Ибрагимов Назирбай Мадримович. Н.М.Ибрагимов пахтачилик ва агрокимё фанларининг ривожланишига ҳисса қўшаётган олим, профессор Т.П.Пирохунов мактабининг давомчиларидан бири ҳисобланади.
Н.М.Ибрагимов ўзининг дастлабки илмий изланишларида суғориладиган бўз тупроқларда минерал азот динамикасини тадқиқ қилди. Натижада тупроқдаги нитратли азот заҳирасига боғлиқ ҳолда ғўзада азотли ўғитларни табақалашган меъёр ва муддатларини ишлаб чиқди ва 1990 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди (“Эффективность норм и сроков внесения азотных удобрений на хлопчатнике в зависимости от запасов нитратного азота в почве”). Қўшимча бажарилган тадқиқотлар натижаларига биноан ғўзада қўлланиладиган азотли ўғитларнинг табақалашган меъёр ва муддатларини аниқлашда тупроқ ва ўсимлик ташҳиси кўрсаткичлари такомиллаштирилди.
Н.М.Ибрагимовнинг кейинги илмий фаолияти проф.Т.П.Пирахунов мактаби билан яқиндан боғлиқ бўлди:
қуйидаги омилларга боғлиқ равишда ғўза ўсимлигини ўғит азоти 15N дан фойдаланиш даражаси аниқланди: ғўза шаффоф полиэтилен плёнка ишлатилиб етиштирилганда азотли ўғитларни қўллаш муддатлари; ғўза томчилатиб суғорилганда ва турли суғориш тартибларида азотли ўғитлар меъёрларининг самарадорлиги.
ғўза қаторлари плёнка билан қопланганда, экиш билан биргаликда қўлланиладиган турли меъёрдаги азотли ўғитларни чигит униб чиқиш жадалига бўлган таъсири ҳамда тупроқдаги минерал азот миқдорлари ва уларнинг ўзгариш суръати ўрнатилди. Азотли ўғитлар ҳар хил муддатларда қўлланганда, ғўзани ривожланиш даврларида тупроқдаги ҳаракатчан NPK шаклларининг ўзаро миқдор нисбатлари, азот маҳсулдорлигининг мутлоқ ва нисбий суръатларини ортиши, ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлиги каби кўрсаткичлар аниқланди.
Азотли ўғитлар ва гўнг биргаликда ҳамда турлича меъёрларда ишлатилганда ўғитларни азот 15N ни баланси, тупроқдаги азотнинг минерализация ва иммобилизация жараёнлари ўрганилди. ўсимликлар учун тупроқда мақбул озуқа тартиби яратишда ҳамда юқори ва сифатли пахта ҳосилига эришишда, гўнг таркибидаги карбон ва қўлланилган ўғитлардаги азот миқдорларининг мақбул нисбати топилди.
Суғориш технологиялари, усуллари ва тартибларига мутаносиб равишда минерал азотнинг турли тупроқ қатламларида тўпланиши, ғўза ўсимлиги NPK ўзлаштириши, органик модда ва ҳосил тўплаши ҳамда пахта ҳосили ва унинг сифат кўрсаткичлари ўрганилди.
Мазкур илмий тадқиқотларнинг бир қисми турли ҳалқаро грантлар асосида бажарилди: МАГАТЭ (UZB5002, IAEA 12900RBF), STCU (P-116), CRDF (ZB1- 2050). Мазкур ҳалқаро грантларга Н.М.Ибрагимов бевосита раҳбарлик қилган.
Юқорида келтирилган илмий изланишлар натижалари асосида Н.М.Ибрагимов 2007 йилда “Пути повышения эффективности азотных удобрений на хлопчатнике в условиях орошаемых почв серозёмного пояса” мавзусидаги докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Кўп йиллик илмий изланишлари натижасида олим томонидан (Пахтачиликда маъдан ва маҳаллий ўғитларни қўллаш бўйича тавсиялар, Нурматов Ш.Н., Назаров Р.С., Мирзажонов Қ.М., Зокиров Т.С. Иброҳимов Н.М. ва бошқалар, МСиВХ РУз, УзНПЦСХ, УзНИИХ. Тошкент, 2003; Марказий Қизил-Қум фосфоритлари асосида олинган янги фосфорли ўғитлар ва улардан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш бўйича тавсиялар, Тўхтаев С., Нурматов Ш., Мирзажонов К. Ибрагимов Н.М. ва бошқалар, ЎзРҚСХВ, ЎзРФА, ЎзҚХИИЧМ, ЎНКИ, ЎзПИТИ, ТАИТДИ. Тошкент, 2006) тавсиялар ишлаб чиқилган ва кенг қўлланилмоқда.
Н.М.Ибрагимов – 1959 йилда туғилган, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, 2004 йилдан бошлаб Бонн университетига қарашли Ривожланиш учун илмий изланишлар бажариш Марказининг Хоразм вилоятидаги лойиҳаси билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Мамлакитимизнинг чўл минтақасидаги суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларида азотнинг трансформацияси, ғўза, кузги буғдой ва маккажухорида азотли ўғитларнинг самарадорлиги замонавий услуб (15N ва модделаштириш) ва ускуналар (SPAD 502 ва CreenSeeker) ёрдамида тадқиқ килинмоқда.
Н.М. Ибрагимов ҳозиргача 130 дан ортиқ илмий мақола ва рисолалар эълон килган, 7 фан номзоди тайёрлади. Бир қатор ҳорижий (Австрия, АҚШ, Олмония, Жанубий Қорея, Малайзия, Хиндистон ва бошқа) давлатларда малака оширган ҳамда бутундунё конгресс (17-WCSS, Bangkok-2002; 4-WCCA, Delhi-2009) ва ҳалқаро симпозиумларда (ASA-SSSA-CSSA Annual Meetings: Seattle-2005; Salt Lake City-2006; New Orlean-2007) маърузалар билан қатнашиб келади.
Достарыңызбен бөлісу: |