63
техника ва технология жорий этиш, меҳнатни ташкил этишни такомиллаштириш ҳисобига содир бўлади.
Мавжуд заҳираларни аниқлаш ишлаб чиқаришнинг айрим участкаларида ёки жорий ва олдинги даврлардаги иш турлари бўйича меҳнат унумдорлиги даражаси ва динамикасини таҳлил қилиш асосида амалга оширилади. Таҳлил қилишнинг асосий усули жорий даврдаги кўрсаткичларни режалаштирилган кўрсаткичлар билан таққослашдир. Бунда режалаштирилган топшириқларнинг асосланганлиги ҳам текширилиши лозим, чунки уларда режалаштирилган даврдаги ишлаб чиқаришнинг барча хусусиятлари, шарт-шароитлари, заҳираларини тўла ҳисобга олинмаган бўлиши мумкин. Шунингдек, йил давомида режага киритиладиган турли аниқликларни ҳам ҳисобга олиш зарур. Улар бошқа кўрсаткичларга - меҳнат унумдорлигига, ходимлар сонига, меҳнатга ҳақ тўлаш фондига турли ўзгартиришлар киритилишига сабаб бўлади.
Ишчи кучи тежалишини ҳисоблаш учун сермеҳнатлик даражасини пасайтирувчи тадбир жорий этилишидан олдинги ва кейинги у ёки бу маҳсулотни тайёрлаш ёки бирон - бир иш турини бажаришга сарфланган меҳнат харажатлари таққослаб кўрилади.
Сермеҳнатлик даражасини норма-соатларда ўлчаганда иш кучининг тежалиши (Тк) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Тн
Тк= Фив. х К х М,
Бу ерда: Тн - оператсияга сарфланган меҳнатни тежаш, норма-соат ҳисобида;
Фив. - ишчининг йиллик иш вақти фоизи, соат;
К - мазкур оператсияда нормаларни бажаришнинг режадаги коеффитсиенти;
М - йил охиригача амалга оширилган оператсиялар (буюмлар) сони.
Иш вақтидан яхшироқ фойдаланиш ҳисобига меҳнат унумдорлигининг ўсиш заҳиралари аввало бу вақтнинг бекор сарф бўлишига барҳам бериш билан боғлиқдир. Ҳақиқатда улар сермеҳнатлик даражасининг пасайиши заҳираларидан кескин фарқ қилади ҳамда фақат меҳнат ва ишлаб чиқариш яхши ташкил этилмаганда, меҳнат интизоми бузилганда, меҳнатни муҳофаза қилиш етарли даражада йўлга қўйилмаганда ва шу каби ҳолларда содир бўлади. Бу заҳиралар кўрсатиб ўтилган камчиликлар барҳам топгач тугайди. Ҳолбуки сермеҳнатлик даражасини камайтириш
Достарыңызбен бөлісу: |