Аллоҳ суйган бандалар
148
жалла банданинг жони бўғзига келгунига қадар қилиб қолган
тавбасини қабул этади”, деганлар
210
.
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилини-
шича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай де-
ганлар:
“Сизлардан олдин ўтганлар орасида тўқсон тўққиз
одамни ўлдирган бир киши бор эди. У (тавба қилишни истаб,)
ер юзидаги энг илмли киши ҳақида суриштирди. Одамлар уни
бир роҳибга йўлладилар. Роҳибнинг олдига бориб, унга тўқсон
тўққиз кишини ўлдирганини айтди ва: «Тавба қилсам, қабул
бўладими?» деб сўради. Роҳиб: «Йўқ», деган эди, уни ҳам ўл-
дириб, ўлдирганлари саноғини юзтага етказиб қўйди. Кейин
яна ер юзидаги энг илмли киши ҳақида суриштирди. Уни бир
олимга жўнатишди. У олимга юз кишини ўлдирганини айтди
ва: «Тавба қилишимга имкон борми?» деб сўради. «Ҳа, тав-
ба қилишдан сени нима ҳам тўсар эди? Фалон шаҳарга бор,
у ерда Аллоҳга ибодат қиладиган одамлар бор. Сен ҳам улар
билан бирга ибодат қил. Юртингга қайтиб келма, чунки бу
ер ёмон жой», деб жавоб берди олим. У ўша шаҳар томон йўл
олди. Ярим йўлга етганида ўлим фариштаси келиб унинг жо-
нини олди. Раҳмат ва азоб фаришталари тортишиб қолиш-
ди. «У тавба қилган эди ва Аллоҳ томон кетаётган эди», деди
раҳмат фаришталари. «У бирорта ҳам солиҳ амал қилма-
ди-ку», деди азоб фаришталари. Шунда уларнинг ёнига одам
қиёфасида бир фаришта келди. Фаришталар ундан ечим
сўрашди. «Иккала томон (яъни яшаган юрти ва кетаётган
шаҳри)нинг ҳам масофасини ўлчаб кўринглар. У қайси томон-
га яқин бўлса, демак ўша томондан», деб жавоб қилди у. Улар
иккала томонни ҳам ўлчаб кўришди. Натижада у кетаётган
шаҳарига яқинроқ бўлиб чиқди ва уни раҳмат фаришталари
олиб кетди”
211
.
210
Термизий
ривоят қилиб, ҳасан ҳадис деган.
211
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 6/512), Муслим (Нававий шарҳи, 17/82)
ривояти.
Тўққизинчи сифат | Тавба қилиш
149
Имрон ибн Ҳусойн разияллоҳу анҳу ривоят қилади:
“Зинодан ҳомила орттирган Жуҳайна қабиласилик бир аёл
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг элчиси, мен ҳад (шаръий жазо) қўлланила-
диган иш қилиб қўйдим. Мени жазоланг», деди. Пайғамбар
саллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлнинг валийсини чақириб:
«Бунга яхшилик қилиб, ҳолидан хабар олиб тур. Ҳомиласи-
ни туққач, ҳузуримга олиб кел», дедилар. Аёлнинг валийси
шундай қилди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва
саллам
аёлнинг (аврати очилиб кетмаслиги учун) кийимларини
маҳкам боғлашга ва тошбўрон қилиб ўлдиришга буюрди-
лар. Сўнг ўзлари аёлга жаноза ўқидилар. Умар разияллоҳу
анҳу: «Эй Расулуллоҳ, сиз унга жаноза ўқийсизми, ахир у
зино қилган-ку?» деган эди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи
ва саллам:
«Бу аёл Мадина аҳлидан етмиш кишига тақсим-
ланса етадиган даражада тавба қилди. Аллоҳ азза ва жалла
учун ўз жонини қурбон қилган бундан кўра афзалроқ бирор ки-
шини биласанми?!» дедилар”
212
.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қи-
линган ҳадисда келишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва
саллам бундай дедилар:
“Агар одам боласи бир водий олтин-
Достарыңызбен бөлісу: