Раҳбар ўзига бўйсунувчига, то у билан юзма-юз
учрашгунча, тўқнашувли ҳолатда ёки асабий ҳолат-
да, ходимнинг шаъни ва обрўсини камситувчи му-
носабатда бўлмаслиги керак. Балки,
зиддият шахс
ҳаётининг бир бўлаги эканлиги ва уни бартараф этиш
мумкинлигини англатиш лозим. Бу асабий ҳолатдан
чиқишнинг энг қулай ва оқилона йўлидир.
Ходим сизнинг ёрдам беришга тайёр эканлигин-
гизни сезиши керак. Бу унга биринчи қадам қўйиши-
га ёрдам беради. Балки гапни шундан бошлаган маъ-
қулдир: «Сезишимча Сизни нимадир қийнаётганга
ўхшайди, агар Сизга ёрдамим тегса, мен буни жон
деб бажараман. Марҳамат, истаган вақтингизда мен-
га мурожаат қилишингиз мумкин».
Агар тўқнашувдаги муаммони раҳбарнинг ўзи ҳал
этиб қўя қолса, ходимнинг ўсиш имкониятидан маҳ-
рум этган бўлади. Тадбиркорона суҳбатлар (ходимнинг
фаолиятини кузатиб бориш,
унинг муаммоларига
жиддий эътибор бериш, унинг муаммосини «айби»
деб қарамаслик, ходимнинг сўзини бўлмай эшитиш,
ходим ўз муаммоларини яққол кўра олишига ёрдам
бериш кабилар ҳақида суҳбатлашиш) махсус ажра-
тилган хоналарда, яъни
коммуникация минтақасида
ўтказилгани яхши.
Раҳбарнинг муносабатига хос бўлган руҳий зарбм
ҳадцан зиёд руҳий ёки физиологик кучланиш билан
тавсифланади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, физи
ологик зарба белгиларига ошқозон-ичак яраси, миг-
рен, қон босими, елкадаги оғриқ, артрит,
астма ва
юракдаги оғриқлар киради. Психологик зарба иштаҳа-
нинг йўқолиши, сержаҳллик, оғир руҳий кайфият (ру-
ҳий сиқилиш ҳолати) ва одамлар билан муносабатга
қизиқишнинг пасайиши кабиларни ўз ичига олади.
Ҳаддан зиёд руҳий зарба индивидуумнинг сама
радорлигини ва муваффақиятини пасайтириб, таш
килот учун қимматга тушади.
Руҳий зарбанинг сабаблари: ташкилий омиллар (ўта
юқори топшириклар бериш, қарама-қарши талаблар-
дан келиб чиқадиган тўқнашувлар, ноаниқликлар,
217
www.ziyouz.com kutubxonasi
қизиқарли бўлмаган иш, ёмон жисмоний шароит
лар), шахеий омиллар.
Меҳнат унумдорлигини ошириш ва руҳий
зарба-
нинг даражасини пасайтириш учун раҳбарлар ўзла-
ридаги зарбани бошқара олишга ўргана олишлари
керак. Шу билан бирга овқатланиш тартибига риоя
қилиш, жисмоний ҳаракатлар ҳисобига ўзининг ҳола-
тини сакутаб туриш ва ҳаётда умумий тенгликка эри
шиш руҳий зарбаларнинг эҳтимолини пасайтиради.
Достарыңызбен бөлісу: