68
Корхонанинг барқарорлиги ёки ночорлиги унинг самарали ёки самарасиз фаолият юритишини мос равишда акс эттиради. Бу жиҳатдан бугунги хўжалик юритиш амалиёти тўлов қобилияти коеффитсиенти, хусусий ва қарзга олинган айланма маблағлар нисбати коеффитсиенти, молиявий мустақиллик коеффитсиенти ва хусусий айланма воситалар билан таъминланганлик коеффитсиенти каби кўрсаткичлар тизимидан фойдаланади.
Турли корхоналарда хўжалик юритиш самарадорлигига ўз имкониятлари ва юзага келувчи иқтисодий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда турли усуллар ёрдамида эришилади. Самарадорликка эришишнинг ҳамма учун тўғри келувчи ягона йўли мавжуд эмас. Корхонанинг вазифаси барча фаолият турларида самарадорликка эришиш йўлларини қидиришдир.
Ходимларнинг моддий манфаатдорлиги тамойилини ҳаётга мунтазам равишда, яъни изчиллик билан татбиқ этиш саноат тараққиётининг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли саноат ишлаб чиқаришида меҳнатга ҳақ тўлашни яхшилаш ва унинг энг прогрессив усулларини қўллашга алоҳида эътибор бериш керак бўлади. Шу билан бир қаторда ишчиларга зарур меҳнат шароитларини яратиб бериш, уларни ижтимоий ҳимоялаш зарур.
Саноат ишчи-ходимларининг билим ва малака даражаси мамлакат ишлаб чиқариш кучларининг энг муҳим элементи, яъни унсури ҳисобланади. Малакали ходимлар тайёрлаш, ходимлар малакасини ошириш, қайта тайёрлашга жиддий эътибор қаратиш лозим.
Юқоридаги вазифаларни амалга ошириш корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашга, уларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини оширишга ҳамда улар фаолиятини ривожлантиришга олиб боради, деб ҳисоблаймиз. Натижада, корхоналарда фойдалилик даражаси юксалиб боради, ходимларнинг меҳнатдан манфаатдорлиги ортади ва корхона мураккаб шароитларда ҳам ўз фаолиятини давом эттиришга эришади ҳамда мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожига ўз ҳиссасини қўшади.
Достарыңызбен бөлісу: |