Мавзу: Айланма фондлардан фойдаланиш муаммолари ва уни такомиллаштириш



бет23/28
Дата25.04.2023
өлшемі284.64 Kb.
#472694
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
МЕХНАТ УНУМДОРЛИГИ

67




  1. Илмий-техника базаси - бу илмий салоҳият ва барча меҳнат воситаларининг мажмуидир. Бу салоҳият энг аввало саноатни, сўнгра, халқ хўжалигининг бошқа соҳалари ривожини таъминлайди. Саноат соҳасида фан-техника тараққиётини анҳанавий йўналишларига ишлаб чиқаришни электрлаштириш ва электронизатсиялаш, механизатсиялаш ва автоматлаштириш, химиялаштириш ва янги (прогрессив) технологияларни жорий этиш киради. Ўзбекистон Республикаси, шу жумладан Наманган вилояти бу борада ўзининг жуда катта салоҳиятига эга. Мамлакатнинг изчил ва барқарор ривожланишини таъминлаш учун ана шу салоҳиятдан тўла-тўкис фойдаланиш ва фан-техника тараққиётини янада тезлатиш зарур.

  2. Саноат соҳасида ажойиб ютуқлар билан бирга бир қатор камчиликлар ва ҳал этилмаган муаммолар мавжуд. ХХИ асрда бу муаммоларнинг ечимини топиш учун Ўзбекистонда, хусусан Наманган вилоятида барча имкониятлар, яъни жуда катта моддий, меҳнат, молиявий ва интеллектуал ресурслар мавжуд. Ана шу ресурслардан оқилона фойдаланиш асосида Ўзбекистоннинг жуда қудратли ва самарали саноатини янада юқори даражага кўтариш мумкин.

  3. Корхоналарда бизнес режалар, келгуси узоқ йиллик истиқболли режалар ва бошқа режаларни тузишда тараққиётнинг барча томонларини олдиндан кўриш, яъни башорат қилиш ҳамда бу тараққиётни таъминловчи иқтисодий ва техник салоҳиятнинг самарали вариантларини қидириб топиш керак бўлади.

Режалаштириш илмийлик, мослашувчанлик, узлуксизлик, оптималлик
каби тамойилларга асосланади. Бозор шароитларида корхона ҳамда инвесторлар ва ҳамкорлар учун бизнес-режани тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади. Бунда бозорни тадқиқ этишдан тортиб то харидорларга сотувдан кейинги хизмат кўрсатишгача бўлган кўплаб саволларга жавоб топилади.
Мустақиллик йилларида режалаштиришни такомиллаштириш борасида анчагина ишлар амалга оширилди. Лекин халқ хўжалигини, жумладан, саноатнинг режали, мутаносиб ривожланишининг бир қатор муаммолари ҳали ўз ечимини топгани йўқ. Шу сабабли бу соҳада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш ва демократик давлат, бозор иқтисодиётининг талабларига жавоб берадиган режалаштиришни яратиш зарур.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет