2022 йил 6 июнь.
№7
|
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисига
|
Нусхаси (маълумот учун)
|
Бухоро вилояти Давлат солиқ Бошқармаси бошлиғининг
биринчи ўринбосари С.Файзиевга
|
ЭЪТИРОЗ ХАТИ.
Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 27 майдаги 20/l-0100З-kt сонли буйруғига асосан мазкур бошқарма Давлат солиқ бош инспектори М.Мехмонов томонидан “KOGON METALL SAVDO SERVIS” маъсулияти чекланган жамияти томонидан 2021 йилда Фойда солиғи, ижтимоий солиқ ва қўшилган қиймат солиғининг тўғри ҳисобланиши камерал солиқ текширувидан ўтказилиб, 2 июнда Камерал солиқ текшируви натижасида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган.
Ўтказилган камерал солиқ текширувида қуйидагилар аниқланган:
Жамият томонидан солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган ҳамда ҚҚС гувоҳномаси бекор қилинган "SOLIX-SIFAT QURISH" маъсулияти чекланган жамияти (СТИР 305269784) билан жами 1.739.130.434,79 сўмлик, шу жумладан қўшилган қиймат солиғи суммаси 260.869.565,21 сўм бўлган битимлар қалбаки, кўзбўямачилик учун тузилганлиги, ушбу ҚҚС суммаси жамиятнинг 2021 йил август ойи солиқ ҳисоботи харид қисмида ҳисобга олинганлиги;
Жамият томонидан ҳисобга олинган 1.739.130.434,79 сўмлик маҳсулотлар (хизматлар) суммалари нотўғри ҳисобга олинганлиги оқибатида 260.869.565,21 сўм қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмасдан ва бюджетга тўланмасдан қолинганлиги;
Шунингдек, мазкур контрагент томонидан реализация қилинган товарларнинг кирим ҳужжатлари мавжуд емаслиги яъни товарлар номутаносиблик ҳолатлари ҳамда ушбу корхоналарнинг ҚҚС гувоҳномалари бекор қилинганлиги;
Шунингдек, мазкур контрагент томонидан реализация қилинган товарларнинг кирим ҳужжатлари мавжуд эмаслиги, ишлаб чиқариш учун эса асосий воситалари ва бошқа ресурслари мавжуд эмаслиги ҳамда ушбу корхоналарнинг ҚҚС гувоҳномалари бекор қилинганлиги;
Қўшилган қиймат солиғи бўйича 260.869.565,21 сўм миқдорида солиқ ҳисобланиши лозимлиги.
Текширувда аниқланган барча ҳолатлар бўйича эътирозимиз мавжуд бўлиб, уларни қуйидагича изоҳлаймиз:
“KOGON METALL SAVDO SERVIS” маъсулияти чекланган жамиятининг асосий фаолият тури қурилиш материаллари ишлаб чиқаришдан иборат бўлиб, умумий белгиланган тартибда солиқ тўловчи бўлиб ҳисобланади. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида жамият билан "SOLIX-SIFAT QURISH" маъсулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 1 июлда 2-М сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра 2021 йил 10 августдаги 75-сонли счёт-фактура билан 7 турдаги жами 2.000.000.000 сўмлик 10 дона хар хил турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш машина ва ускуналар харид қилинган. Харид қилинган ушбу машина ва ускуналар 2021 йил 10 августдаги 76-сонли “ТОВАРНО-ТРАНСПОРТНАЯ НАКЛАДНАЯ” орқали олиб келинган бўлиб, 2021 йил 10 августдаги 75-сонли машина ва ускуналарни қабул қилиш далолатномаси билан кирим қилинган.
"SOLIX-SIFAT QURISH" маъсулияти чекланган жамияти қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида 2021 йил 1 майда рўйхатга олинган бўлиб, унинг рўйхатга олинганлик тўғрисидаги гувоҳномаси 2021 йил 25 октабрда бекор қилинган. Яъни корхона томонидан жўнатилган машина ва ускуналар учун белгиланган тартибда электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилган бўлиб, электрон ҳисобварақ-фактуралар жўнатилган ва тасдиқланган пайтда унинг ҚҚС тўловчиси сифатида руйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома фаол ҳолат бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 15-моддасида (Лозим даражада эҳтиёткорлик) қуйидагилар баён қилинган:
Солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг:
солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини;
контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини;
ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини;
молиявий ҳолатини;
битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини
текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт.
Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди.
Жамиятимиз томонидан машина ва ускуналарни харид қилиш мақсадида контрагентни танлаш чоғида юқорида келтирилган барча ҳолатлар ўрганилиб лозим даражада эҳтиёткорлик чоралари кўрилган. Харид қилинган жихозлар "SOLIX-SIFAT QURISH" маъсулияти чекланган жамияти омборидан унинг ходимлари томонидан юклаб жўнатилган бўлиб, тузилган битим бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарган.
Солиқ Кодексининг 266-моддасида (Тўланган солиқ суммаларини ҳисобга олиш) қуйидагилар баён қилинган:
Бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини аниқлашда, агар ушбу Кодекснинг 267-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчи ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммасини ҳисобга олиш орқали ушбу Кодекснинг 265-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқнинг умумий суммасини камайтиришга, қуйидаги шартларни бир вақтда бажарган тақдирда, ҳақли бўлади:
1) солиқ тўловчининг товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ фаолиятини амалга ошириш чоғида товарлардан (хизматлардан), фойдаланилганда реализация қилиш бўйича айланмасига солиқ солиниши, шу жумладан ноль ставка бўйича солиқ солиниши лозим бўлганда;
2) олинган товарларга (хизматларга) солиқ тўловчи томонидан ҳисобварақ-фактура ёки етказиб берувчи томонидан тақдим этилган солиқ суммаси алоҳида ажратиб кўрсатилган бошқа ҳужжат олинганда ҳамда товарларни (хизматларни) етказиб берувчи солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилганда;
3) товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) тақдирда солиқ бюджетга тўланганда;
4) ушбу Кодекснинг 255 ва 256-моддаларида назарда тутилган ҳолларда солиқ бюджетга тўланганда;
5) ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарлар экспортида чет эллик сотиб олувчи (тўловчи) томонидан экспорт қилинаётган товарлар учун ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатидан кўчирма мавжуд бўлса, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Жамиятимиз товарларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ фаолиятини амалга ошириш чоғида товарлардан фойдаланилганда реализация қилиш бўйича айланмасига солиқ солинганлиги, олинган товарларга ҳисобварақ-фактура олинганлиги ҳамда товарларни етказиб берувчи солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтганлиги, натижада юқорида санаб ўтилган шартлар бир вақтда бажарганлиги сабабли ҳақиқатда олинган товарлар бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммасини ҳисобга олиш орқали ҳисоблаб чиқарилган солиқнинг умумий суммасини камайтиришга ҳақли бўлади.
Харид қилинган 7 турдаги жами 10 дона хар хил турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш машина ва ускуналари жамиятимизнинг ишлаб чиқариш цехида ўрнатилиб, қўшимча равишда 10 та ишчи жалб қилинган ҳолда фаолият юритиб келинмоқда.
Юқорида келтирилганларга асосланиб жамият Сиздан камерал солиқ текшируви натижасида аниқланган жамият томонидан ҳисобга олинган 260.869.565,21 сўм қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмасдан ва бюджетга тўланмасдан қолинганлик ҳолатини бекор қилишингизни сўрайди.
Тегишли ҳужжалар илова қилинади.
Жамият раҳбари
|
:
|
С.Исматов
|
Достарыңызбен бөлісу: |