Фазилатли Шайх Муҳуммад ибн Солиҳ ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳнинг



бет8/11
Дата18.07.2016
өлшемі2.55 Mb.
#206610
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

75. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: Қўй (ва эчки) гўштини еганимдан кейин таҳорат олайинми? деб сўради. (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам): Хоҳласанг, дедилар. У: Туя гўштини еганимдан кейин таҳорат олайинми? деб сўради. У зот: Ҳа, дедилар. Муслим ривояти.

Жобир ҳадиси туя ва қўй-эчки гўшти таҳоратни бузадими, йўқми, деган масалада келган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буни баён қилиб тафсилотини айтиб бердилар. Қўй-эчкининг гўштига келсак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон ундан таҳорат олиши керакми, деб сўралганларида: Агар хоҳласанг, деб жавоб бердилар. Яъни: “Хоҳласанг, таҳорат ол, хоҳласанг, таҳорат олма”. Лекин агар пишган гўшт бўлса, афзали таҳорат олишдир. Чунки инсонга олов теккан нарсадан таҳорат олиш афзалдир.75 Агар у (оловда) пишмаган бўлса, унда (бу гўштдан кейин таҳорат олишда) савоб ҳам, гуноҳ ҳам йўқ.76 Аммо туяга келсак, бояги киши: Туя гўштидан таҳорат олайинми? деди. У зот: Ҳа, дедилар. У зотнинг қўй-эчки гўшти ҳақида: Хоҳласанг, дейишлари ҳамда туя гўшти борасида: Ҳа, дейишлари туя гўштини ейиш таҳоратни вожиб қилишига далолат қилади. Акс ҳолда инсон унда ихтиёрли бўларди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қўй-эчки гўштида уни ихтиёрли қилиб туя гўшти ҳақида: Ҳа, дейишларидан билинадики, туя гўштидан таҳорат олиш вожибдир. Агар инсон таҳоратли бўлиб туя гўштини еса, унинг таҳорати кетади: у қизил (лаҳм) гўшт бўладими, ёғ, бўладими, ёки ошқозон, ичак, жигар, юрак, бош бўладими, туя терисининг ичидаги нима бўлса, (таҳорат кетади). Уларнинг ками, кўпи орасида, пишмаган, пишгани орасида фарқи йўқ. Чунки Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам бунинг тафсилотини айтмадилар. Усулул-фиқҳ қоидаларида тасдиқланган нарса шуки, эҳтимолли ўринда тафсилотнинг тарк қилиниши умумий сўзнинг ўрнида ўтади, (яъни умумий маънога эга).77 Агар бир киши: “Туя сути ҳақида нима дейсизлар, у таҳоратни бузадими?” деса, айтамизки: у таҳоратни бузмайди. Чунки ҳадис матнлари фақат гўшт ҳақида келган. Сутга келсак, у ҳақда таҳоратнинг вожиблигига ҳадис матни келмаган. Лекин агар таҳорат олса, яхшироқ бўлади. (Туя сутидан) таҳорат олиш вожибмаслигига далил шуки, Урайна ва Жуҳайна қабилаларидан бир қавм Мадинага келганида улар касал бўлиб қолишди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга садақадан келган туялар олдига бориб уларнинг сийдиги ва сутидан ичишга буюрдилар, шу билан бирга уларга таҳорат олишга буюрмадилар. Чунки туянинг сути билан сийдиги аралаштирилиб ичилса ўша касалликка фойда беради. Ана ўша қавм садақага келган туялар олдига бориб уларнинг сутидан ва сийдигидан ичди ва соғайди. Уларга Аллоҳ шифо берди, лекин улар Аллоҳнинг неъматини куфрга алмаштиришди. Улар чўпонни ўлдириб, ўлдириш олдидан унинг кўзини чиқаришди. “Самл ал-айни”нинг маъноси, инсон темир игнани оловга чўғ бўлгунича киргизиб кейин у билан кўзига босади ва кўз оқиб тушади. Аллоҳ сақласин! Кейин улар чўпонни ўлдириб туяларни ҳайдаб кетишди. Бу хабар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етди. Шунда ул зот уларнинг кетидан одам юбордилар ва улар Мадинага олиб келинди. Кейин у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг қўлларини ва оёқларини тескарисига кесишга буюрдилар: ўнг қўл ва чап оёқ кесилди. Сўнг улар Мадинанинг иссиқ жойида жазирама иссиқда офтоб остида ташланди. Улар сув сўрашарди: Бизга сув ичиринглар, сув беринглар, деб. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам улар ўлгунларича тарк қилдилар. Чунки улар қабиҳ иш қилишди. Аллоҳ сақласин! Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга неъмат қилдилар, улар касал бўлишганида садақа туялар олдига чиқардилар ва уларни даволадилар. Улар эса тузалганидан сўнг – Аллоҳ сақласин – чўпонни ўлдириб ўша туяларни олишди. Бу жуда қабиҳ иш. Ва уларнинг жазоси ўша қаттиқ жазо бўлди. Чунки гуноҳ қачонки катталашса, токи одамлар ундан қочишсин деб, унинг уқубати ҳам катталашади. Бунинг сабаби шуки, инсонларга имкон очилса ёки волийлар уларни жазолашда енгиллик қилишса, улар – Аллоҳ сақласин – Ер юзида фасод тарқатишади. Аллоҳ Таоло Ўзининг Мукаррам Китобида:

                                    

Аллоҳ ва Унинг Элчисига қарши урушганлар ва Ер юзида фасод тарқатганларнинг жазоси фақат ўлдирилиш, ёки хочга қоқилиш, ёки қўл-оёқлари тескарисига кесилиш, ёки ўша ердан бадарға қилинишдир. Бу уларга ушбу дунёдаги шармандалик. Охиратда эса уларга улкан азоб бор, деди (Моида: 33). Гуноҳ содир қилган кишига бу дунё ва охират азоби жамланганини фақат ушбу гуноҳ учун кўрдик. Аллоҳ сақласин! Бу жуда қаттиқ уқубатдир: дунёда хорлик ва уларга охиратда улкан азоб бор. Чунки улар Ер юзида фасод тарқатишди ва Аллоҳнинг динига ҳамда Унинг Элчиси шариатига қарши урушишди. Бу уларнинг жазоси бўлди. Ислом дини ўз ўрнида раҳмат, дадиллик ва қаттиқлик динидир. Бу жазолашдаги қаттиқлик Аллоҳнинг раҳматидир, чунки инсонлар ундан чўчиб уларнинг аҳволлари тўғриланади. Аллоҳ Азза ва Жалланинг қуйидаги сўзларига қаранглар:

    

Сизларга қасос олишда ҳаёт бор (Бақара: 179). Яъни, агар инсон бир шахсни атайин ўлдирса, биз қотилни ўлдирамиз. Аллоҳ эса буни ҳаёт деди, ваҳоланки бир ўлган кишининг ўрнига иккинчиси ҳам ўляпти. Лекин мана шу икки киши сабабли катта халқ ҳаёти сақланиб қолинади. Шунинг учун Ул Зот:

      

Сизларда қасосда ҳаёт бор, эй ақл эгалари, деди. Эътибор бергин, ақл эгалари, (деди). “Биз иккитани ўлдирсак, оловга ёғ сепамиз (бадтар қиламиз)”, дема. Йўқ, бу ҳаётдир. Ақлингни ишлат.

      

Сизларда қасосда ҳаёт бор, эй ақл эгалари, деди. Эътибор бергин, ақл эгалари, (деди).

  

Шояд тақводор бўлсаларинг. Муҳими, ана ўша кишилар садақа туяларига бориб сутидан ва сийдигидан ичишди, лекин уларга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сут ичишганида таҳорат олишни буюрмадилар. Бу эса туя сутидан таҳорат олиш вожиб эмаслигига далолат қилади. Лекин у (таҳорат олиш) эҳтиётроқдир. Чунки Аҳмад “Муснади”да яхши санад билан қилган ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам туя сутидан таҳорат олинглар, дедилар. Ундан таҳорат олишга буюрдилар. Лекин бу мустаҳаб маъносидаги буйруқ. Валлоҳу аълам.78

Саволга жавоб: (туя гўштидан тайёрланган) шўрва ҳам таҳоратни бузмайди. Фақат унинг ичида кичик миқдорда ҳам гўшт бўлса, ўша гўштни еса, таҳорати кетади.

76- وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  قَالَ: قَالَ رَسُولُ اَللَّهِ  مَنْ غَسَّلَ مَيْتًا فَلْيَغْتَسِلْ, وَمَنْ حَمَلَهُ فَلْيَتَوَضَّأْ أَخْرَجَهُ أَحْمَدُ, وَالنَّسَائِيُّ, وَاَلتِّرْمِذِيُّ وَحَسَّنَه ُ.

وَقَالَ أَحْمَدُ: لَا يَصِحُّ فِي هَذَا اَلْبَابِ شَيْءٌ.



76. Абу Ҳурайра розиялоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Ким маййитни ювса, ғусл қилсин. Ким уни кўтарган бўлса, таҳорат олсин. Аҳмад, Насоий79, Термизий ривояти, Термизий уни ҳасан деди. Аҳмад эса: Бу бобда бирон нарса саҳиҳ эмас, деди.

Маййитни ювиш фарзи кифоядир. Агар мусулмонлардан биронтаса ўлса, уни ювиш уларга вожиб бўлади. Чунки Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафотда турганларида у кишидан туясидан йиқилиб бўйни синиб ўлган киши ҳақида сўраб келишди. Бир киши, Аллоҳ ундан рози бўлсин, Арафотда эҳромда туриб туясидан йиқилиб ўлди. Шунда улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан нима қилишлари ҳақида сўраб келишди. Ул зот айтдиларки: Уни сув ва сидр билан ювинглар, икки кийимга кафанланглар, лекин атир суртманглар ва бошини ёпманглар. Чунки у Қиёмат куни талбия айтиб тирилади. Яъни, қабридан: “Лаббайка Аллоҳумма, лаббайка”, деб туради. Бунинг сабаби шуки, у ибодат қилиб туриб вафот этди. Худди Аллоҳнинг йўлидаги мужоҳид каби: у Қиёмат куни қабридан чиққанида жароҳатидан қон оқади. Бу қоннинг ранги қон рангида, ҳиди эса мушк ҳидида бўлади. Эҳромда ўлган киши ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: Уни ювинглар. Бу буйруқ фарзи кифоядир. Сув ва сидр билан. Чунки сидр баданни яхши ювади. Уни икки кийимга кафанланглар, - эҳром кийимларига. Шунинг учун эҳромдаги киши вафот этса, унга янги мато олиб келманглар. Уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрганларидек изорига ва ридосига кафанланглар. Унга (кафанга) хушбўй нарса суртманглар ва бошини ўраманглар. Чунки эҳромдаги киши бошини ёпмайди. У Қиёмат куни талбия айтиб тирилади. Агар бу ҳадис саҳиҳ бўлса, Росулнинг сўзлари бу ерда: Ким маййитни ювса, ғусл қилсин. Яъни агар инсон уни ювса ва ювишда қатнашса, у ҳам ғусл қилади. Лекин бу вожиб маъносида эмас, балки мустаҳаб маъносида, чунки у ғуслни вожиб қиладиган иш эмас. Лекин, агар ҳадис саҳиҳ бўлса, мустаҳаб маъносида бўлади. Имом Аҳмад, Аллоҳ уни раҳматига олсин, бу ҳадисни саҳиҳ демасди. Айтардики: Бу ҳадис саҳиҳ эмас, бу мавзуда бирон нарса саҳиҳ эмас. Ким уни кўтарган бўлса, таҳорат олсин. Бунинг ҳам маъноси, агар ҳадис саҳиҳ бўлса, жаноза намозидан кечикиб қолмаслиги учун маййитни кўтарадиган киши уни таҳоратли ҳолда кўтарсин. Чунки у уйидан масжидгача ёки жаноза намозгоҳигача таҳоратли ҳолида кўтариб келса, у жаноза намозидан кечикмайди. Бўлмаса, кеч қолади. Бу (маъно), агар ҳадис саҳиҳ бўлса шундай. Лекин агар ҳиммати бизга кифоя бўлган, Суннат аҳлининг имоми Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳу Таоло айтганидек бу ҳадис саҳиҳ бўлмаса,80 шунга биноан маййитни ювган кишига ғусл вожиб бўлмайди ва унга ғусл буюрилмайди ҳам. Ким уни кўтарган бўлса, у таҳорат олмайди. Лекин унга жаноза ўқимоқчи бўлган киши албатта таҳорат олиши лозим. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари умумийдир: Таҳорати кетган киши таҳорат олмагунича унинг намозини Аллоҳ қабул бўлмайди.

Саволга жавоб: Йўқ, эҳромда ўлган киши шаҳид бўлмайди. Лекин эшитганинг каби у эҳром кийимига кафанланади. Магар куйган, ёки чўккан, ёки қорни оғриб ёки шунга ўхшаш сабаб билан ўлган бўлса, (шунда шаҳид бўлади).

77- وَعَنْ عَبْدِ اَللَّهِ بْنِ أَبِي بَكْرٍ رَحِمَهُ اَللَّهُ; أَنَّ فِي اَلْكِتَابِ اَلَّذِي كَتَبَهُ رَسُولُ اَللَّهِ  لِعَمْرِو بْنِ حَزْمٍ: أَنْ لَا يَمَسَّ اَلْقُرْآنَ إِلَّا طَاهِرٌ رَوَاهُ مَالِكٌ مُرْسَلاً, وَوَصَلَهُ النَّسَائِيُّ, وَابْنُ حِبَّانَ, وَهُوَ مَعْلُولٌ.

78- وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اَللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اَللَّهِ  يَذْكُرُ اَللَّهَ عَلَى كُلِّ أَحْيَانِهِ رَوَاهُ مُسْلِمٌ, وَعَلَّقَهُ اَلْبُخَارِيّ



77. Абдуллоҳ ибн Абу Бакр раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Амр ибн Ҳазмга ёзган хатларида шундай дейилган: Қуръонни фақат пок ушласин. Молик мурсал ҳолда ривоят қилди, Насоий ва Ибн Ҳиббон эса уни мавсул (уланган) ҳолда ривоят қилишди. Унинг иллати бор.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳни барча вақт зикр қилардилар. Муслим ривоят қилди, Бухорий эса уни муаллақ ҳолда келтирди.

Амр ибн Ҳазм ҳадисига келсак, унда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ёзган хатларида: Қуръонни фақат пок ушласин, дедилар. Муҳаддислар бу ҳадиснинг мурсаллиги ва мавсуллигида ихтилоф қилишди. Лекин уммат бу ҳадисни қабул қилди, унга амал қилди ва унга рози бўлди. Шунга биноан у уммат амали эътибори билан саҳиҳдир, гарчи мурсал бўлса ҳам.81 Демак, Қуръонни фақат пок ушлайди, яъни иккала – катта ва кичик таҳоратсизликдан пок бўлган киши. Агар сен Мусҳафни ушламоқчи бўлсанг, уни фақат таҳорат билан ушла. Аммо агар унинг саҳифаларини чўп ёки мисвок билан варақламоқчи бўлсанг, ёки ғилоф орқали уни ушламоқчи бўлсанг, ҳеч қиси йўқ, гарчи таҳоратинг бўлмаса ҳам. Аммо ғилоф (конверт) ичига солинган Мусҳафни (таҳоратсиз) ушласанг, ҳеч қиси йўқ. Шунингдек, Мусҳаф ундан ажралган ҳолда (солинган) қопчани ушласанг ҳам ҳеч қиси йўқ. Агар Мусҳаф жилди (муқоваси) унга қўшилиб кетган ва тикилган бўлса, унда унинг ҳукми ҳам Мусҳафнинг ҳукми каби бўлади, уни ушлама.

Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳадисига келсак, у киши айтди: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳни барча вақтда зикр қилардилар. Бунинг маъноси шуки, зикрда поклик (таҳорат) шарт қилинмайди. Ҳар қандай ҳолатда Аллоҳни зикр қилавер. Ҳатто жунуб бўлсанг ҳам, Аллоҳни зикр қилавер. Лекин Қуръонни жунуб ҳолатингда, ғусл қилмагунингча ўқима. Шунга биноан агар инсон таҳоратсиз ҳолда: “Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар, Ла илаҳа иллаллоҳу”, деса, ҳеч қиси йўқ. Шунингдек инсон тафсирни ушласа ҳам ҳеч қиси йўқ, чунки у Мусҳаф эмас. Шунга ўхшаб ичида оятлар бор китобни ушласа ҳам ҳеч қиси йўқ. Чунки у Мусҳаф эмас. Таҳоратсиз ҳолда фақат Мусҳафни ушлаш ҳаром бўлади. Агар инсон: “Нима учун?” деб сўраса, айтамизки: Аллоҳ Таолонинг Каломини улуғлаш учун уни фақат пок ҳолатингда ушла. Шундан биламизки, бизга Мусҳафни эҳтиром қилиш вожиб бўлади, чунки у Роббимиз Азза ва Жалланинг Каломидир. Биз уни бозорларга ҳам, ифлослик бор жойларга ҳам ташлаймамиз ва Қуръонга ҳурматсизлик бўлган амални ҳеч қачон қилмаймиз. Чунки, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг Каломига ҳурматсизлик қилиш жуда ёмон ишдир. У сўзларнинг энг шарафлиси, энг тўғриси, энг яхшиси, энг фойдалиси. Аллоҳ тўғри йўлга бошлагувчидир.

Саволга жавоб: Яъни, инсон (таҳоратсиз ҳолда) Мусҳафга қараши жоиз, ва унинг устига бошқа китоб қўйиш жоиз. Лекин афзали бошқа китобни унинг устига қўйишдир.82

78- وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اَللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اَللَّهِ  يَذْكُرُ اَللَّهَ عَلَى كُلِّ أَحْيَانِهِ رَوَاهُ مُسْلِمٌ, وَعَلَّقَهُ اَلْبُخَارِيّ

79- وَعَنْ أَنَسِ]بْنِ مَالِكٍ]  أَنَّ اَلنَّبِيَّ  اِحْتَجَمَ وَصَلَّى, وَلَمْ يَتَوَضَّأْ أَخْرَجَهُ اَلدَّارَقُطْنِيُّ, وَلَيَّنَه ُ . 80- وَعَنْ مُعَاوِيَةَ  قَالَ: قَالَ رَسُولُ اَللَّهِ  الْعَيْنُ وِكَاءُ السَّهِ, فَإِذَا نَامَتْ اَلْعَيْنَانِ اِسْتَطْلَقَ اَلْوِكَاءُ رَوَاهُ أَحْمَدُ, وَالطَّبَرَانِيُّ وَزَادَ وَمَنْ نَامَ فَلْيَتَوَضَّأْ

وَهَذِهِ اَلزِّيَادَةُ فِي هَذَا اَلْحَدِيثِ عِنْدَ أَبِي دَاوُدَ مِنْ حَدِيثِ عَلِيٍّ دُونَ قَوْلِهِ: اِسْتَطْلَقَ اَلْوِكَاءُ وَفِي كِلَا الْإِسْنَادَيْنِ ضَعْف ٌ.

81- وَلِأَبِي دَاوُدَ أَيْضًا, عَنْ اِبْنِ عَبَّاسٍ مَرْفُوعًا: إِنَّمَا اَلْوُضُوءُ عَلَى مَنْ نَامَ مُضْطَجِعًا وَفِي إِسْنَادِهِ ضَعْفٌ أَيْضً ا.

82- وَعَنِ اِبْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اَللَّهُ عَنْهُمَا; أَنَّ رَسُولَ اَللَّهِ  قَالَ: يَأْتِي أَحَدَكُمُ الشَّيْطَانُ فِي صَلَاتِهِ, فَيَنْفُخُ فِي مَقْعَدَتِهِ فَيُخَيَّلُ إِلَيْهِ أَنَّهُ أَحْدَثَ, وَلَمْ يُحْدِثْ, فَإِذَا وَجَدَ ذَلِكَ فَلَا يَنْصَرِفُ حَتَّى يَسْمَعَ صَوْتًا أَوْ يَجِدَ رِيحًا أَخْرَجَهُ اَلْبَزَّار ُ.

83- وَأَصْلُهُ فِي اَلصَّحِيحَيْنِ مِنْ حَدِيثِ عَبْدِ اَللَّهِ بْنِ زَيْد ٍ .

84- وَلِمُسْلِمٍ: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ نَحْوُهُ.

85- وَلِلْحَاكِمِ. عَنْ أَبِي سَعِيدٍ مَرْفُوعًا: إِذَا جَاءَ أَحَدَكُمُ الشَّيْطَانُ, فَقَالَ: إِنَّكَ أَحْدَثْتَ, فَلْيَقُلْ: كَذَبْتَ. وَأَخْرَجَهُ اِبْنُ حِبَّانَ بِلَفْظِ: فَلْيَقُلْ فِي نَفْسِهِ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳни барча вақт зикр қилардилар. Муслим ривоят қилди, Бухорий эса уни муаллақ ҳолда келтирди.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қон олдириб таҳорат олмасдан намоз ўқидилар. Дорақутний ривоят қилиб, уни заиф деди.

Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Уйғоқ кўз орқа тешикнинг боғичидир. Агар кўзлар ухласа, ушбу боғич ечилиб кетади. Аҳмад ва Табароний ривояти, Табаронийда қўшимчаси бор: Ким ухласа, таҳорат олсин.

Ушбу ҳадисдаги мазкур зиёда Абу Довуднинг Али ҳадисида ҳам келган, (лекин унда): Ушбу боғич ечилиб кетади, сўзлари келмаган. Иккала санадда заифлик бор.83

Абу Довудда Ибн Аббосдан марфуъ ҳадис бор: Таҳорат фақат ётиб ухлаган кишига вожиб. Унинг санадида ҳам заифлик бор.84

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Сизларнинг бирингизга намозда шайтон келиб орқа тешигига пуфлайди. Натижада унга таҳорати кетганлиги туюлади. Аслида эса унинг таҳорати кетмаган бўлади. Агар шу иш содир бўлса, у то (ел) овозини эшитмагунича ёки (ел) ҳидини сезмагунича намозини тўхтатмасин. Баззор ривояти.

Унинг асли иккала “Саҳиҳ”да Абдуллоҳ ибн Зайд ҳадисида мавжуд.

Муслимда Абу Ҳурайрадан шунга ўхшаш ҳадис бор.

Ҳокимда эса Абу Саъиддан марфуъ ҳадис бор: Агар сизлардан бирингизга шайтон келиб: Сенинг таҳоратинг бузилди, деса, унга: Ёлғон гапирдинг, деб айтсин. Ибн Ҳиббон ривоятида эса: Ичида айтсин ..., дейилган.85

Бу ҳадислар ҳукмларининг кўпчилиги ҳақида юқорида гапирдик, лекин зикр қилмаганимизни айтамиз. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтди: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳни барча вақт зикр қилардилар. Яъни, Аллоҳнинг зикридан ул зотни ҳеч нарса тўсмасди. Ул зот Аллоҳни туриб, ўтириб, ётиб, таҳорат билан, таҳоратсиз зикр қилардилар, чунки Аллоҳ Азза ва Жаллани давомли равишда зикр қилиш амалларнинг афзалларидандир. Ҳатто бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб: Эй Алоҳнинг Расули, Ислом қонунлари мен учун кўпайди, деди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: Тилинг Аллоҳнинг зикридан тўхтамасин, дедилар. Яъни, зикрни кўп қилгин. Аллоҳ Азза ва Жалла Уни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолда зикр қиладиган ақл эгаларни мақтади. Ҳақиқатда уйғоқ қалб Аллоҳни ҳамма нарсада зикр қилади. Чунки у нимани кўрса, ўша нарса албатта Аллоҳ Азза ва Жалланинг оятларидан бўлади. Агар инсон қандай яралганини, ёки осмонни, ёки Ерни ва унинг ўсимликларини, ёки ниманики кўрса, шу билан у Роббиси Азза ва Жаллани эслайди.

Ҳар бир нарсада Унинг аломати бор,

Унинг Яккалигига далолати бор.

Шундай қилиб Росул солллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳни барча ҳолатларида зикр қилардилар, ҳатто жунуб бўлсалар ҳам, айтардиларки: Ла илаҳа иллаллоҳ, алҳамдулиллаҳ, субҳаналлоҳ, ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ, дердилар. Фақат Қуръон бундан мустасно. Чунки уни ғусл қилмагунича ўқимасдилар.86 Анас розияллоҳу анҳунинг ҳадиси ҳам шундай. Унинг ҳукмлари ҳақида юқорида гапирилди. Бу ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қон олдириб, кейин таҳорат олмасдан намоз ўқиганлари айтилган. Қон олдириш маълум иш: бу бадандан бузилган қонни чиқариб ташлашдир. Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васаллам санаб ўтган даволарнинг биридир. Уларнинг ичида асал ва куйдириш ҳам бор. Бу даво ўрганган кишига жуда фойдалидир. Унга ўрганмаганга эса у осон, унга аҳамият бермайди. Унга ўрганиб қолган кишига эса қони қайнаган пайтда албатта қон олдириши лозим. Қон олдиришнинг ўз ҳукмлари бор. Шулардан: у таҳоратни кеткизмайди, гарчи кўп қон чиқса ҳам. Чунки илгари гапириб ўтдикки, бадандан чиққан нарса таҳоратни бузмайди, агар иккита тешикдан чиқмаган бўлмаса: олд ва орқа тешик. Бундан бошқа нарса таҳоратни бузмайди: қусуқ, қон, ярадан чиққан суюқлик ва бошқаси. Буларнинг барчаси оз бўладими, кўп бўладими, таҳоратни бузмайди. Қон олдиришнинг ҳукмларидан яна шуки, инсон рўзадор бўлиб қон олдирса, рўзаси бузилади. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қон олган ва олдирган кишининг рўзаси бузилди, дедилар.87 Унинг ҳукмларидан: эҳромдаги кишига жоизлигидир. Эҳром боғлаган киши қон олдириши жоиз, чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлганки, у зот эҳромда бўлиб қон олдирганлар. Ҳатто бу иш бошнинг қон олдириш ўрнидаги сочларини қиришга олиб келса ҳам, ҳеч қиси йўқ. Яъни, агар инсон эҳромда бўлиб қони қайнаб бошидан қон олдиришга муҳтож бўлса, бошидаги сочини қиради, чунки сочи бўлатуриб қон олдиришга иложи йўқ. У сочини қириб қон олдиради ва унга ҳеч нарса бўлмайди: гуноҳ ҳам бўлмайди, фидя ҳам вожиб бўлмайди. Унинг ҳукмларидан шунингдек унинг ойда муайян вақтлари бўлишидир. Уни ушбу ишни қиладиганлар билади ... Лекин агар инсонда қони қайнаб албатта қон олдириш керак бўлса, (қон олдираверади). Чунки қон олдиришга ўрганган баъзи инсонлар қон олдирмаса, гоҳо ҳушидан кетиб йиқилиши мумкин. Демак, қайси вақтда қонинг қайнаса, қон олдир. Аммо қолган ҳадисларга келсак, улар уйқуга тааллуқлидир. Юқорида биз айтдикки, уйқу (мудроқ) таҳоратни бузмайди, магар инсон ўзини сезмайдиган даражада чуқур уйқуда бўлса, (таҳорат бузилади).



Ҳожат чиқариш одоблари

86- عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ  قَالَ: كَانَ رَسُولُ اَللَّهِ  إِذَا دَخَلَ اَلْخَلَاءَ وَضَعَ خَاتَمَهُ أَخْرَجَهُ اَلْأَرْبَعَةُ, وَهُوَ مَعْلُول ٌ.

87- وَعَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اَللَّهِ  إِذَا دَخَلَ اَلْخَلَاءَ قَالَ: «اَللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ اَلْخُبُثِ وَالْخَبَائِثِ» أَخْرَجَهُ اَلسَّبْعَة ُ .

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кирсалар, узукларини ечиб қўярдилар. Тўртовлон ривоят қилди, унинг иллати бор.88



Яна ундан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кирсалар: Аллоҳумма инни аъуузу бика минал-хубуси вал-хобаис, дердилар. Еттиовлон ривоят қилди.

Ҳожат чиқариш одоблари. Яъни, инсон кичик ёки катта ҳожат чиқармоқчи бўлса хулқланиши лозим бўлган одоблар. Лекин уламолар, Аллоҳ уларни раҳматига олсин, зикри қабиҳ бўлган нарсаларни киноя билан айтишади ва сийдик ва ахлат чиқаришни ҳожат деб номлашади. Билгинки, Аллоҳ Азза ва Жалланинг сенга улкан раҳмати бордир. Мана бу сенга келаётган овқат, аввало, уни Аллоҳ Азза ва Жалла ўстирди. Аллоҳ Таоло: Сизлар экаётган нарсаларни кўрдингларми? Уларни сизлар ўстирасизларми, ёки Биз ўстирамизми? Бунинг жавоби маълум ва равшандир: ўстирувчи – Аллоҳ Таолодир. Агар Биз хоҳласак, уни похол (сомон, кукунга) айлантириб қўямиз, шунда сизлар ҳайрон қолиб: Биз хасратда қолдик, балки ризқдан маҳрум бўлдик, дейсизлар. Яъни, агар Аллоҳ Азза ва Жалла хоҳласа, мана бу экинни ўсганидан, кўтарилганидан ва ейишга тайёр бўлганидан кейин сомонга айлантириб қўйиши мумкин, шунда сизлар ундан маҳрум бўласизлар. Аллоҳ Таоло: Хоҳласак, уни ўстирмаймиз, демади, балки: Хоҳласак, уни сомон қилиб қўямиз, деди. Яъни, нафслар унга боғланганидан ва тайёр бўлганидан сўнг, Аллоҳ Азза ва Жалла уни фойдасиз сомон (кукун) қилиб қўяди. Сен еяётган мана бу таомга қарагин: ким уни экиб, ўстириб, сенга келиши учун енгил қилган? Ким уни охиригача ҳисобсиз равишда пиширган-етиштирган? Кейин эътибор бергинки, уни еганингда қандай лаззатланасан ва унга ҳожатинг тушса, уни қандай талаб қиласан? Сен уни еганингда, оғзинда мазасини сезасан, ундан меъдангда озуқаланасан. Сўнг эътибор бергин, Аллоҳ Таоло шу жисмда уни нимага жойлаштиради? Бу Аллоҳ Таоло Ўзининг:

Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет