64
заҳиралари чексиз ҳисобланади. Иш вақтининг бекор сарф бўлиши ҳисобига меҳнат унумдорлигининг ўсиш заҳираларини аниқлаш мақсадида иш вақтининг ҳақиқий балансини синчиклаб таҳлил қилиш уни режалаштирилган иш вақти билан таққослаш, иш кунини сурҳатга тушириш ва бу ишни мустақил равишда амалга ошириш ёрдамида иш вақтининг бекор сарф этилишини аниқлаш, уларнинг сабабларини белгилаш ва уларни камайтириш ёки тўлиқ барҳам топтириш тадбирларини ишлаб чиқиш лозим.
Меҳнат унумдорлигини ошириш заҳираларидан бири - кадрлар таркибини такомиллаштиришдир. Кадрлар таркиби деганда саноат-ишлаб чиқариш ходимларининг айрим тоифалари ўртасидаги миқдор нисбати тушунилади. Асосий ва ёрдамчи ишчиларнинг миқдор нисбати, шунингдек, ишчиларнинг барча ходимлар сонидаги нисбати энг муҳим. Кадрлар таркибининг кўрсаткичлари: саноат-ишлаб чиқариш ходимлари умумий сонида ишчиларнинг салмоғи ва ишчилар ва бутун ходимлар умумий сонидаги асосий ишчиларнинг салмоғидир. Асосий ишчиларга товар маҳсулот ишлаб чиқаришда бевосита банд бўлган ишчилар, ёрдамчи ишчиларга
ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш билан банд бўлган ишчилар (навбатчи слесарлар, деталларни етказиб берувчилар, ёнилғи (ёқилғи) ташувчилар ва ҳоказолар), яъни асосий тсехларда хизмат кўрсатувчи ишчилар ва ёрдамчи тсехлардаги барча ишчилар киради.
65
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Ўзбекистон Республикасининг миллий иқтисодиёти ижтимоий меҳнат тақсимоти натижасида юзага келган ҳамда умумиқтисодий қонун ва қонуниятлар асосида ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда иқтисодиётимиз бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўлидан бормоқда. Президентимизнинг бешта тамойили асос қилиб олинган бу модел ҳозирда жаҳон мамлакатлари томонидан ҳам тан олинди.
Ишлаб чиқариш муносабатларида меҳнат фаолиятини ташкил қилиш масаласи энг асосий кўрсаткичлардан биридир. Ишлаб чиқариш муносабатларида ишчи кучи ва меҳнат қуроллари, меҳнат предметлари орасидаги ўзаро боғлиқлик юзага келади. Ўзаро боғлиқлик ва таъсир, меҳнат фаолиятини қай ҳолатда ташкил этилганлиги натижасидир. Меҳнат фаолиятини ташкил этиш, бир томондан унинг асосларини (ҳуқуқий, маҳнавий-психологик, иқтисодий, ижтимоий) юзага келиши, иккинчи томондан меҳнат фаолияти механизмини шакллантирилишини тақозо этади.
Тор маҳнода меҳнатни ташкил этиш деганда жонли меҳнатни ташкил этиш, меҳнатни тақсимлаш ва кооператсиялаш, иш жойларини ташкил этиш, меҳнат усуллари, шароитлари ва дам олиш тартибларини оқилоналаштириш, меҳнатни меҳёрлаш, ходимларни тайёрлаш ва малакаларини ошириш, моддий ъағбатлантириш, меҳнат интизомини мустаҳкамлаш каби бир қатор амалий тадбирлар мажмуаси тушунилади.
Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, самарали меҳнат фаолиятини ташкил этиш (меҳнат предмети ва воситаларининг мавжудлигини тақазо этади); меҳнат шароитларини ташкил қилиш (технологик ва экологик омилларини тақозо этади); меҳнат муносабатларини ташкил этиш (ходимлар ўртасидаги муносабатларни шакллантиришни талаб этади); меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш, меҳнатни ўлчаш, нормалаш ҳамда меҳнат сарфини унинг сифатига қараб баҳо беришни тақазо этади. Бу муаммоларнинг ечилиши мустақил аҳамиятга эга бўлишдан ташқари, меҳнат фаолиятини ташкил этишнинг ажралмас функтсияси сифатида ҳам қаралади.
Битирув малакавий ишини бажариш натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:
Достарыңызбен бөлісу: |