24.5. Моддий жавобгар шахсларнинг хисоботлари, уларни тузиш,
такдим этиш, текшириш ва тасдиқлаш
Улгуржи савдо корхоналарининг омбор мудирлари белгиланган
муддатларда «Товарлар ва идишлар ҳаракати тўғрисида ҳисобот»ни кейинги
бетда келтирилган шаклда тузишлари ва бухгалтерияга тақдим этишлари
лозим. Товар операциялар кўп бўлган улгуржи савдо корхоналарида ушбу
ҳисобот, одатда, ҳар куни тузилади. Ҳисоботнинг кўп бетлик бўлиб
кетмаслиги учун унга киритилган товарлар ва идишларнинг кирим ва чиқим
бошланғич ҳужжатлари бўйича алоҳида реестрлар тузиш, ушбу
реестрларнинг умумий суммаларини мос равишда ҳисоботнинг кирим ва
чиқимида бир қаторлан акс эттириш, шунингдек ушбу реестрлар ва
бошланғич ҳужжатларни ҳисоботга илова қилишга рухсат берилади.
Товар ҳисоботлари ва уларга илова қилинадиган кирим ва чиқим
ҳужжатларининг реестрлари икки нусхада тузилади. Товар ҳисоботига омбор
мудири (бригадир) ва навбат билан моддий жавобгар шахслар бригадасининг
аъзоларидан бири имзо чекади. Ҳисоботнинг биринчи нусхаси унга илова
қилинган рессетрлар ва бошланғич ҳужжатлар билан бухгалтерияга
топширилади.
Улгуржи савдо корхонасининг бухгалтериясида товар ҳисоботлари
қуйидаги тартибда текширилади ва ишловдан ўтади.
1.Ҳисобот даври (куни) бошидаги товар ва идишларнинг қолдиғи
олдинги давр (кун) учун тузилган ҳисобот даври (куни) охиридаги товар ва
идишларнинг қолдиғи билан таққосланади. Улар ўртасида фарқни бўлиши
ҳисоботни нотўғри тузилганлиги тўғрисида гувоҳлик беради.
2.Барча кирим ва чиқим ҳужжатларини ҳисоботнинг мос равишда кирим
ва чиқим бўлимларида тўғри акс эттирилганлиги ёки ушбу кирим ва чиқим
ҳужжатларни кирим ва чиқим ҳужжатлари реестрида тўғри акс
эттирилганлиги, реестрларнинг умумий суммаларини ҳисоботда тўғри
кўрсатилганлиги текширилади.
3.Ҳисоботнинг кирим ва чиқимининг жами суммаларининг тўғрилиги
текшириб чиқилади.
4.Ҳисоботда давр охиридаги товар ва тараларнинг қолдиғини тўғри
ҳисобланганлиги ва кўрсатилганлиги текшириб чиқилади.
5.Ҳисоботга илова қилинган бошланғич ҳужжатлар сонини тўғри
кўрсатилганлиги текширилади.
6.Ҳисоботнинг биринчи нусхасининг охирги устунчасида ҳар бир
ҳужжат қаршисига корреспонденцияланадиган счётнинг номери қўйиб
чиқилади.
371
Достарыңызбен бөлісу: |