I – Мавзу “Бухгалетрия ҳисобининг назарияси” фанининг предмети ва методи


Харид қилинган материаллар бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш



бет22/43
Дата12.07.2016
өлшемі4.32 Mb.
#193019
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   43

7. Харид қилинган материаллар бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш

Хом-ашё ва материаллар қабул килган корхоналар уларнинг қийматини мол берувчиларга қўшилган қиймат солиғи (КДС) билан биргаликда тулайди. Мол берувчи корхона олинган тушумдан КҚСни бюджетга тулайди.



қўушилган қиймат солиғи (товарларни сотиш, ишлар бажариш ва хизм кўрсатиш жараёнида янги хрсил қилинган қийматга асосланган хрлда соф даромаднш қисмини бюджет даромадига олиб куйишнинг бир шаклидир. 20 фоизлик ундирилади.

КҚС икки хил усулда ҳисобланади:

1) қўшилган қиймат солиғи суммаси белгиланган ставкалар асосида қуйидагича формула бўйича аниқланади:

Бунда: С - истеъмолчилардан ундириладиган солиқ суммаси;

С - солиққа тортиладиган оборот;

СС —қушилган қиймат солиғи ставкаси.

2) Товар (иш, хизмат)лар қўшилган қиймат солиғини ўз ичига олган нархла
тарифлар бўйича сотилганида — солиқ қуйидаги формула бўйича аниқланади:

СКкс = Тк*СС/(СС+100); (2)

бунда: Тк — қўшилган қиймат солиғи ҳам ҳисобга олинган товар (иш, хизмат қиймати.

Масалан, «Бобур» компанияси мол етказиб берувчилардан 200000 сўмлик материал; сотиб олди. КҚС суммаси қуйидагича бўлади:

1 - холат бўйича:

КҚС суммаси=(200000*20%)/100%=40000 сум.2-холат бўйича:

КҚСсуммаси=(200000*20%)/(100%+20%)=33333,(33)сум. - *

Моддий бойликларни харид қилиш бўйича тўланадиган КҚСни бухгалтерия ҳисобида чнсобга олиб бориш учун 4410-«Солиқ бўйича бунак тўловлар» ҳисобварағидан фойдаланиш кўзда тутилган.

Материаллар ишлаб чиқариш ва бошқа максадларга сарфланиши жараёнида %«собланган ККС суммаси 4410-«Солиқ бўйича бунак тўловлар» ҳисобварағидан 6410-«Ьюджетга тўловлар бўйича қарзлар» ҳисобварағига сарфланган материаллар қийматига м\ I аносиб равишда ўтказилади.

Мисол. Корхона мол етказиб берувчидан 100000 сумлик материал қабул килиб олди. ККС-20000 сум. Жами - 120000 сум. Ушбу муомалага қуйидагича бухгалтерия проводкаси йсрилади:

♦ сотиб олинган материал қийматига- 100000 сум:
Д-т 1010-«Хом-ашё ва материаллар» - 100000 сум

К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» - 100000 сум.

♦ Ҳисобланган КҚС суммасига-20000 сум:

Д-т 4410-«Солиқ бўйича бунак тўловлар» - 20000 сум

К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» - 20000 сум.

♦ Мол етказиб берувчига пул утказцб берилганида:

Д- г 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» - 120000 сум

К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» - 120000 сум.

Ҳисобот ойи давомида корхонада 45000 сумлик материал ишлаб чиқаришга сарфланди. Демак ККС 9000 сумга тенг:(5000*20%)/100%=9000 сум.

Ьу суммага қуйидагича бухгалтерия проводкаси берилади:

Д-г 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар» - 9000 сум

К-т 4410-«Солиқ бўйича бунак тўловлар» - 9000 сум.



8. Ишлаб чиқариш заҳираларини инвентаризация қилиш

Корхоналарнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларининг тўғрилиги улар-Иинг ишлаб чиқариш заҳиралари инвентаризация қилиш билан тасдикланади. Ишлаб чиқ.а-риш заҳираларини инвентаризация қилиш «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» номли 19-сон БҲМС ва «Товар-моддий заҳиралар» номли 4-сон БҲМСлар билан тартибга солинади. Инвентаризациядан кўзланган асосий максад - ишлаб чиқариш заҳираларининг натура ва қиймат куринишида амалда мавжуд эканлигини аниқлашдан иборат. Инвента­ризация қилиш натижасида бойликларнинг тўғри сакланиши ва берилиши, тарози ва улчов «сбобларининг ҳолати, Ҳисоб юритиш тартиби ва бошқалар текширилади.

Ишлаб чиқариш заҳираларини инвентаризация қилиш бир йилда камида бир марта молиявий Ҳисоботни тузишдан олдин, лекин ҳисобот йилининг 1 октябридан кейин амалга оширилади. Бундан ташкари, ишлаб чиқариш заҳираларининг сакланишини, уларни саклаш шарт-шароитларини ва омборда ҳисобга олиш ахволини назорат қилиш учун инвентари-зациялар ўртасидаги даврда мунтазам текширишлар ва материалларни танлаб инвентари-адциялаш утказилиши керак

Қуйидаги холатларда инвентаризация муддатидан олдин ўтказилиши шарт:



  1. корхона мол-мулкини ижарага бериш, сотиб олиш, сотиш, шунингдек давлат
    корхонасини акциядорлик жамиятига айлантириш чоғида;

  2. товар-моддий бойликлар кайта баҳоланганида;

  3. моддий жавобгар шахс ўзгарганида;

  4. талон-тарож қилиш ёки суиистеъмол қилиш, шунингдек бойликларнинг бузилши билан
    боғлиқ фактлар аниқланганида;

  5. ёнгин ёки табиий офатлар содир бўлганида;

  6. корхона тугатилаётганида тугатиш балансини тузиш олдидан ва бошқа ҳолларда.

Текшириш куламига кўра инвентаризация ёппасига ёки танлаб утказил ўтказиш вақти бўйича режалаштирилган ёки тусатдан ўтказиладиган инвентаризацияга бўлиниши мумкин. Инвентаризацияни ўтказишга корхона раҳбари ва бош бухгалтер раҳбарлик қилади. Ишлаб чиқариш заҳираларини инвентаризация қилиш инвект килувчи ишчи комиссиялар томонидан моддий жавобгар шахс иштирокидў оширилади. Инвентарлаш даврида моддий бойликларнинг мавжудлиги тарозида улчаш усули билан аниқланади ва руйхатда расмийлаштирилади. Руйхатни моддий щахс имзолайди. Инвентаризация қилиш натижасида материаллар бўйича хужяи маълумотлар ва ҳақикий қолдиклар орасидаги фарк солиштирув кайдномасида рас тирилади. Ишлаб чиқариш заҳираларини инвентаризация қилиш натижасида ан ҳакикий мавжуд мулк ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасидаги тафовут қуйидагича акс эттирилади:

Масалан, «Бобур» хиссадорлик жамиятида ҳисобот йилида 24000 сумлик камомади аниқланди ва у айбдор шахс топилмаганлиги сабабли давр харажатига ўтказилди. Ушбу муомалаларга ҳисобда қуйидагича проводка берилади:

♦ Инвентаризация натижасида камомад аниқланди:

Д-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларни шикастлашдан талофатлар» - 24000 сум

К-т 1010-«Хом-ашё ва материаллар» - 24000 сум.

♦ Камомад суммаси давр харажатларига ўтказилди:


Д-т 9430-«Бошқа операцион харажатлар» - 24000 сум

К-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларни шикастлашдан талофатлар» - 24000 сум.

Корхона айбдор шахслардан камомадни хдкикий нархда эмас, балки хозиргн . бозор нархларида ундириш хуқуқига эга. Масалан, корхона омборида 5000 сўмлик камомад аниқланди ва 8000 сум қийматда айбдор шахсдан ундириб олинган муомалаларга ҳисобда қуйидагича проводка берилади:

♦ Инвентаризация натижасида камомад аниқланди;

Д-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларни шикастлашдан талофатлар» - 5000 сум

К-т 1010-«Хом-ашё ва материаллар» - 5000 сум.

♦ Моддий жавобгар шахсдан ушлаб қолинадиган сумма;

Д-т 4730-«Ходимларнинг моддий зарарни коплаш бўйича қарзлари» - 8000 сум. К-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларни шикастлашдан талофатлар» - 8000 сум

♦ Моддий бойликларни ундиришдан даромад аниқланди-(8000-5000)=3000 сум;
Д-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларни шикастлашдан талофатлар» - 3000 сум
К-т 9390-«Бошқа операцион даромадлар» - 3000 сум.

Ишлаб чиқариш заҳираларининг конун хужжатларида белгиланган тартиби белги ланган меъёрлар доирасида табиий камайиши, корхона раҳбари кўрсатмаси бўйича ишлаб чиқариш харажатларига ўтказилади. Айбдорлари аниқланмаган ; бўйича кўрилган зарарлар фойда солиғи бўйича солиққа тортиладиган базага «Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом»нинг 1-иловасига биноан киритилади.

Ишлаб чиқариш заҳираларини инвентаризация қилиш натижасида ортиқчалиги аниқланса, у молиявий натижаларга кирим қилинади:

Д-т 1010-«Хом-ашё ва материаллар»

К-т 9390-«Бошқа операцион даромадлар».

Такрорлаш учун саволлар


  1. Ишлаб чиқариш заҳиралари деганда нимани тушунасиз?

  2. Ишлаб чиқариш заҳираларининг кандай турлари мавжуд?

  3. Ишлаб чиқариш заҳиралари кайси баҳоларда баҳоланади?

  4. Материаллар харакати кайси хужжатлар билан расмийлаштирилади?

  5. Материалларнинг омбордаги ва бухгалтериядаги ҳисоби кандай ташкил килина

  6. Харид қилинган материаллар бўйича ККСни ҳ исоблаш кай тартибда амалга ошириш

  7. Материаллар инвентаризацияси тўғрисида нималарни биласиз?



11-МАВЗУ: ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАР ҲИСОБИ

РЕЖА:

1. Пул маблағлари ва қисқа муддатли молиявий инвестициялар

ҳисобининг вазифалари

2. Касса муомалаларини ҳисобга олиш

3. Ҳисоб-китоб счёти бўйича муомалалар ҳисоби

4. Банкларда очилган махсус ҳисобварақларда бажариладиган пул муомалаларининг ҳисоби

  1. Валюта муомалалари ҳисоби

  2. Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни юритиш

  3. Ҳисобдор шахслар билан бўладиган муомалалар ҳисоби

  4. Ходимлар билан бошқа муомалалар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби

  5. Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби

1. Пул маблағлари ва қисқа муддатли молиявий инвестициялар

ҳисобининг вазифалари.

Иқтисодий категорияга амал килувчи хар бир мамлакат ривожланишининг асосий

воситаларидан бири пул булиб, бозор иқтисодиётига утиш ва унда иш юритишда унинг урни ва ахамияти янада ошиб боради. Дарҳақикат, пул - «бозор тили» деб бежиз айтилмаган. Ҳар бир иқтисодий ахборот, товарлар ва хизматлар баҳоси, тўловлар, даромад ва харажатлар, молиявий талаблар ва мажбуриятлар, иқтисодий алоқалар макро ва микро даражада фақат пулда ифода қилинади.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида бозор муносабатларининг ривожланиши жараёнида шартномавий асослари меҳнат воситалари ва кредитларини харид қилиш, маҳ-сулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш бобида битимлар тўзаётган корхоналар ўртасида муно-Мбатлар кенгайиб бормокда. Бундан ташкари, бюджет, банклар, сугурта органлари, турли лсамоат ташкилотлари, хайрия фондлари, бевосита ходимлар ва хоказолар билан тўлов м)'омалалари амалга оширилмокда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фукароларнннг гоятда кенг ва хилмахил доираси билан амалий алокалар корхона хўжалик фаолиятининг мунтазам ва объектив жихдтдан мукаррар белгисига айланмокда. Корхоналар ўртасидаги ҳар хил тўловлар ва ўзаро ҳисоб-китоблар моддий, меҳнат ёки бевосита пул муносабатлари асосида пайдо бўлиши мумкин, лекин охирокибатда улар одатда муайян томоннинг фойдасига пул қарзи тусини олган мулкий мажбурият куринишида намоён бўлади.

Барча мулкчилик шаклидаги корхоналарнинг пул маблағлари, хоҳ у ўз маблаги булсин, хоҳ қарзга олинган булсин, кассада сакланувчи пул қолдиклари ва оборотда фойда-ланиладиган тушумнинг бир кисмидан ташкари, унинг банкдаги ҳисоб-китоб счётида сакла-ниши лозим. Банк корхонанинг ҳисобварақларидан пулни ўтказиш ва бериш тўғрисидаги чамда банк қоидалари ва банк билан корхона ўртасидаги шартномада кўзда тутилган бошқа муомалаларни ўтказиш хдкидаги фармойишларини бажаради. Хисоб-китоб счётидан тўлов­лар мол етказиб берувчилардан олинган материал ва асосйй воситалар учун, бюджет ва суғуртага бўлган қарзларини тўлаш учун, иш ҳаки бериш учун кассага пул маблағлари олиниши ва бошқа максадлар учун амалга оширилади. Дар бир тўлов корхона билан, яъни ҳисоб-китоб эгаси билан келишган ҳолда амалга оширилади, лекин қуйидаги хрлларда банк корхонанинг ҳисоб-китоб счётидан маблағларни бошқа ташкилотлар хужжатлари асосида ечиб олади: молия органларининг буйруклари асосида, агар солиқларнинг тўлаш муддати утиб кетган бўлса; кредитдан фойдаланганлик учун фоиз; банк хизмати учун ва ҳоказо. Накд пулсиз тўловларни амалга оширишда томонларнинг масъулияти хар бир иштирокчи учун белгиланади. Масалан, мол етказиб берувчи учун бу - шартномага ва юклаб жунатилган маҳсулотга мувофиқ амалга оширилган пул эквивалентини ўз вақтида олиш, харидор учун мол етказиб берувчи томонидан шартнома шартларининг бажарилиши.

Шу билан бирга банклар ҳам мулкчилик шаклидан қатъий назар, мижозлар олдида қабул килган мажбуриятлар бажарилмагани учун моддий жавобгар бўлади; уларнинг вазнфалари - тўлов муомалаларини ўтказишнинг белгиланган қоидаларига қатъий риоя этилишини амалда таъминлаш, хизмат кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги крнунида кўзда тутилган хукукларини бирон-бир тарзда бўзишга ва иқтисодий манфаатларини камситишга йул куймаслик учун қоидаларни қўллаш амалиётини мунтазам равишда умумлаштириш, ишлаб чиқиш ва тўлов муомалаларини тартибини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритишдир.

Корхоналар томонидан бюджет ва турли фондлар ўртасидаги қарзларни ўзиш пул тўлов воситасида амалга оширилади. Ликвид активлар бўлган пул маблағлари ёрдамида корхоналар маблағларининг пул шакллари ишлаб чиқариш заҳиралари, меҳнат қуроллари ва хоказоларга айлантирилиши, пул тушумини ва ундан урин олган соф даромадни олиш амалга оширилади. Шундай килйб, тўлов тизими ва тўлов муомалалари маблағлар доиравий оборотини таъминлашнинг энг муҳим омили булиб майдонга чиқади, уларни ўз вақтида тугаллаш эса ишлаб чиқаришнинг узлуксиз жараёнини таъминлашнинг зарурий шарти булиб хизмат қилади. Тўловлар, асосан, нақд пулларни ишлатмасдан, корхонанинг банкда очган ҳисоб-китоб, валюта ёки бошкд хил ҳисобварақдари орқали ёки навд пуллар билан ўзаро ҳисоб-китоблар куринишида амалга оширилади (нақд пулсиз ёки нақд пулли ҳисоб-китоблар).

Ҳисоб-китоб муомалаларини банк орқали ўтказиш корхоналарнинг ўзлари белгилаган иш ҳақд фондларига, хизмат сафарлари ва хўжалик харажатлари лимитларига риоз қилишларини хар томонлама назорат килиш, корхонанинг давлат бюджети билан солиқлар, йигимлар бўйича ўз вақтида ҳисоб-китоб килишини, мол етказиб берувчиларнинг ҳисоб-вараклари ва тўлов талабномаларига ўз вақтида хақ тўлашни кузатиб бориш, корхонага турли мақсадлар учун, муайян таъминот ҳисобидан ссудалар бериш ва мазкур ссудаларнинг белгиланган муддатда қайтарилишини кўзатиш ва хоказолар имконини беради.

Банк орқали накд пулсиз ўтказишлар йули билан тўловлар шакли ёрдамида нафақат мол етказиб берувчилар билан улардан келиб тушган моддий бойликлар учун ёки харидорлар билан улар сотган маҳсулотлар, бажарган ишлар ва хизматлар учун ҳисоб-китоблар, балки шунингдек бюджет билан солиқлар бўйича, турли хил дебитор ва кредиторлар, бош (асосий) компания ёки бирлашма билан (ички доиравий, ички хўжалик ҳисоб-китоблар), касаба уюшма ташкилоти билан ҳисоб-китоблар ҳамда бир канча бошқа тўловлар амалга оширилади.

Пул маблағларининг нисбатан кичик суммаларидан ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича, ҳисобот берувчи шахслар билан хизмат сафарлари харажатлари, касса орқали муомала қилинадиган накд пулларга харид қилинган ёки сотилган бойликлар (қимматликлар) учун навд пулли ҳисоб-китоблар кдлишда фойдаланилади. Пул маблағлари барча ҳисоб-китобларда воситачи бўлгани сабабли, табиийки, республика халк хужалигида маб-лагларнинг бир маромдаги доиравий айланишини, бозор иқтисодиёти соҳасида фаолият юритишни таъминлаш учун барча ўзаро тўловлар ва ўзаро Ҳисоб-китоблар тўғри ва ўз вақтида бажарилиши зарур. Ўз навбатида, пул маблағлари, тўлов, Ҳисоб-китоб ва кредит муомала­ларини ўз вақтида ҳамда самарали амалга оширишга жиддий таъсир кўрсатади.

Корхонанинг молия бухгалтерияси, одатда, барча тўлов ва ҳисоб-китоб муомалалари­
ни бажаради, молиявий, тўлов, Ҳисоб-китоб ва кредит муомала-лари ҳисобини, ушбу муо-
малаларни конунларга мувофиқ ўз вақтида ва тўғри расмийлаштириш устидан назоратни
амалга оширади. Бозор иқтисодиёти шароитида пул маблағлари билан биргаликда кисқа
муддатли инвестициялар катта аҳамиятига эгадир. Мамлакатимизда инвестицион муҳитни
барпо этиш ҳамда инвестицион фаолиятни ривожлантириш ишлари амалга оширилаётган
вақтда қисқа муддатли инвестицияларнинг иқтисодиётдаги урни янада ошади. Иқтисодий
тизимда пул маблағлари ва қисқа муддатли молиявий инвестицияларнинг амал қилишини
тартибга солиш ва такомиллаштириш, энг аввало, уларнинг ҳисобда тўғри ва ўз вақтида акс
эттирилишига боғлиқдир.Бухгалтерия ҳисоби олдида пул маблағлари ва қисқа муддатла инвестицияларни ҳисобга олиш бобида қуйидаги асосий вазифалар туради.

-корхонанинг пул маблағларини самарали бонщариш максадлари учун зарур ахборот билан таъминлаш;

Мазкур шароитларни тартибга солувчи меъёрий хужжатлар талабларига риоя этган нақд пулсиз ўтказишлар ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш;

-ҳисоб регистрларида тўлов ва ҳисоб-китоб муомалалари пул маблағларининг мавжудлиги ҳамда ҳаракатини тўлиқ ва тезкор акс эттириш, зеро корхона пул маблағларининг корхона амалий фаолиятининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади; маблағларидан корхонада ишлаб чиқилган лимитлар ва сметаларга мувофиқ амалдаги қоидаларигариоя қилиш;

-пул маблағлари ва ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолатининг инвентаризациясини ташкил белгиланган муддатларда ўтказиш;

-кассада, банклардаги ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа ҳисобварақларда пуллар мавжудлиги ва бутлигини назорат қилиш;

-пул ресурсларининг хдракат окимини прогнозлаш ва пул маблағларининг харакати макбул ҳолга келтиришни тартибга солиш бўйича тегишли бошқарув Қарорларини муддатли инвестициялар билан боғлиқ муомалаларни ўз вақтида ҳисобга олишни талаб этади.
2. Касса муомалаларини ҳисобга олиш

Касса муомалаларини юритиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1998 йил 24 январдаги 376-сонли Қарори билан тасдикланган «Юридик шахслар томонидан касса муомалаларини юритиш қоидалари» билан тартибга солинади. Бевосита корхона кассасидан нақд пулни олиш ва сарфлаш билан боғлиқ бўлган муомалалар касса муомалалари жумладан киради. Барча мулкчилик шаклидаги корхоналар ўз кассаларида накд пул қолдикдари чегарасида накд пулларни саклаб туришлари ва уларни тушумдан олиб, меъёрлар чегарасида фойдаланишлари мумкин.

Касса муомалаларини олиб бориш учун корхона штатидан кассир ажратилади. У ўзи тузиб олган барча бойликларнинг бут сақланиши учун тўлиқ моддий жавобгар шахс ҳисобланади. Кассирни тайинлаш бўйича буйрук чиқканидан сунг корхона раҳбари уни ўпималаларини олиб бориш тартиби билан таништириши, тўлиқ якка моддий жавобгарлик ҳақида у билан шартнома тузиши шарт. Кассир ўз вазифаларини хеч кимнинг зиммасига юклай олмайди. Кассирни вақтинчалик алмаштиришга эхтиёж тугилганида корхона раҳбарининг Қарори асосида унинг вазифалари бошқа ходим зиммасига юкланади. Ўз навбатида у билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилади. Кассир тўсатдан ишини ташлаб кетишга мажбур бўлганида (касал бўлганида ва бошқа холларда) унинг тегишили бойликларни корхона раҳбари тайинлаган шахслардан иборат комиссия бошқа кассирга утказади. Бунда кайта ҳисоблашиш натижалари ва бойликларни бериш ҳақида далолатнома тузилади, унга комиссия аъзолари имзо чекади.


Корхона раҳбари пул маблағларининг кассада бут сақланишини таъминлайдиган шарт шароитларни яратиши лозим. Касса учун керагича жихрзланган алоҳида хона, сейф ўрнатилиши зарур. Иш охирида кассир касса сейфини калит билан бекитиши ва сургучли муҳр билан муҳрлаши шарт. Сейф калити ва мухр кассирда сақланади, калитнинг бошқа нусхалари кассир муҳрлаган пакетлар, кутичаларда корхона раҳбарида туради.

Кассир накд пул белгилари ва тангаларни кассага қабул килиб олишда Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг тўловга яроклилик аломатларини аниқлаш қоидаларига риоя қилиши лозим. Бу қоидаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг ишончлилигига шубҳа тугдирмайдиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Гербининг тасвири

атайлаб бузиш аломатлари булмаган, шунингдек бўзилиш тарзидан қатъий назар юза томони (унги)да қийматининг тўлиқ миқдори ва тасвири сақланган харфли серия ва ракамлари тўлиқ сақланган когоз пуллар ва тангалар тўловга ярокли ҳисобланади.

Қуйидаги камчиликларга эга бўлган когоз пулларни корхоналар тушум сифатида сўзсиз қабул қилиши ва банкка топшириши шарт:


  • исталган жойида тешиклар, йиртиклар, кирилган жойлар, доглар, калам ва сиёҳда
    ёзилган ёзувлар бўлган когоз пуллар;

  • йиртилган ва шу йиртилган жойидан елимлаб ёпиштирилган, лекин иккала кисм ҳам
    бир когоз пулга тегишли бўлган когоз пуллар;

  • буёк тегиб, ўз рангини ўзгартирган жойлари бўлган когоз пуллар;

  • тўлиқ катталиги сакланиб колмаган когоз пуллар.

Ҳисоб-китоб счётидан кассага олинган пул ишчи-хизматчиларга иш ҳақи, мукофот тўлаш, нафака бериш, хизмат сафари харажатларини коплаш ва бошқа максадлар учун сарфланади. Банкдан олинган маблағлар белгиланган максадлар учун сарфланиши лозим.

Корхона кассасига накд пулларни қабул қилиш КО-1 шаклидаги касса кирим ордери билан амалга оширилади. У икки киемдан иборат: кирим ордери (бланкнинг чап кисми) ва унга оид квитанция (унг кисми). Касса кирим ордерини бухгалтерия ёзиб беради ва бош бухгалтер ёки у ваколат бергал шахс томонидан имзоланади. Кирим ордерини кассага топширишдан олдин, албатта, кирим ва чиқим хужжатларини кайд қилиш журналида (Ко-3 ёки КО-4 шакли) кайд қилиниши лозим. Журнал икки киемдан иборат: чап кисмида кассага келиб тушган пул маблағлари, унг кисмида сарфланган пул маблағлари кайд қилинади.



Кирим ва чиқим касса ордерларини кайд қилиш журнали

чап кисм

Кирим хужжатлари







Сана

Ракам

Сумма

Эслатма

1

2

3

4













Кирим бўйича жами








ўнг кисм

Чиқим хужжатлари

Сана

Ракам

Сумма

Эслатма

5

6

7

8













Чиқим бўйича жами

Касса кирим ордерини пул топшираётган шахслар кулига бериш такикланади. Кирим ордери ижро этиш учун бевосита кассага топширилади, бу ер да кассир ордернинг тугри расмийлаштирилганлигини, бош бухгалтернинг имзоси борлиги ва ҳақикийлигини текширади, пулни қабул қилади, кирим ордери ва квитанцияни имзолайди. Пул топширган шахсга кирим ордери квитанцияси берилади. Касса кирим ордери бўйича пуллар фақат ушбу хужжат тулдирилган кунда қабул қилинади. Банкдаги Ҳисоб-китоб счёти ва бошқа счётлардан кассага накд пул келиб тушганида ҳам касса кирим ордери тузилади ва унинг кви­танцияси тулдирилади. Квитанция Ҳисоб-китоб счётидан пулларни Ҳисобдан чиқариш учун банк муассасаси кўчирмасига кушиб куйилади.

Накд пуллар кассадан касса чиқим ордерлари (КО-2 шакли) ёки касса чиқим ордер-ларининг урнини босадиган, махсус штамп билан босилган бошқа хужжатлар (тўлов кайд-номалари. пул бериш учун ариза, ҳисобварақлар ва хоказо) асосида берилади. Пул беришга дойр барча хужжатларни корхона раҳбари ва бош бухгалтер ёки улар ваколат берган шахслар имзолаши керак Агар касса чиқим ордерига илова қилинган хужжатларда корхона раҳбарининг р_\-хсат бер_\-вчи кайди бўлса, ордерда унинг имзоси бўлиши шарт эмас.

Касса чиқим ордери бухгалтерияда тузилади ва касса чиқим ордерларини кайд қилиш дафтарига кайд қилинади ва кассирга ижро этиш учун топширилади. Касса чиқим ордерларининг пул олувчи шахс кулига беришга рухсат этилмайди. Кассир пулни бирор-бир шахсга топширганда унинг шахсини тасдикдайдиган бошқа жужжат кўрсатишини талаб қилади, бу хужжатнинг номи ва раками, ким томонидан ва качон берилганлигини касса чиқим ордерига иди хамда олувчининг тилхатини олади. Бир неча шахс номига ёзилган битта тўлов хужжати бўйича пул олишда ҳам шахсни тасдикдайдиган хужжат кўрсатилиши шарт. Корхонанинг руйхати таркибида булмаган шахсларга пул фақат касса чиқим ордери бўйича топилади. Кассадан пул фақат номи чиқим касса ордерида ёки унинг ўрнини босадиган хужжат (кайднома)да кўрсатилган шахсга берилади.

Агар пул ишончнома орқали олинадиган бўлса, бухгалтерия ордерда пул олиш қўшиб топширилган шахснинг исми шарифини кўрсатади. Агар пул кайднома бўйича берилса, пулни олганлиги ҳақида имзо чектиришдан олдин кассир «Ишончнома бўйича» деб ёзиб қўйиши лозим, тегишлича расмийлаштирилган ва тасдиқланган ишончнома кассирда бўлади ва касса чиқим ордерига ёки кайдномага кушиб куйилади. Иш ҳақи, вақтинчалик иш қобилиятини йукотганлик нафакаси, пенсиялар ва мукофотлар кассир томонидан тўлов қайдномалари бўйича хар бир ходимга чиқим ордерларини тўзиб утирмасдан берилади. Тўлов кайдноманинг титул (биринчи) варагига пул беришга рухсат бериш ҳақида ёзув қилинади, унинг тагига корхона раҳбарй, бош бухгалтери ёки улар ваколат берган шахслар имзо чекади, пул бериш муддати ва сумма ёзувда кўрсатилади. Агарда ходимлар ушбу қўлларни ўз вақтида олмасалар (яъни 3 кун ичида), улар депонентга ўтказилади. Кирим ва чиқим касса ордери ёки уларнинг урнини босувчи хужжатлар бўйича пул олинганидан ёки берилганидан сунг дарҳол кассир уларга имзо чекади, уларга илова қилинган хужжатларга «Олинган» (кирим ҳужжатларига) ёки «Тўланган» (чиқим ххужжатларига) штампи босилади ёки сўзлар кулда ёзилади ва сана, яъни кун, ой, йил кўрсатилади.



Касса ордерига хеч кандай ўзгаришларни, хўатто изохўларни ҳам қилишга йул қўйилмайди. Агар унда хато борлиги аниқланса, касса ордери бошқатдан расмийлаштирилади. Ҳар бир ордер ёки унинг урнини босувчи хужжат бўйича пул олинганидан ёки берилганидан сунг кассир дархол касса бўйича накд пуллар ҳаракатини хисобга олиш учун мўлжалланган КО-4 шаклли касса дафтарига буни кайд қилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   43




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет