МавЗу:“РЕАЛ СЕКТОРДА МАҲСУЛОТ СИФАТИ ВА РАҚОБАТБАРДОШЛИГИ” ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ Режа: 1.1. Реал секторда маҳсулот сифати ва рақобатбардошлиги фани – ўқув курси сифатида. 1.2. Реал секторда маҳсулот сифатини бошқариш курсининг предмети. 1.3. Ўзбекистон реал сектор корхоналарида сифатни бошқариш. Умаржонов Жахонгир 1.1. Реал секторда маҳсулот сифати ва рақобатбардошлиги фани – ўқув курси сифатида. Реал сектор корхоналари ўртасида кескин рақобат муҳитининг шаклланганлиги, айнан ишлаб чиқариш корхоналари олдида турган асосий вазифа сифатида рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш долзарблигини белгилаб берди. Маҳсулот ва хизматлар сифатини яхшилаш, реал сектор тармоқлари корхоналари олдидаги муҳим масалаларидан ҳисобланади. Мамлакатимиз иқтисодиётининг стабиллашуви ва стратегик муаммоларидан бири бўлиб, ишлаб чиқариш тармоқларида маҳсулот ва хизматлар сифатини яхшилашдаги муаммоларни тубдан ҳал этишига боғлиқдир. Реал сектор корхоналари ишлаб чиқаришида сифатни яхшилаш жараёни маҳсулотни ишлаб чиқаришдан тортиб, сотиш ёки хизматлар кўрсатиш ҳамда исътемолчига сифатли тарзда етказиб бериш, сифатли сервис хизматларини кўрсатиш орқали фақат фойда олиш учунгина эмас, балки аҳолининг эҳтиёжларини имкон қадар қондириш, шунингдек, жамият ва унинг равнақи учун ҳам зарур масалалардан биридир. Харидор бирор-бир маҳсулотни харид қилишда унинг айнан ўзи учун наф келтириши билан бирга, доимий фойдага эга бўлишини ҳам ҳисобга олган ҳолда маҳсулотни сотиш баҳосига қизиқиши табиий. Бироқ, харидор маҳсулотни сотиб олар экан, уни фақатгина зарур бўлгани учунгина эмас, балки ўзига ёққани учун ҳам сотиб олади ва келишилган ҳолда ҳаққини тўлайди. Харидор бирор-бир маҳсулотни харид қилишда унинг айнан ўзи учун наф келтириши билан бирга, доимий фойдага эга бўлишини ҳам ҳисобга олган ҳолда маҳсулотни сотиш баҳосига қизиқиши табиий. Бироқ, харидор маҳсулотни сотиб олар экан, уни фақатгина зарур бўлгани учунгина эмас, балки ўзига ёққани учун ҳам сотиб олади ва келишилган ҳолда ҳаққини тўлайди.
Достарыңызбен бөлісу: |