Аллоҳ суйган бандалар
158
содир этган гуноҳига надомат чекиб, истиғфор сўраш билан
бирга бўлиши лозим.
Иккинчи шарт: Қилган гуноҳига афсус-надомат
чекиш
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят этишича,
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“(Гуноҳга) аф-
сус-надомат чекиш тавба қилишнинг айни ўзидир”, деган-
лар
231
.
“Афсус-надомат” деганда киши қилган гуноҳини эслаб
ғам-қайғуга ботиши, кўзидан ёш қуйилиб, изтироб чекиши
тушунилади.
Чинакам афсус-надоматнинг белгиси борми? Бор! Ки-
ши юрагини ўша гуноҳ ишининг ёқимли мазаси эмас, унинг
аччиқ таъми эгалласа, гуноҳга қизиқиш ўрнини ундан
нафратланиш туйғуси қопласа, демак, афсус-надомати са-
мимийдир.
Киши бошқалардан айб ва
кир қидирадиганлардан
бўлмаслиги, аксинча ўзини айблаши, ўз нафсини тергаши,
ҳаётда ҳар бир қадамини гуноҳдан эҳтиёт бўлиб, ҳадикси-
раган кўйи босиши ҳам афсус-надомат самимийлигининг
белгисидир.
Учинчи шарт: Қайта гуноҳ қилмасликка азм-қарор
қилиш
Киши гуноҳдан тийилган пайтда қайтиб унга қўл урмаслик-
ка азму қарор қилмас экан, унинг тавбаси дуруст бўлмайди.
231
Аҳмад, Бухорий (“ат-Тарих”да), Ибн Можа ривояти. Албоний “Саҳиҳ
ал-жомеъ”да (6678) саҳиҳ деган.