131
Каримни ва пайғамбар аллайхисаломнинг қарийб барча ҳадисларини ѐд
олгандилар. Бу аѐлни биз олима аѐл десак ҳеч қачон муболаға бўлмайди.
Жамиятда хотин -қизлар ўрнини шархлаб бериш, яъни унинг тутган
роли, қилаѐтган ишларининг аҳамияти кишининг эътиборини жалб этади.
Аѐлларнинг исмининг ўзи ҳам кўп нарсани изоҳлайди. Тарихдан маълумки,
аѐл исми жисмига монанд бўлиши учун оилада тарбияга эътибор берилган.
Масалан, хинд маликаси Шохжаҳоннинг ―Хотин-қизларга сайқал бериш ва
инсонни тарбиялаш‖ асари ѐш қизларга мўлжалланган бўлиб, хотин -
қизларнинг ҳатти-ҳаракатлари, ўзларини
қандай тутишлари лозимлиги
тасвирланган. Бизнинг асримизда Ашрат ал Тханавийнинг ―Жаннат зеб-
зийнати‖ асари дунѐ юзини кўрди. Бу китобни анча вақтлар давомида
келиннинг сепига қўшиб беришарди.Келинчаклар бу китобни ўқисалар турли
ҳаѐтий – шароитларда ўзларини қандай тутиш кераклигини ўрганиб оладилар.
Дарҳақиқат,бу китобни ўқисангиз ота –онага хат ѐзганда қандай сўзлар билан
мурожаат қилиш. мусулмонларнинг расм-русмларига айланиб қолган, аммо
умуман исломга ѐт бўлган амаллардан воз кечиш каби насиҳатларни
ўрганасиз. Бу китоб инглиз тилига ―Баркамол аѐллар‖ номи билан таржима
қилинган (Барбара Метсалф). Бундан ташқари, Носир Ахмад ―Келинчак
ойнаси‖деб аталган китобида ўқимишли,тиришқоқ келинчак ўзининг
савобли ишлари билан бошқалардан ажралиб туриши ҳақида ѐзади. Бу
китобда ѐзувчи бир ѐш келинчак ҳақида сўзлаб беради.Қиш пайтлари қиз
камбағалларга кўрпа –тўшаклар тарқатади,озиқ –овқат беради. Ўқиб,
ўзлигини танишсин деган ниятда Қуръони
Каримнинг нусхаларини
тарқатади.
Бизнинг жамиятимизда энг ҳурматга сазовор инсонлардан бири бу-
онадир.Бу ҳол Пайғамбар алайхиссаломнинг ―Жаннат оналар оѐғи остидадир‖
деган хадиси шарифларида хам яққол баѐн этилган. Ривоят қилишларича,
кекса бир момо Пайғамбар алайҳиссаломдан : ―Бизга ўхшаган юзларини
ажин босган, кўзлари йиринглашиб ,мункайиб қолган кампирлар ҳам
жаннатга кирадиларми:‖ деб сўраганида,Ул зот жиддий равишда : ―Йўқ
сизларга ўхшаган момолар жаннатга қўйилмайди‖ - деган эканлар. Сўнгра
кампирнинг руҳи тушиб кетганини кўргач, жилмайиб қўшиб қўйган: ― Сизга
ўхшаб мурриб қолган момоларнинг барчаси аввал ўн саккизга кирган бокира
қизларга айлантирилади,сўнгра жаннатга киритилади.‖
Хазрат Румий
девонида она ҳақида шундай дейилади: ―Пайғамбарларнинг ғазаби онанинг
аччиқланишига ўхшайди.‖ Бу аччиқланиш болажон кишилардаги норасида
гўдакларга нисбатан бўладиган алоҳида меҳр туйғуси билан қоришиқли.
Шу йўсинда таълим -тарбия масалаларида ислом оламига мансуб
тасаввурларни тўғри талқин этиб,фойдалана олсак,том маънода яхши орзули,
иболи,эркин фикрловчи баркамол қизларни тарбиялашимиз мумкин.
Достарыңызбен бөлісу: