кил топган, ҳар бири эса муҳим масъулиятли ишдир.
Биринчи кичик жараён фирманинг юксак вазифаси-
ни аниқлашда, иккинчиси
узоқ мудцатли мақсадла-
рини аниқлашда ва ниҳоят қисқа мудцатли мақсад-
ларини аниқлашда ифодаланади. Фирманинг юксак
вазифаси ва
мақсадларини аниқлаш, фирма нима
учун фаолият кўрсатаяпти ва нимага интилишини би-
лишга имкон беради. Буни билиш орқали истиқбол-
ли стратегик хулқни танлаш мумкин.
Юксак
вазифа ва мақсадлар аниқлангач,
страте-
гияни таҳлил қилиш ва танлаш босқичига ўтилади. Бу
жараён ҳақиқатан ҳам стратегик бошқаришнинг ўза-
ги дейилиши мумкин. Ташкилот махсус усуллар ёр-
дамида ўзининг мақсадларига ва юксак вазифалари-
ни амалга оширишга эришади.
Стратегияни бажариш кескин жараён бўлиб, ай-
нан у муваффақиятли бўлганидагина фирма қўйган
мақсадларига эришишга олиб келади. Агар фирмада-
ги салоҳиятлар етарли даражада жалб этилмаса, стра
тегия амалга оширилмай қолиши мумкин. Айниқса,
бу меҳнаткашлар салоҳиятидан фойдаланилмаган
ҳолларда рўй беради.
Стратегиянинг бажарилишини баҳолаш ва назо
рат қилиш мантиқан сўнгги жараён бўлиб,
стратегик
бошқаришда намоён бўлади. Ушбу жараён ташкилот
мақсадларини амалга ошираётган жараённинг бори-
ши ҳақида тескари боғланиш барқарор бўлишини
таъминлайди.
Ҳар қандай назоратнинг асосий масалалари қуйи-
дагилар:
— қайси кўрсаткич бўйича текшириш лозимлиги-
ни аниқлаш;
— назорат қилинувчи объектнинг ҳолатини баҳо-
лашда қабул қилинган стандартлар, меъёрлашлар ёки
бошқа эталон кўрсаткичлар
билан мос келиши;
— ўтказилган баҳолаш оқибатида оғиш сабаблари
аниқланса, у ҳолда оғиш сабабларини тушунтириш;
— лозим ва зарур бўлса, баҳолашга тузатишлар
киритиш.
6i
www.ziyouz.com kutubxonasi
Стратегик назорат
натижаларига биноан тузатиш
киритилса, фирманинг стратегиясига ҳам, мақсад-
ларига ҳам тааллуқли бўлади.
Достарыңызбен бөлісу: