224
харажатлари, воз кечилган дебиторлик қарзлари ва шу каби бошқа
харажатлар.
Асосий
фаолиятдан
олинган
бошқа
даромадлар
- асосий воситалар ва
бошқа активлар (номоддий активлар, қимматли қоғозлар, материаллар)ни
сотишдан
олинган фойда, жорий ижарадан олинган фойда, хизмат
кўрсатувчи бўлинмалардан тушумлар, воз кечилган кредиторлик қарзлар,
беғараз олинган молиявий ёрдам, инвентаризацияда аниқланган ортиқчалар
ва бошқа шу каби қўшимча даромадлар.
Молиявий
фаолиятга доир даромадлар - дивиденд ва фоиз
кўринишидаги даромадлар, узоқ муддатли ижарадан олинган даромадлар,
қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар, хорижий
валютада ифодаланган баланс моддалари бўйича ижобий курс фарқлари.
Молиявий
фаолиятга доир харажатлар - олинган кредит ва қарзлар
учун тўланган фоизлар, узоқ муддатли ижара бўйича фоиз тўловлари,
қимматли қоғозларни чиқаришга доир харажатлар, хорижий валютада
ифодаланган баланс моддалари бўйича салбий курс фарқлари.
Соф
фойда
– жами даромадлардан барча харажатлар ва солиқ тўловлари
айириб ташлангандан кейин қолган сумма.
Ягона ер солиғини тўловчилар - қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб
чиқарувчилар;
қишлоқ
хўжалиги
йўналишидаги
илмий-тадқиқот
ташкилотларининг тажриба-экспериментал хўжаликлари ва таълим
муассасаларининг ўқув-тажриба хўжаликлари.
Солиқ солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги
товарлари ишлаб
чиқарувчилар:
- ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер
участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштириш асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар;
- қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер
участкаларига эга бўлган юридик шахслар;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур
маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун
олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50 фоизни
ташкил этадиган юридик шахслар.
Ягона ер солиғи суммаси ер участкаларининг норматив қийматини
ягона ер солиғининг белгиланган ставкасига кўпайтириш орқали топилган
сумма.
Ягона солиқ тўлови
- Солиқ Кодексининг 362-моддасида
белгиланган
шартларга кўра ягона ер солиғини тўловчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб
чиқарувчилари мақомига мос келмайдиган, асосий фаолияти қишлоқ
хўжалиги бўлган кичик корхоналар ва микрофирмалар тоифасига кирувчи
қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан тўланадиган солиқ тўлови.
225
Умумбелгиланган солиқлар
- ягона ер солиғини ҳамда
ягона солиқ
тўловини тўловчилари мақомига мос келмайдиган қишлоқ хўжалик
корхоналари томонидан тўланадиган умумбелгиланган солиқлар (ҚҚС;
фойда солиғи; мол-мулк солиғи; ер солиғи; сув ресурсларидан
фойдаланганлик учун тўлов; ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш
солиғи).
Достарыңызбен бөлісу: