200
суммаси ҳисоботнинг олдинги давр ва ҳисобот ойи маълумотларини жамлаш
йўли билан аниқланади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида умумишлаб чиқариш харажатларининг
синтетик ҳисоби 2500 «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётида
юритилади. Ҳисоб сиёсатида белгиланган тартибга кўра қишлоқ хўжалик
корхоналари ушбу счётлар тизимида қуйидаги счётларни очишлари мумкин:
2510 «Деҳқончилик умумишлаб чиқариш харажатлари», 2520 «Чорвачилик
умумишлаб чиқариш харажатлари». Ушбу актив счётларнинг дебетида
номлари юқорида зикр этилган моддалар бўйича ҳақиқатда сарфланган
харажатлар тўпланади. Бу счётларнинг
кредитида умумишлаб чиқариш
харажатларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Агар умумишлаб
чиқариш харажатлари ҳисобини ҳисобот даврлари (ой, чорак, йил)
мобайнида режа таннархда юритилса, у ҳолда 2510 «Деҳқончилик
умумишлаб чиқариш харажатлари», 2520 «Чорвачилик
умумишлаб чиқариш
харажатлари» счётларининг кредитида харажатлар тақсимоти режа
таннархида ҳисобдан чиқариб борилади ва йилнинг охирида ҳақиқий
харажатлар аниқ бўлгач, калькуляция фарқи «қизил ёзув» ёки «қўшимча
ёзув» усулларига мувофиқ ушбу счётларнинг кредитида акс эттирилади.
2510 «Деҳқончилик умумишлаб чиқариш харажатлари», 2520
«Чорвачилик умумишлаб чиқариш харажатлари» счётларининг аналитик
ҳисоби қишлоқ хўжалиги корхонаси тармоқларининг таркибий бўлинмалари
(бригадалар, фермалар) бўйича 10 г ва 10 д қайдномаларда юритилади. Ушбу
қайдномаларга ёзувлар таркибий бўлинмалар
томонидан тақдим этилган
«Умумишлаб чиқариш харажатлари тўғрисида ҳисобот» (18в-шакл)
маълумотлари асосида амалга оширилади. Ушбу счётларнинг кредитида
бўлинмалар бўйича акс эттирилган маълумотлар 10/2 журнал-ордерга
ўтказилади.
2510 «Деҳқончилик умумишлаб чиқариш харажатлари», 2520
«Чорвачилик умумишлаб чиқариш харажатлари» счётларининг дебетида
юқорида келтирилган харажат моддаларига гувоҳлик берувчи ҳужжатлар
асосида қуйидиги ёзувлар қилинади:
Дебет
2510-2520 Кредит 1010-1090
- материал харажатларига;
Дебет
2510-2520 Кредит
6710 - меҳнат ҳақи харажатларига;
Дебет
2510-2520 Кредит 6520 - ижтимоий суғурта харажатларига;
Дебет 2510-2520 Кредит 6510 - суғурталаш харажатларига;
Дебет 2510-2520 Кредит
6010,6990 - иш, хизмат харажатларига;
Дебет
2510-2520 Кредит
2310- ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари-
нинг ҳисобдан чиқарилишига.
2510 «Деҳқончилик умумишлаб чиқариш харажатлари», 2520
«Чорвачилик умумишлаб чиқариш харажатлари» счётларининг дебетида
тўпланган харажатлар қишлоқ хўжалик корхоналарида
қабул қилинган
тартибларга кўра ва мезонларга (масалан, ишловчи ходимлар иш
ҳақларининг ҳиссаси, етиштирилган маҳсулотларни сотиш баҳоларидаги
қийматининг ҳиссаси, ер майдонларининг ҳиссаси ва бошқалар) асосан
тақсимланади.
201
Қишлоқ хўжалик корхонасининг алоҳида тармоқларига доир умумишлаб
чиқариш харажатлари қуйидагича тақсимланади:
Достарыңызбен бөлісу: