Чакана савдо фаолиятини олиб бориш учун лицензия хайъати талаби бўйича хужжатлар рўйхати



Дата22.01.2023
өлшемі21.35 Kb.
#468603
3.4.1 вазифа Наимов С


Naimov Sa’dullo

Чакана савдо фаолиятини олиб бориш учун лицензия хайъати талаби бўйича хужжатлар рўйхати.


  1. лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили, банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами); амалга ошириш мўлжаллаётган фаолиятнинг тури (унинг бир қисми) ҳамда фаолият амалга ошириладиган муддат;

  2. юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманиниг нотариал тасдиқланган нусхаси;

  3. лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи хужжат;

  4. ҳудудий санитария-эпидемиология назорати органининг лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун лицензия талабгоридаги мавжуд биноларнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

  5. моддий-техника базаси, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситалар ва ходимларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумотнома;

  6. . Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳудудий органларининг фармацевтика фаолият турларининг табиатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш фаолиятини юритиш учун).



Моддий-техник база, асбоб-ускуналар, техник воситалар мавжудлиги ва фармацевтик ходимлари тўғрисида
МАЪЛУМОТНОМА
(Ушбу маълумотномада ёритилиши тавсия этиладиган саволлар)
1. Юридик шахс (лицензия талабгори) тўғрисида маълумотлар: -номи, ташкилий хуқуқий шакли, жойлашган манзили.
2. Фаолиятни амалга ошириш учун танланган бино тўғрисида: -манзили, турар ёки нотурар жой, бир қаватли ёки кўп қаватли бинонинг биринчи қавати ва х.к.; -юридик шахснинг бинога эгалик хуқуқи – хусусий мулк ёки бошқа хуқуқий асосда (ижара, ишончнома ва х.к.), ушбу хужжатлар номи, рўйхат рақамлари ва санаси кўрсатилган ҳолда;
3. Моддий-техника базасининг мавжудлиги: -фаолиятни амалга ошириш учун танланган бино (дорихона, дорихона шахобчаси ёки дори-дармон омборхонаси), -жихоз (мебеллари) – витриналар, стеллажлар, шкафлар, тагликлар, хоналарни тозалашда ишлатиладиган воситаларни сақлаш учун шкаф, ходимларнинг кийимлари учун шкаф, стол-стуллар; -асбоб-ускуналар – термометр, психрометр ёки гигрометр ва х.к.; -техник воситалар – холодильник, кондиционер, дори тайёрлаш ва қадоқлашда ишлатиладиган асбоб – ускуналар.
Ходимлар тўғрисида: -жами нечта ходим ишлайди. Маъсул ходим – (дорихона, шахобча ёки омборхона мудирининг) фамилияси, исми ва отасининг исми, қайси таълим муассасини битирган, ихтисослиги, диплом номери, серияси, берилган санаси, қайси буйруққа асосан қабул қилинган, иш стажи, малака оширганлиги, сертификати)
Рахбар имзо Исми ва фамилияси


Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет