II.Олинган натижалар таҳлили
Адабиётлар таҳлили натижасида шуни айтиш мумкинки, ГК ва унинг ҳосилаларини фармакологик фаоллиги ҳақида бир қанча маълумотлар маълум. ГК ни ажратиб олиш учун ҳозирда “LAKRISA” хусусий фирмаси томонидан ишлаб чиқарилаётган ширинмия илдизининг қуюқ экстрактидан фойдаланилди. Бунинг учун биз аввалдан маълум услубдан [74] фойдаланган ҳолда, ширинмия илдизи қуюқ экстрактига H2SO4 нинг 1% эритмаси билан ишлов бериб, ТГКни чўктирдик ва чўкмани нейтрал муҳитга келгунча дистилланган сув билан ювиб, қуритдик. Олинган қўнғир рангли аморф кукун кўринишга эга бўлган ТГК унуми бошланғич ширинмия илдизи қуюқ экстрактига нисбатан 35-40% ташкил этди. ТГК дан соф ҳолда ГК ажратиб олиш учун биз муаллифлар [72, 74] таклиф этган услублардан умумлаштириб фойдаландик (1-схема).
5-схема. Кристалл ҳолатда соф ГКMKT олиш усули.
Ушбу услубга биноан, аввал ТГК 3 марта ацетон билан экстракция қилинади ва конц. аммиак таъсир эттириб, ГК нинг уч аммонийли тузи олинади. Тузни муз сирка кислотаси билан қайнатиб олиниб, ҳосил бўлган ГКМАТ 80% ли этил спиртидан қайта кристалланади. Олинган ГКМАТ нинг унуми ТГК нинг уч аммонийли тузига нисбатан 88% ташкил этади. Сўнгра
8-схемага мувофиқ равишда, аввал ГКМАТ дан ГК хом ашёсини олинади, ундан босқичма-босқич ГК нинг учкалийли ва моно калийли тузларини олиниб, уни H2SO4 нинг 1% эритмаси билан гидролиз қилиш натижада тозалик даражаси ЮССХ бўйича 97% бўлган соф ГК ни ажратиб олинади (2-расм).
2-расм. ГКМАТ нинг юқори самарали суюқлик хроматографияси: ГКМАТ-1 тозалик даражаси 75±2%, ГКМАТ-2 тозалик даражаси 97±2%
Охирги босқичда соф ҳолда ажратиб олинган кристалл ГК нинг суюқланиш ҳарорати (Тсуюқ.=222±20С) ва қутбланган нурни буриш кўрсаткичи ([α]D25= +60°±2°; с=0,05%; этил спиртида) адабиётларда [72] келтирилган кўрсаткичларига мос келишини кўрсатди. Шуни таъкидлаш лозимки, юқоридаги услуб бўйича ширинмия илдизи экстрактидан соф ГК ажртиб олиш унуми одатда 8-10% ташкил этади ва бу маҳсулотнинг таннархини сезиларли даражада ортишига олиб келади. Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида изланишларимизнинг кейинги босқичида биз тозалик даражаси 97% бўлган ГКМАТ ни ҳамда ҳозирда Қозоғистон Республикасининг “Чимкентбиофарм” ИЧБ томонидан “Глицирам” савдо белгиси остида ишлаб чиқарилаётган ва тозалик даражаси 75% ташкил этган [75] ГКМАТ субстанцияси билан солиштирган ҳолда физик-кимёвий хусусиятларини ўрганишга киришдик. Бунинг учун ГКМАТ нинг тозалик даражаси 75% ва 97% бўлган намуналарини шартли равишда ГКМАТ-1 ҳамда ГКМАТ-2 деб белгиладик. ГКМАТ-1 ва ГКМАТ-2 ларнинг физик-кимёвий хусусиятларини ўрганиш услубларидан бири, молекула таркибидаги озод карбоксил гуруҳлари миқдорий таҳлили бўлиб, уни потенциометрик титрлаш усули орқали аниқлаш мумкин. Бунинг учун ГКМАТ-1 ва ГКМАТ-2 (0,2%) эритмаларини 0,1 М ишқор эритмаси билан титрладик. Титрлаш натижалари 3-расмда келтирилган.
3-расм. ГКМАТ сувли эритмаларининг потенциометрик титрлаш эгри чизиқлари
-
ГКМАТ-1 75%, 2) ГКМАТ-2 97%
Потенциометрик титрлаш эгри чизиғида NaOH сарфининг 1,1-1,6 мл оралиқларида яққол сакраш кузатилди ва эркин карбоксил гуруҳ мавжудлигини тасдиқлайди. Олинган қийматлар бўйича намуналардаги озод карбоксил гуруҳлар миқдорини ҳисобладик.
ГКМАТ-1 даги озод карбоксил гуруҳлар миқдори 2,7 ва ГКМАТ-2 да эса 3,2 га тенг экани аниқланди. Потенциометрик титрлаш ёрдамида олинган натижалар ГКМАТ таркибида учта озод карбоксил гуруҳ мавжудлигини тасдиқлайди. ГКМАТ-1 ва ГКМАТ-2 учун pKа кўрсаткичи 4,6 га тенг ва бу сирка кислотаси рКа кўрсаткичига яқин (pKа=4,76).
Л.А.Балтина ГКМАТ таркибидаги аммоний иони молекуланинг агликон қисмидаги карбоксил гуруҳи билан боғланган деган тахминни олдинга сурган [71], лекин Г.Г.Запесочная томонидан ЯМР-13С-спектроскопияси ёрдамида қилинган таҳлил натижасига кўра [141], ГК нинг агликон қисмидаги карбоксил гуруҳи орқали бир алмашган туз ҳосил бўлиши мумкин эмаслиги айтилиб, аксинча, ГК нинг бир алмашган тузлари ҳосил бўлишида молекула таркибидаги икки глюкурон кислотасининг карбоксил гуруҳлари бир вақтнинг ўзида иштирок этишини таҳмин қилинган, яъни Г.Г.Запесочная томонидан келтирилган маълумотлар ва биз ўтказган потенциометрик титрлаш натижаларига кўра, ГКМАТ таркибидаги карбоксил гуруҳлар аммиак молекуласи билан нейтралланмайди, балки “меҳмон-мезбон” кўринишидаги бирикма ҳосил қилади ёки титрлаш жараёнида натрий иони аммоний ионини сиқиб чиқаради деб таҳмин қилиш имконини беради [142, 143].
Бу таҳмин қанчалик ўринли эканлигини аниқлаш мақсадида ГКМАТ·2Н2О учун математик моделлаштириш усулида учта асосий конформацион ҳолат ҳисобланди. Конформацион ҳолат “HyperChem” программасида ҳамда молекула геометриясини оптималлаштирувчи ва водород боғлар таъсирини ҳисобга олувчи РМ3 усули ёрдамида амалга оширилди [144, 145] (4-расм).
1) диполь моменти-5,545 D; ҳосил бўлиш иссиқлиги HF –-826,6 ккал/моль
|
2) диполь моменти-9,869 D; ҳосил бўлиш иссиқлиги HF - 831,3 ккал/моль
|
3) диполь моменти-12,97 D;
ҳосил бўлиш иссиқлиги HF - 836,9 ккал/моль
|
4-расм. ГКМАТ·2Н2О молекуласида аммоний иони жойлашишининг математик
моделлаштириш усулида ҳисобланган таҳминий структуралари
Математик моделлаштириш усулида олинган натижалар аммоний иони икки карбоксил гуруҳ, агликон ҳамда глюкурон қисмидаги иккинчи карбоксил гуруҳи орасида бўлиши эҳтимоллиги юқори эканлигини кўрсатди. Расмдаги учинчи ҳолат ГКМАТ молекуласи конформацияси учун қолган икки ҳолатдаги конфигурациялардан 5,6 ккал/моль га барқарор ва юқори диполь моментига эга экани ҳамда молекуланинг сув каби қутбли эритувчида яхши эришини ҳисобга олганда, бу структура барқарорлиги юқори бўлиши учун қулай эканини кўрсатади [143].
2.1. Қуюқ экстракдан ГКМАТ ни ажратиб олиш.
Ширинмия экстракдан Техник ГКни олиш.
Адабиётлардаги маълумотларга кўра "Glycyrrhiza glabra" илдизи таркибида ГКнинг миқдори 2—24% га етади. ГКни ажратиб олишнинг жуда кўп усуллари таклиф этилган бўлиб, уларнинг кўпчилиги илдизнинг сувли экстрактидан ГКни минерал кислоталар ёрдамида чўктиришга асосланган.
ГКни чўктиришда минерал кислотанинг табиати ва концентрацияси муҳим ўрин тутади, масалан уни чўктиришда концентрланган H2SO4 дан фойдаланилганда кислота тез ва осон чўкади, лекин асосий маҳсулот смоласимон холда чўкиб, чўкма таркибида балласт моддаларнинг миқдори анча юкори бўлади. Смоласимон чўкмани аморф холатга келтириш учун катта хажмдаги сув сарф этилади, бунинг натижасида эса маҳсулот унуми сезиларли даражада камайиб кетади. ГКни чўктиришда суюлтирилган минерал кислоталардан фойдаланиш: биринчидан, махсулотнинг аморф ҳолатда чўкишини таъминласа; иккинчидан, чўкма билан бирга қўшилишиб чўкаётган балласт моддаларнинг миқдори камайишига олиб келади. Яна шунга эътиборни қаратиш керакки сувли экстрактга конц H2SO4 ни томчилатиб солиш лозим, акс холда олинаётган моддамизнинг унумига кескин таъсир қилади.
Биз тажриба давомида ширинмия экстрактидан Техник ГК ни олишни оптимол усулини топишга ҳаракат қилдик. Бу қуйидаги жадвалда ўз тасдиғини топган. Олинган натижалар 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал
ТГК ни ажратиб олишга эритма муҳитининг таъсири:
№
|
Экстракт массаси, гр да
|
Экстракнинг еритмадаги таркиби(%)
|
H2SO4 конс. Миқдори (мл.да).
|
Эритманинг муҳити, рН.
|
ТГК нинг ажралиб чиқиш уними.
|
1.
|
200
|
10
|
7
|
4,00
|
17
|
2.
|
200
|
10
|
8
|
3,87
|
17,5
|
3.
|
200
|
10
|
9
|
3,73
|
17,8
|
4.
|
200
|
10
|
10
|
3,50
|
18,8
|
5.
|
200
|
10
|
11
|
3,32
|
19,5
|
6.
|
200
|
10
|
12
|
3,20
|
20,7
|
7.
|
200
|
10
|
13
|
2,91
|
21,8
|
8.
|
200
|
10
|
14
|
2,62
|
19,5
|
9.
|
200
|
10
|
15
|
2,40
|
17,5
|
10.
|
200
|
10
|
16
|
2,10
|
15
|
Бу жадвалдан кўриниб турибдики рН-2,5-3,5 оралиғида ТГК юқори унумда чиқади. ТГК ни ажратиб олиш конц H2SO4 миқдорига ҳам боғлиқ.
ТГК ГКТАТ
Сабаби экстракт таркибида ГК туз холида бўлади шунинг учун унга етарли миқдорда кислота солишимиз керак. Олинган ТГК дан маълум оғирликдаги техник ГК 10 баробар хажм сувсиз ацетон билан сув ҳаммомида экстракция қилиниб, фильтрланади ва тажриба 5 баробар ҳажм ацетон билан яна бир бор такрорланади. Бирлаштирилган ацетонли экстрактга шиша таёқча билан аралаштирилган холда, ГКнинг уч аммонийли тузи чўкиши тўхтагунча, NН4ОН нинг тўйинган эритмасидан қўшилади. Чўкмага тушган зарғалдоқ рангли, аморф модда ГКнинг уч аммонийли тузи фильтрлаб олинди, спирт билан чайилиб, сўнгра қуритилади.
Иккинчи босқич. Муз сирка кислота билан гидролиз қилиш.
Ажратиб олинган ГКнинг уч аммонийли тузи 10 баробар хажм муз сирка кислотасида 105-1100С да эритилади. Қайнаб чиққунча қиздирилади ва гамоген система ҳосил бўлганда, эритма иссиқ ҳолида иситилган Шоттэ воронкаси ва Бунзен Колбаси ёрдамида фильтрланади. Эритма 24 соатга хона ҳароратида чўкма тушгунича қолдирилади. Чўкмага тушган ГКМАТ фильтрлаб олиниб, аввал сирка кислота билан сўнгра 96%ли этил спирти билан ювилади ва қуритилади.
ГКУчАТ ГКМАТ
Унумини янада юқори бўлиши учун этил спирти билан қайта чўктирилади.
Аденин-ГКМАТ супрамолекуляр комплекси ЎзР ФА акад. О.С. Содиқов номидаги Биоорганик кимё институтидан олиб келинди.
6-sxema
III. ТАЖРИБА ҚИСМИ
Олинган моддаларнинг ИҚ спектрлари «Perkin-Elmer» фирмасининг «FT-IR System-2000» қурилмасида KBr таблеткаларида олинди. Моддалар эритмаларининг УБ спектрлари «Perkin-Elmer» фирмасининг «Lambda-16» спектрометрида (кварц кюветаларининг қалинлиги 1см) қайд қилинди.
Ўрганилаётган намуналарнинг ПМР спектрлари ишчи частотаси 100 МГц бўлган ЯМР- XL-100 (Varian, АҚШ) спектрофотометрида олинди. Намуна сифатида ўрганилаётган комплексларнинг дейтеродиметил-сульфоксиддаги (ДМSО-d6) 10% эритмалари қўлланилди. Кимёвий силжишлар δ (м.у.) шкалада ички стандарт сифатида тетраметилсилан (ТМС) сигналига нисбатан келтирилди.
ЮССХ ни Beckman "System Gold" (АҚШ) хроматографида заррачалар ўлчами 5 мкм бўлган Ultrasphere C8 250×46 мм ли колонкада тескари фазали хроматография усулида аниқланди. Ҳаракатдаги фазаси 35% ацетонитрил, 0,5% сирка кислота ва 64,5% сувдан иборат аралашма; оқим тезлиги 1мл/мин, детекторлаш 254 нм да ўтказилди, таҳлил вақти 15 мин.
Моддаларнинг суюқланиш ҳарорати ПТП ТУ 25-11-1144 қурилмасида ўлчанди.
Қутбланиш юзаси бурилиш бурчагини [α]D СМ-2 қурилмасида, 50% этил спирти ҳамда 0,25% NH4OH эритмаларида ўлчанди (кювета узунлиги 1дм).
Юпқа қатламли хроматография (ЮҚХ) учун Silufol (Чехия) пластинкаларидан фойдаланилди. ЮҚХ учун қуйидаги системалар қўлланилди:
1. Хлороформ : этанол - 3:1;
2. Хлороформ : метанол - 3:1;
3. Сирка кислотаси : метанол : сув - 0,5:35:64
ЮҚХ учун очқич сифатида фосфор-вольфрам кислотасининг этил спиртидаги 20% эритмаси ва йод буғларидан фойдаланилди
3.1.Потенциометрик титрлаш
Потенциометрик титрлашни ЭВ-74 универсал иономерда, доимий ҳароратда ва аралаштириб турилган ҳолда, термостатли кюветада ўтказилди. Ишқорнинг нормаллиги хлорид кислотаси 0,1Н стандарт эритмаси билан титрлаш усули орқали аниқланди. Титрлаш ГКМАТ ва уни турли моддалар билан олинган молекуляр комплексларининг сувли эритмаларидаги ион мувозанатини аниқлаш учун бажарилди. рК Гендерсон - Хассельбах тенгламаси бўйича ҳисобланди:
;
3.2. Эритмаларнинг қовушқоқлигини аниқлаш
Эритмаларнинг қовушқоқлигини аниқлаш, уларни тўғридан-тўғри вискозиметрда суюлтириш имконини берувчи Убеллоде вискозиметрида амалга оширилди. Нисбий қовушқоқликни аниқлаш учун эритувчи (t0) ва 0,2%; 0,1%; 0,05%; 0,025% концентрациядаги эритмаларнинг (ti) оқиб ўтиш вақти ўлчанди. Ҳисоблаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилди:
; ; ;
ГКМАТ ва унинг молекуляр комплекслари қовушқоқлигини аниқлаш учун моддаларни 0,01Н хлорид кислотаси ва Na2B4O7×10H2O таркибли буфер эритмасида эритилди.
3.3. Бошланғич моддаларни тозалаш ва синтез қилиш
3.3.1. Техник глицирризин кислотасини олиш
500г ширинмия илдизи қуюк экстракти 1:5 нисбатда сувда эритиб олиниб, эритма ~рН муҳити кучсиз кислотали (3,5-4,0) бўлгунга қадар, аралаштириб турилган ҳолда 1% сульфат кислота қўшилди (ТГК чўкмаси ажралилиши тўхтагунга қадар). Чўкма дастлаб сақичсимон кўринишга эга бўлиб, декантация усулида сув билан бир неча марта ювилганда аморф кукун ҳолатига ўтади. Ҳосил бўлган аморф кукун мато фильтр орқали, фильтрат сувлари муҳити нейтрал ҳолга келгунга қадар сув билан ювилди. Чўкмани дастлаб ҳавода, сўнгра қуритиш шкафида қуритилди.
Кўнғир рангли аморф кукун. Унум 175г. (35%).
Адабиётдаги маълумот [74]: 37,5 г (37,5%)
3.3.2. Глицирризин кислотасининг уч аммонийли тузини олиш
Механик аралаштиргич ва тескари совуткич билан жиҳозланган, ҳажми 2000мл бўлган уч оғизли колбага 100г ТГК солиб, уч соат давомида 1л ацетон билан, эритувчи қайнаш температурасида экстракция қилинди. Аралашма совигандан кейин фильтрланиб, қолдиқ яна икки марта 1л дан ацетон билан экстракция қилинди. Фильтратлар бирлаштирилиб, экстракт муҳити 7,5-8,0 бўлгунга қадар концентрланган NH4OH эритмаси қўшилди.
Сариқ рангли ГК уч аммонийли тузи чўкмаси Бьюхнер воронкасида фильтрлаб олиниб, этил спирти (3×30 мл) билан ювилди. Аввал хона ҳароратида кейин қуритиш шкафида 100 0С қуритилди.
Сариқ рангли аморф кукун. Унум 32г. (32%) [α]D25= +38±2°; с=0,02% (50% С2Н5ОН).
Адабиётдаги маълумот [71, 72]: 52,65 г (35,1 %)
3.3.3. Глицирризин кислотасининг моноаммонийли тузини олиш
Ҳажми 1000мл бўлган колбага 50г ГК нинг уч аммонийли тузи ва 500мл муз сирка кислотаси солиниб, 105-1100С да тўлиқ эриб кетгунча қиздирилди. Эритма иссиқ ҳолда фильтрланиб, хона ҳароратида кечасига қолдирилди. Чўкмага тушган ГКМАТ кристаллари фильтрлаб олиниб, аввал муз сирка кислотаси (3×30 мл), кейин эса этил спирти (3×30 мл) билан ювилди. Техник ГКМАТ ни очиқ ҳавода қуритиб олинди ва 80% этил спиртидан (1:3 модулда) қайта кристалланди. Ҳосил бўлган оч-сарғиш рангли ГКМАТ кристаллари фильтрлаб олинди ва қуритиш шкафида 100°С да доимий вазнгача қуритилди.
Оч сариқ рангли аморф кукун. Тсуюқ.= 216±2 оС Унум 23 гр (46 %). ЮССХ бўйича асосий модда миқдори 80±2% ташкил этди. Намлик 7,5% гача. [α]D25= +40±2°; (с=0,02; 50% С2Н5ОН).
Адабиётдаги маълумот [74]: Тсуюқ.= 218±2 оС, [α]D25= +42±2°; (с=0,05; 50% С2Н5ОН). ИҚ спектр: (ν, см-1) 3600-3200 (ОН), 1717 (СООН), 1660 (С11=О), 1530 (-СОО-); УБ- спектр, 25% С2Н5ОН (λmax): 255 (lgε, 3,85).
3.3.4. Глицирризин кислотасини олиш
25 гр ГКМАТ 12,5г КУ-2-8 (Н+-форма) катионит ва 2,5 гр фаоллаштирилган кўмир билан 250 мл 75% этил спиртида эритилиб, 1 соат давомида хона ҳароратида магнит аралаштиргичда аралаштирилди. Катионит ва кўмир фильтрлаб олиниб, этил спирти (3×30 мл) билан ювилди. Эритувчи паст босимда ҳайдалиб, қиём кўринишидаги гликозид вакуумда (3мм. симоб устуни), 50-600С да доимий массагача қуритилди. Сариқ рангли аморф кукун.
Унум 23,3 гр (93,2%). [α]D25= +43±2°; с=0,05 % (50 % С2Н5ОН). ЮССХ бўйича асосий модда миқдори 80±2% ташкил этди. Тсуюқ.=218±20С (парчаланади), УБ- спектр 50 % С2Н5ОН ( λmax, нм) 255, (lgε 3,95).
Адабиётдаги маълумот [71, 72]: Унум 23,5-24,5 г (95,9-97,9 %).
[α]D20= +45±2о; (с=0,12; 50 % С2Н5ОН). УБ-спектр 50 % С2Н5ОН ( λmax, нм): 250, (lgε 3,98). Асосий модда миқдори 85±2 %. Намлик 6,8-7,4%.
3.3.5. Глицирризин кислотасининг уч калийли тузини олиш
45гр ГК хона ҳароратида 500 мл ацетонда эритилиб, фильтрлаб олинди. Эритмага рН-8,0-8,5 бўлгунча КОН нинг метил спиртидаги 10%ли эритмаси қўшилди. ГК уч калийли тузининг сариқ рангли чўкмаси фильтрлаб олиниб, ацетон билан ювилди (3×30 мл) ва 1000С да доимий вазнгача қуритилди.
Унум 29,5г (98,2 %). Тсуюқ.= 281±2 0С (парчаланади), [α]D25= +39±2° (с=0,05% Н2О).
Адабиётдаги маълумот [71, 72]: Сариқ рангли кукун. Унум 27,4г (100%), Тсуюқ.= 280-285оС (парчаланади), [α]D20=+40±2°; (с=0,03; Н2О).
3.3.6. Глицирризин кислотасининг монокалийли тузини олиш
30гр ГК уч калийли тузига 300мл муз сирка кислотаси солиб, 105-110°С да тўлиқ эриб кетгунча қиздирилди. Қайноқ ҳолда фильтрланиб, хона ҳароратида кечасига қолдирилди. Кристаллга тушган ГКнинг монокалийли тузи фильтрланиб, муз сирка кислотаси ва эфир билан ювилди ҳамда 1050С ҳароратда доимий массага келгунча қуритилди. Унум 20,22г (67,4%). Тсуюқ.=221±2°С. [α]D25=+40°±2°; с=0,05% (50%С2Н5ОН). ЮССХ бўйича асосий модда миқдори 89±2 % ташкил этди.
Адабиётдаги маълумот [71, 72]: Унум 16,4г (65,2 %), [α]D20=+40±2°; (с=0,04%, 25% С2Н5ОН), ИҚ-спектр, (νmax, см-1): 3600-3200 (ОН), 1710 (СООН), 1660 (С11=О) 1530-1500 (СОО-); УБ-спектр 25% С2Н5ОН (λmax, нм): 255 (lg ε, 3,85)
хулосалар
1. Ширинмия илдизи қуюқ экстракти таркибидан ГК ажратиб олинди ва унинг асосида натрийли ва калийли тузлари синтез килиб олинди.
2. Синтез қилиб олинган тузларнинг физик-кимёвий константалари аниқланди, уларнинг тузилиши ИҚ- ва УБ-спектрлар ёрдамида тасдиқланди.
3. ГК нинг комплекслари «меҳмон» ва «мезбон» моддалар орасида водород ҳамда гидрофоб боғлар эвазига юзага келиши спектрлар (ИҚ-, УБ) асосида тасдиқланди.
4. ГК нинг тузлари эритмаларининг гидродинамик хоссалари ўрганилди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
-
Г.А. Толстиков, Л.А. Балтина, Э.Э. Шулъц, А.Г. Покровский// “Биоорганическая химия” 1997.том 23, №9, -С.691-709
-
В.П. Гранкина, Г.П. Надеждина Солодка уралъская. Новосибирск: Наука, 1991, С.77
-
Халилов Л. М., Балтина Л. А., Спирихин Л. В., Васильева Е.В., Кондратенко Р. М., Толстиков Г. А. Стереохимия тритерпенового гликозида глицирризиновой кислоты и её производных. // Хим.природн. соедин. 1989. № 4. С. 500-505.
-
Толстикова Г.А., Балтина Л.А., Муринов Ю. И., Давидова В.А., Толстикова Т.Г.// Хим.-фармацевт журн. 1991. №2.С. 29-32.
-
Кондратенко Р.М. Азотосодержащие производные глицирризиновой кислоты-новая группа Высокоэфективных биологический активных веществ: канд. хим.наук. Уфа 1985.
-
Л. А. Балтина, Н. Г. Сердюк, Л. В. Краснова и др., // Химико-фармацевтический журнал 28(9), 51-54 (1994).
-
Ruzicka L., Seger O., Ingold W. // Helw. Chim. Acta. 1943. V. 26. P. 2278-2282.
-
Буриев X., Хужаев Р., Алимов О. Дон махсулотларини саклаш ва қайта ишлаш. Т.: Мехнат, 1997. 38-42, 46-61 б.
-
Айходжаева Н.К., Рустамбекова Р.Т., Усманова Б.А. Дон маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиясида қўлланиладиган ҳом-ашё ва материаллар. лаб. иш учун қулланма, Т., Наука, 2003. -3-28.6.
-
Нуров У.Н., Бухоро вилояти иқлими ва унинг ресурслари.- Бухоро, 1996.
-
Бухаров Х.Б. Удобрение озимой пшеницы в орошаемых условиях. Автореферат. Дис. ...с.х.н. - Самаркандской обл., 1971. 140-143 с.
-
Далетяров М.А., Ачилов У.А. Влияние минеральных удобрений на урожай озимой пшеницы // Вестник, с.х.н. 2002. -№ 2. -С. 50-51.
Достарыңызбен бөлісу: |