Ижтимоий-гуманитар фанлар


Корхоналарининг иқтисодий барқарорлиги ва самарадорлиги



бет3/10
Дата25.04.2023
өлшемі0.74 Mb.
#472695
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Sanoat tarmoqlari korxonalarining moliyaviy barqarorligini ta`minlash узим учун

2.Корхоналарининг иқтисодий барқарорлиги ва самарадорлиги
Иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, фан-техника тараққиётини яна хам жадаллаштириш, ишлаб чиқариш салохиятидан оқилона фойдаланиш, ресурсларнинг хамма турларини хар томонлама тежаш ва ишлаб чиқаришни бошқаришнинг бозор иқтисодиёти қонуларига мос равишда олиб бориш мамлакатимиз иқтисодий стратегиясининг энг мухим таркибий қисмидир. Бу мухим вазифаларни бажариш учун корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини чуқур тахлил қилиш даркор. Тахлил корхоналарни бошқариш тизимида оралиқ босқични эгаллайди. Бу жараённи ушбу формула орқали ифодалаш мумкин:

Бу ерда:


И-информация (ахборот) бўлиб, уни бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, оператив (тезкор) хисоб ва хисобот, статистик ҳисоб ва ҳисобот, бизнес-режа ҳамда хисобдан ташқари маълумотлар ташкил қилади:
А-аналитик босқич;
Қ-тахлил натижалари асосида қарорлар қабул қилиш;
Т-қарорларни ишлаб чиқариш бўғинларида тадбиқ этиш;
И1-бажарилмаган қарорлар;
А1-қайта тахлил қилиш. Бинобарин, ишлаб чиқаришни бошқариш жараёнида уч босқични кўрсатиш мукмин:
1.Ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва тайёрлаш.
2.Объект холатини иқтисодий тахлил қилиш ва тахлил натижалари асосида таклифлар киритиш.
3.Бошқарув қарорларини қабул қилиш. Қабул қилинган қарорларнинг самараси ва сифати тахлилни ўз вақтида хамда тезкор тарзда ўтказилганлигига кўп жихатдан боғлиқ. Бу ерда асосий вазифа-ана шу уч босқични бир-бири билан узвий равишда боғлаш хисобланади. Иқтисодий тахлилнинг икки хил йўналишини кўрсатиш мумкин:
1.Корхоналар, ассоциациялар ва концернларнинг хўжалик фаолиятини тахлил қилиш.
2.Иқтисодиётни тахлил қилиш. Бунда иқтисодий туманлар, вилоятлар ва бутун республика иқтисодиётни иқтисодий тахлил қилиш тушунилади. Шуни айтиш керакки, иқтисодиётни тахлил қилиш иқтисодий фанлар мажмуасида мустақил ўрин олмаган бўлиб, у иқтисодий назария ва тармоқлар макроиқтисод курсларида ўрганилади. Ҳолбуки, иқтисодий тахлил қилиш фани иқтисодий фанлар қаторида ўзига хос мустақил ўрин олган. Бозор иқтисодиётини қуриш кўп жихатдан ишлаб чиқаришнинг бошқарилишни, ички хўжалик режасини тузиш ва уни такомиллаштириш, моддий, молиявий ва мехнат ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш, корхоналар ва иқтисодиётнинг барча тармоқларида бутун техникавий ва иқтисодий сиёсатни олиб боришни тақозо қилади.
Корхоналарнинг хўжалик фаолиятини тахлил қилиш учун асос қилиб олинган қуйидаги тамойиллари мавжуд:
1. Объект холатини дастлабки иқтисодий–назарий жихатдан тахлил қилиш зарурлиги, ўрганиладиган ходисалар мохияти ва бир–бирига ўзаро боғлиқлиги.
2. Тахлилнинг комплекс характерга эга эканлиги хамда ўзаро бир-бирига узвий равишда боғлиқ аналитик кўрсаткичлар тизимининг қўлланилиши.
3. Иқтисодий маълумотларни аналитик жихатидан қайта ишлаш жараёнида ўрганиладиган ходисаларни гурухлаштириш ва уларга таъсир кўрсатувчи омилларни миқдорий ва сифат белгиларига қараб туркумлаш.
4. Корхоналар фаолиятини тахлил қилишда таққослаш усулининг ички хўжалик резервларини аниқлашдаги ахамияти.
5. Тахлил натижалари асосида илғор тажрибаларни кенг ёйиш ва оммани корхоналарни бошқаришга яна хам кенг жалб этиш.
6. Корхоналарни бошқаришда хисоб ва хисоботнинг хал қилувчи роли хамда уларнинг иқтисодий тахлилда асосий ахборот манбаи эканлиги. Корхоналарнинг хўжалик фаолиятини тахлил қилишдан кўзланган асосий мақсад резервларни аниқлашдир. Резервларни аниқлашни осонлаштириш учун уларни илмий асосда туркумлаш керак. Резервлар қуйидагилардан иборат: иқтисодиёт, тармоқ, регионал (ёндош) ва ички хўжалик резервлари. Айтайлик, машинасозлик саноатида махсулот таннархини камайтириш борасида бўлган катта резервлардан бири – рангли металларни пластмассалар билан алмаштириш хисобланиб, бу ўз навбатида кимё саноатини янада ривожлантиришни тақозо қилади. Шу сабабли, бундай резервлар халқ хўжалик резервлари қаторига киради. Ихтисослаштириш даражасини ошириш эса тармоқ резервлари қаторига кириб, у асосан вазирликларга боғлиқдир.
Регионал резервларга, айтайлик, бир маъмурий туманда жойлашган турли бошқармаларга қарашли саноат корхоналарини кооперативлаштириш мисол бўла олади. Ички хўжалик резервларини аниқлаш ва уларни хўжалик айланмасига йўналтиришда корхоналар катта имкониятларга эга. Бу эса, асосан, уч гурух ишлаб чиқариш ресурслари (мехнат ресурслари, мехнат воситалари ва мехнат предметлари) омилларидан оқилона ва самарали фойдаланишга боғлиқ Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш – корхона раҳбариятининг доимий вазифасидир. Бу вазифани ечиш амалиётда қуйидаги омиллар билан боғлиқ бўлади:
* бозор талабларига жавоб берувчи юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришда энг кам харажатлар билан ишлаб чиқаришнинг максимал ҳажмини таъминловчи, оптимал ишлаб чиқариш жараёнини танлаш;
* истеъмолчилар талабини қондиришга йўналтирилган маҳсулотни сотиш ва юқори даромад (фойда) олиш;
* айланма воситаларни тежаш имкониятини яратувчи оптимал ишлаб чиқариш заҳираларини яратиш.
Ислоҳотлар ва иқтисодий ўсиш сифатини ошириш муҳим рол ўйнади. Иқтисодий фанда-иқтисодий ўсишнинг самарадорлиги ва-иқтисодий ўсишнинг сифати тушунчалари фарқланади.
Иқтисодий ўсишнинг самарадорлиги деганда-«ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлиги» тушунчасининг ҳамма таркибий қисмларини шу жумладан товар ва хизматларнинг сифатини яхшиланиши, уларнинг рақобатбардоршигини ортиши, янги тугалланган юқори технологияни ўзида мужассамлаштирган тайёр товарларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, фойдаланиладиган ресурсларни қайтимини ўсиши, ишлаб чиқариш харажатларини камайиши тушунилади.
«Иқтисодий ўсишнинг сифати» тушунчаси эса мамлакатнинг иқтисодий ривожланишини ижтимоий йўналтирилганини кучайишини ифодалайди. Иқтисодий ўсиш сифатини таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат:
- аҳолининг моддий фаровонлигини яхшиланиши;
- шахснинг ҳар томонлама ривожланишини асоси ҳисобланган бўш вақтини кўпайиши; - ижтимоий инфратузилма тармоқлари ривожланиш даражасини ўсиши;
- инсон капиталига сарфланадиган инвестицияни кўпайиши;
- кишиларнинг турмуш ва меҳнат шароити хавфсизлигини таъминлаш;
- ишсизларнинг ва меҳнат қобилиятига эга бўлмаган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш;
- меҳнат бозоридаги таклиф ўсиб бораётган шароитда тўла бандликни қўллаб-қувватлаш.
Корхонада самарадорликни аниқлаш муҳим ахамиятга эга. Бугунги кунда самарадорликни аниқлашда барча кўрсаткичларни шартли равишда икки гуруҳга бўлиб ўрганиш қабул қилинган.
Биринчи гуруҳга натурал кўрсаткичлар киради.
Иккинчи гуруҳга иқтисодий кўрсаткичлар киради. Ҳар икки гуруҳ кўрсаткичлардан фойдаланиш самарадорликни аниқроқ кўрсатади.
Корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволи мониторинги ва таҳлилини ўтказиш мезонларини аниқлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга кўра корхоналар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
- иқтисодий барқарор корхона;
- иқтисодий хатарли корхона;
- иқтисодий ночор корхона: ўз тўлов қобилиятини тиклаш имконятига эга; ўз тўлов қобилиятини тиклаш имконятига эга бўлмаган корхоналар.
Юқорида келтирилган хўжалик самарадорлигини баҳолаш усуллари ва кўрсаткичларидан ташқари бугунги кунда амалиётда Иқтисодий ночорлик қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган корхоналарнинг иқтисодий ночорлик белгиларини аниқлаш учун мезонлар тизими ҳам қўлланилади. Уларнинг қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- Тўлов қобилияти коэффициенти (Ктқ);
- Хусусий айланма маблағлар билан таъминланганлик коэффициенти (Кхм);
- Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари рентабеллиги (Рих);
- Активлар рентабеллиги (Ра);
- Хусусий ва қарзга олинган маблағлар нисбати коэффициенти (Кхқ);
- Ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш коэффициенти;
- Эскириш коэффиценти (Кэск);
- молиявий мустақиллик коэффициенти (Кфн). Бу кўрсаткичлар бир қарашда маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасига, демак, ишлаб чиқариш самарадорлигига алоқаси йўқдай туюлади. Аслида эса айнан улар орқали корхонанинг самарали фаолиятини англатувчи иқтисодий ва молиявий барқарорлик акс эттирилади. Бундан ташқари, маҳсулотнинг материал сиғими, фонд қайтими, меҳнат унумдорлиги ва рентабеллик кўрсаткичлари, ишлаб чиқаришни режалаштириш ва таҳлил қилишда қўлланса, мезонлар тизими ёрдамида эса корхоналар ўзларининг фаолият юритиш қобилиятини кўрсатади ҳамда турли хил муаммоли вазиятларда хўжалик судларида ўз манфаатларини ҳимоя қилади.
1. Тўлов қобилияти коэффициенти (Ктқ) корхонанинг дебиторлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш ҳамда тайёр маҳсулот ва бошқа моддий воситаларини сотишнинг қулай шароитларда сотиш орқали баҳоланадиган тўлиқ имкониятларини кўрсатади. У қуйидаги формула асосида ҳисобланади.

Бу ерда:


А2 – айланма активлар (ишлаб чиқариш заҳиралари, тайёр маҳсулот, пул маблағлари, дебиторлик қарзлари ва ҳоказолар);
П2 – мажбуриятлар (қисқа муддатли қарзлар, қисқа муддатли кредитлар, бюджет олдидаги қарзлар, кредиторлик қарзлари ва ҳоказо), бухгалтерия балансининг 770 сатри;
ДО– узоқ муддатли қарз ва кредитлар,бухгалтерия балансининг 490 сатри Агар тўлов қобилияти коэффициенти ҳисобот йилининг охирида 1.25 дан кичик бўлса корхона тўлов қобилиятини йўқотган ҳисобланади.
Хусусий айланма маблағлар билан таъминланганлик коэффициенти (Кхм) корхонанинг барқарор ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини юритиш учун зарур бўлган айланма воситалар мавжудлигини тавсифлайди. Шунингдек у, корхона эгалари ва кредиторлар манфаатларидаги муносабатларни ҳам акс эттиради. Мазкур коэффициент қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Бу ерда:


А1 – узоқ муддатли активлар (асосий воситалар, капитал қўйилмалар, номоддий активлар ва ҳоказо).
Дзк2 – узоқ муддатли активларни сотиб олиш учун йўналтирилган узоқ муддатли қарз ва кредитлар, бухгалтерия балансининг 570 ва 580 сатрларидан ҳисобланади. Ушбу коэффициентнинг минимал қиймати - 0,2.
3. Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари рентабеллиги (Рих),



Бу ерда:
СФ – соф фойда;
ЖАйк – корхона жами активларининг ўртача йиллик қиймати. Агар рентабеллик коэффициентлари нолда кичик бўлса корхона зарар билан ишлаётган деб ҳисобланади Агар 0.05 дан кичик бўлса паст рентабеллик деб ҳисобланади.
2. Хусусий ва қарзга олинган маблағлар нисбати коэффициенти (Кхқ) (жорий молиявий мустақиллик коэффициенти) уларнинг шаклланиш манбаларини инобатга олган ҳолда, пул маблағлари билан таъминланганлик даражасини аниқлайди. У қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Бу ерда:
П1 – хусусий маблағлар манбалари (Низом жамғармаси, қўшилган капитал, тақсимланмаган фойда ва ҳоказо).
ДО– узоқ муддатли қарз ва кредитлар,бухгалтерия балансининг 490 сатри Агар хусусий ва қарзга олинган маблағлар нисбати коэффициентининг қиймати йил охирида бирдан кичик бўлса, корхонада молиявий хавф хатар (риск) мавжудлигинг аломати бўлади. Хусусий ва қарзга олинган маблағлар нисбати коэффициентининг камайиши корхонанинг молиявий хатарини ортишини билдиради.
3. Ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш коэффициенти;

Q ҳақиқий – ҳақиқий ишлаб чиқарилган маҳсулот хажми;
Qлойиҳа- максимал, лойиҳавий ишлаб чиқариш қуввати;
Qижара–ижарага бериб юборилган қувватларга мос келувчи маҳсулот хажми;
Q консерв – консервация қилинган қувватларга мос келувчи маҳсулот хажми;
Ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш коэффициенти 0.5 дан ёки тармоқ бўйича ўртача қийматдан кичик бўлса, корхонада ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш паст даражада деб қабул қилинади. Эскириш коэффиценти (Кэск) эскириш суммасининг асосий воситалар бошланғич қийматига нисбати сифатида қуйидаги формула орқали аниқланади:

Ф1 – 1-шаклдаги ―Бухгалтерия баланси»; 010 ва 011-сатрлар – баланс сатрлари.


Асосий воситаларни эскириш коэффиценти 0.5 дан юқори бўлмаслиги лозим.
Корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволи мониторинги ва таҳлилини ўтказиш мезонларини аниқлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга кўра корхоналарнинг тўловга қобилиятлиги ёки ночорлигини аниқловчи параметрлар белгилаб берилган. Иқтисодий хатарли корхона учун тўлов қобилияти коэффициенти ҳамда хусусий ва қарзга олинган маблағлар нисбати коэффициенти меъёрдан кичик бўлса, молиявий мустақиллик коэффициенти 0,5 дан кичик бўлса, хусусий айланма маблағлар билан таъминланганлик коэффициенти 0,2 дан кичик бўлса корхоналар иқтисодий хатарли корхона деб топилади. Иқтисодий ночор корхона учун пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича 3 ойдан ортиқ қарзи бор бўлиши лозим.
Пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича 3 ойдан ортиқ қарзи бор бўлиб, шу билан бирга Тўлов қобилияти тиклаш имконияти бор бўлса, яъни тўлов қобилияти коэффициенти (Ктқ)меъёрда, рентабелли ва хусусий айланма маблағлар билан таъминланганлик коэффициенти (Кхм) юқори бўлса ―Тўлов қобилияти тиклаш имконияти бор деб қабул қилинади.
Пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича 3 ойдан ортиқ қарзи бор бўлиб, унинг қиймати энг кам иш хақининг 500 бараваридан юқори бўлса ва Активлар рентабеллиги. (Ра) паст, тўлов қобилияти коэффициенти (Ктқ) кичик, хусусий айланма маблағлар билан таъминланганлик коэффициенти (Кхм) паст бўлса корхона тўлов қобилияти тиклаш имконияти йўқ деб қабул қилинади.
Корхона ночорлиги, демак, хўжалик фаолиятининг самарасизлиги тўғрисидаги якуний қарор, ночорлик параметрларининг умумий суммаси юқоридаги меъёрлардан кичик бўлган ҳолда қабул қилинади. Хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш жуда ҳам мураккаб жараён бўлиб, бунинг ҳамма учун тўғри келувчи ягона йўли мавжуд эмас. Ҳар бир корхона бу масалани ечишда ўз имкониятлари ва юзага келган иқтисодий шартшароитларидан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилади. Бироқ барча ҳолларда ҳам самарадорликнинг асосида фойдани максималлаштириш ёки харажатларни минималлаштириш ётади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет