8/212), Муслим (Нававий шарҳи, 2/158) 
ривояти.
159
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 11/555) ривояти.
160
Ибн Можа (2/779), Ҳоким ривояти. Албоний “Саҳиҳ ал-жомеъ”да 
(6081) саҳиҳ деган.
161
Ибн Можа (2/779) ривояти. Бусирий “ал-Завоид”да: “Санади саҳиҳ, 
ровийлари ишончли”, деган.


Аллоҳ суйган бандалар
126
2. Аллоҳдан бошқанинг номи билан қасам 
ичиш
Ота-она, фарзанд, омонат ва шулар каби Аллоҳнинг 
махлуқотлари билан қасам ичиш. Қасамнинг бу тури кичик 
ширк саналиб, мусулмон киши бундан эҳтиёт бўлмоғи ло-
зим.
Насл-насаб билан, “Пайғамбар ё фалончининг ҳаёти би-
лан” деб қасам ичиш ҳам шулар жумласидандир.
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қи-
линган ҳадисга кўра, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва сал-
лам бундай деганлар: “Ким Аллоҳдан бошқа билан қасам 
ичса, ширк келтирибди”
162
.
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қи-
линган бошқа бир ҳадисга кўра, Расулуллоҳ саллаллоҳу 
алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Огоҳ бўлинглар, Аллоҳ 
таоло сизларни ота-боболарингиз билан қасам ичишдан қай-
таради. Ким қасам ичмоқчи бўлса, Аллоҳ номи билан қасам 
ичсин ёки жим бўлсин”
163
.
Бурайда разияллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ саллал-
лоҳу алайҳи ва саллам: “Ким омонат билан қасам ичса, биз-
дан эмас”, дедилар
164
.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврлари-
да одамлар “Каъбага қасам!” деб айтарди. Ҳабибимиз бун-
дан қайтариб: “Ким қасам ичса, Каъбанинг Рабби номи билан 
қасам ичсин”, дедилар
165
.
162
Аҳмад, Термизий ривояти. Ҳоким ҳасан деган, Албоний “Саҳиҳ ал-
жомеъ”да (6080) саҳиҳ деган
163
Муттафақун алайҳ.
164
Абу Довуд (3/223) ривояти. Албоний “Саҳиҳ ал-жомеъ”да (6079) саҳиҳ 
деган.
165
Аҳмад ривояти. Албоний “Саҳиҳ ал-жомеъ”да (6090) саҳиҳ деган.


Олтинчи сифат | Ёлғиз Аллоҳга бандалик қилиш
127
Аллоҳдан бошқа билан қасам ичишнинг 
каффорати
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ 
саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким қасам ичса-ю, 
қасамида “Лот ва Уззога (жоҳилиятдаги бутлар номи) қа-
сам” деса, ортидан “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб қўйсин”
166
.
Эслатма 
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо ривоят қилади: 
“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишини отаси 
билан қасам ичаётганини эшитиб: «Ота-боболарингиз би-
лан қасам ичманглар. Ким Аллоҳ билан қасам ичса, қасамида 
содиқ бўлсин. Кимга Аллоҳ номи билан қасам ичилса, (қасам 
ичувчининг қасамига) рози бўлсин. Ким Аллоҳнинг (шариати-
га) рози бўлмаса, Аллоҳга бегонадир», дедилар”
167
.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет