Аллоҳ суйган бандалар
150
киради. Бири Аллоҳ йўлидаги жангда қатл қилинади. Кейин
қотилнинг тавбасини Аллоҳ қабул этиб Исломга ҳидоят қи-
лади ва у ҳам (Аллоҳ йўлида жанг қилиб) шаҳид бўлади”
214
.
Сафвон ибн Ассол разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳа-
дисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Кунботар тарафда эни қирқ (ёки етмиш) йил масофачалик
бўлган бир эшик бор. Аллоҳ азза ва жалла осмонлару ерни
яратган кун бу эшикни тавба учун очиб қўйган, уни то қуёш
кунботар тарафидан чиқмагунига қадар беркитмайди”
215
.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қи-
линган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва
саллам
бундай дедилар:
“Жаннатнинг саккиз эшиги бор: ундан ет-
титаси ёпиқ ва биттаси қуёш то кунботар томондан чиқ-
магунича тавба учун очиқдир”
216
.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу
алайҳи ва салламдан ривоят қилишича, у зот дедилар:
“Хато
қилсангиз ва гарчи хатоларингиз осмонга етган бўлса ҳам
тавба қилсангиз, Аллоҳ тавбаларингизни қабул қилади”
217
.
Мусулмон одам Аллоҳнинг раҳматидан умидини узмай-
ди. Кофир кимсаларгина Аллоҳнинг раҳматидан умидсиз
бўлади. Мусулмон доим Аллоҳнинг раҳматидан
умид қи-
лади, тавба-тазарру ва тоат-ибодат билан Парвардигорига
қайтади. Аллоҳ таоло астойдил тавба қилган бандасини ал-
батта кечиради.
Лекин билиш керак бўлган бир жиҳат бор: банда агар
ҳаммадан яшириб гуноҳ қилган бўлса, тавбани ҳам яшириб
қилиши лозим, Аллоҳ яширганини очиб, ўзини ўзи шарман-
214
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 6/38), Муслим (Нававий шарҳи, 13/36)
ривояти.
215
Термизий
ривоят қилиб, ҳасан саҳиҳ деган.
216
Абу Яъло ва Табароний ҳасан санад билан ривоят қилган.
217
Ибн Можа ривояти, 2/1419. Ҳайсамий “Завоид”да санадини ҳасан
деган
Тўққизинчи сифат |
Тавба қилиш
151
да қилмаслиги керак. Аммо бирон гуноҳни ёки Аллоҳ рози
бўлмайдиган ҳар қандай ишни очиқ-ошкор қилган бўл-
са, унга шу маъсиятда эргашганлар ҳам
қайтишлари учун
ошкора тавба қилиши керак.
Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу бундай ривоят қила-
ди: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Эй
Расулуллоҳ, менга насиҳат қилинг», дедим. Расулуллоҳ
сал-
лаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Қодир бўлганингча Аллоҳ таоло-
дан қўрқ (тақво қил). Ҳар бир тош ва дарахт олдида (яъни
ҳар ерда) Аллоҳни зикр қилиб юр. Бирон ёмонлик (гуноҳ-маъси-
ят) қилиб қўйсанг, кетидан дарҳол тавба эт. Гуноҳни махфий
қилган бўлсанг, тавбани ҳам махфий, ошкор қилган бўлсанг,
ошкора қил», дедилар”
218
.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу
алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Жоним қўлида бўлган
Зотга қасам, агар гуноҳ қилмасангиз
219
, Аллоҳ сизларни кет-
казиб, ўрнингизга бошқа қавмни келтиради. Улар гуноҳ қила-
дилар ва истиғфор сўрайдилар, Аллоҳ уларнинг гуноҳини ке-
чиради”
220
.
Абу Зар разияллоҳу анҳу айтади: “Мен Расулуллоҳ сал-
лаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб айтганларини эшит-
дим:
«Ким Аллоҳга бир қарич яқинлашса, Аллоҳ унга бир газ
яқинлашади. Ким Аллоҳга бир газ яқинлашса, Аллоҳ унга бир
қулоч яқинлашади. Ким Аллоҳ азза ва жалла томон юриб бор-
са, Аллоҳ у томон югуриб боради. Аллоҳ энг олий ва энг улуғ-
дир. Аллоҳ энг олий ва энг улуғдир. Аллоҳ энг олий ва энг улуғ-
дир»”
221
.
218
Табароний ҳасан санад билан ривоят қилган.
219
Бундан мақсад гуноҳга рухсат ё тарғиб эмас, асло! Балки Аллоҳнинг
мағфирати ва раҳмати юзага чиқиши учун тақдирда битилган гу-
ноҳларнинг содир бўлиши назарда тутилган.
220
Муслим ривояти.
221
Аҳмад ва Табароний ривояти, санади ҳасан.
Аллоҳ суйган бандалар
152
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Ал-
лоҳ азза ва жалла деди: «Эй одам боласи, сен Мен томонга
юриш учун ўрнингдан тур, Мен сен томон юраман. Сен Мен
томон юр, Мен сен томон югураман»”
222
.
Абу Зар разияллоҳу анҳу ривоят этишича, Расулуллоҳ
саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким қолган умрида яхшилик
қилса, ўтган умри(даги гуноҳлари) кечириб юборилади. Ким
қолган умрида ёмонлик (ширк, куфр) қилса, ўтган ва қолган
умри учун азобга тортилади”, дедилар
223
.
Ойша разияллоҳу анҳодан
қилинган ривоятда кели-
шича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай де-
ганлар:
“Агар банданинг гуноҳлари кўпайиб кетса ва уларни
ўчириб ташлайдиган амаллари бўлмаса, гуноҳларига каффо-
рат бўлиши учун Аллоҳ таоло уни ғам-ташвишга мубтало
қилади”
224
.
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда ке-
лишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай
дедилар:
“Одам болаларининг барчаси хатокордир. Хатокор-
ларнинг энг яхшиси кўп тавба қилувчилардир”
225
.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қи-
линган ҳадисда эса, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва сал-
лам:
“Гуноҳдан тавба қилувчи гуноҳи йўқдек бўлади”, деган-
лар
226
.
Яна Ибн Масъуддан ривоят қилинган бошқа ҳадисда
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“(Гуноҳга) аф-
сус-надомат чекиш тавба қилишнинг айни ўзидир”, деган-
лар.
222
Аҳмад саҳиҳ санад билан ривоят қилган.
223
Табароний ҳасан санад билан ривоят қилган.
224
Аҳмад ва Баззор ривояти, санади ҳасан.
225
Аҳмад, Термизий, Ибн Можа (2/1420), Доримий (2/303) ривояти.
Албоний “Саҳиҳ ал-жомеъ”да (4391) ҳасан деган.
226
Ибн Можа (2/1420) ривояти. Албоний “Саҳиҳ ал-жомеъ”да (3005)
ҳасан деган.
Тўққизинчи сифат | Тавба қилиш
153
Достарыңызбен бөлісу: