Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет243/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 

Сотилган 
товарлар 
суммаси 


391
қўяди. Шунинг учун чакана савдо корхоналарида товарларнинг табиий 
камайиш меъёри улгуржи савдо корхоналаридан ўлароқ баландроқ бўлади. 
Чакана савдо корхоналарига товарлар билан келган айланма идишларни 
(масалан, бутилкалар, халталар, картон яшиклар ва бошқаларни) йиғиш ва 
таъминотчиларга топшириш вазифаси ҳам юкланади. Бу ўз навбатида чакана 
савдо корхоналарида идишлар ҳаракати ҳисобини тўғри ташкил қилишни, 
улар бўйича ҳисоб-китобларни ўз вақтида олиб боришни тақозо этади. 
Чакана савдо корхоналари ўзлари сотиб олган товарларни сотишдан 
ташқари консигнацион ҳамда комиссион товарларни сотиб бериш бўйича 
воситачилик хизматларини ҳам кўрсатишлари мумкин. Сотиб бериш учун 
олинган консигнацион ва комиссион товарлар чакана савдо корхоналарининг 
балансига киритилмайди. Бундай товарлар балансдан ташқари 004 
«Комиссияга қабул қилинган товарлар» счётида ҳисобга олинади. 
25.2.Чакана савдо корхоналарига товар операцияларини
хужжатлаштириш 
Товарлар киримини ҳужжатлаштириш. Чакана савдо корхоналарига 
товарлар бевосита ишлаб чиқариш корхоналаридан, улгуржи савдо 
корхоналаридан, тайёрлов-улгуржи савдо корхоналаридан, хусусий 
тадбиркорлардан ва бошқа манбалардан келиб тушади. Товарларни кирим 
қилинишини ҳужжатлаштирилиши уларни қабул қилиб олиш жойига, ким 
томонидан келтирилганганлигига, қандай кўринишда келтирилганлигига, 
транспорт турига ва бошқа омилларга боғлиқ. Товарлар савдо дўконларига 
экспедиторлар орқали ёки савдо дўкон мудирининг ўзи орқали 
таъминотчиларнинг омборларидан, темир йўл станцияларидан қабул 
қилиниши мумкин. Бундан ташқари товарлар улгуржи савдо корхоналари 
томонидан марказлаштирилган тарзда ҳам етказиб берилиши мумкин. 
Товарлар тараларда, масалан, халталарда, бочкаларда, шишаларда ва бошқа 
идишларда ёки тараларсиз келиб тушиши мумкин.
Чакана савдо корхоналарига марказлаштирилган ҳолда улгуржи савдо 
корхоналари томонидан етказиб берилган товарлар омбор мудири ёки савдо 
дўкон имудири томонидан сон ва сифат жиҳатдан қабул қилинади. Қабул 
қилиш вақтида сон ва сифат жиҳатдан четланишлар аниқланса “Қабул 
қилишда сон ва сифат жиҳатдан аниқланган четланишлар тўғрисида 
далолатнома” икки нусхада тузилади, бундай четланишлар аниқланмаганда 
омбор мудири товарларни кузатиш ҳужжатига (счёт-фактура, ТТН) қабул 
қилиб олганлиги тўғрисида имзо чекади. 
Савдо корхонасига экспедиторлар орқали келтирилган товарлар олдин 
марказий омборга топширилади ёки корхона раҳбарининг фармойиши 
асосида бевосита савдо дўконларига тарқатилади. Марказий омборларга 
келиб тушган товарларни омбор мудири экспедитордан сон ва сифат 
жиҳатдан қабул қилиб олади.


392
Чакана савдо корхонасининг марказий омборига келтирилган 
товарларга савдо бўлими савдо устамаларини белгилайди ва улар сотиш 
баҳоларида кирим қилинади. Корхона раҳбарининг фармойишига кўра 
товарлар савдо дўконларига сотиш баҳоларида юк хатлари орқали 
тарқатилади. Бундай юк хатлари икки нусхада ёзилади, унга савдо корхонаси 
раҳбари ва бош ҳисобчиси қўл қўяди, шунингдек омбор мудири товарни 
топширганлиги, савдо дўкон мудири эса товарни олганлиги тўғрисида имзо 
чекади. Бевосита савдо дўкон мудирининг ўзи томонидан таъминотчилардан
олиб келтирилган товарлар савдо дўконга чакана савдо корхонаси савдо 
бўлими белгилаб берган савдо устамалари билан кирим қилинади.
Чакана савдо корхоналарига келиб тушган товарлар бўйича счёт-
фактураларга уларни кузатувчи транспорт ҳужжатлари (ТТН, темир йўл 
наклоднойлари, юк квитанцияси, инвойс, тортиш- таҳлил далолатномалари, 
товар ёрлиқлари ва бошқалар), сифат сертификатлари ва бошқа ҳужжатлар
илова қилинади. Барча кирим ҳужжатлари савдо дўкон мудирларининг 
ҳисоботлари билан биргаликда чакана савдо корхонасининг бухгалтериясига 
топширилади.
Чакана савдо корхоналарига кирим қилинган товарлар нақд пулга, 
кредитга, майда улгуржи тарзда сотилиши мумкин, шунингдек турли 
сабабларга кўра ҳисобдан чиқарилиши мумкин. 
Товарларнинг нақд пулга сотилишини ҳужжатлаштириш. Чакана 
савдо корхоналари савдо дўконларида товарларни нақд пулга сотиш давлат 
солиқ инспекциясидан рўйхатдан ўтган назорат–касса машиналарини (НКМ) 
қўллаш орқали амалга оширилади. Савдо дўконларда «НКМ счётчиги 
кўрсаткичларини қайд этиш китоби» юритилади. Ушбу китобда ҳар куни 
счётчикнинг бош суммаси, кирими, қайтарилган чеклар ва счётчикнинг 
охирги суммаси ёзиб борилади. НКМ счётчигининг бош ва охирги
суммалари йиғиндиси жами савдо тушумининг миқдорини ифодалайди. 
Қайтарилган товарлар бўйича савдо пули харидорга НКМ чеки асосида 
қайтарилади. Кун охирида барча қайтарилган чеклар варақга ёпиштириб 
чиқилади ва савдо дўкон мудирининг ҳисоботига илова қилинади. Кўп сонли 
НКМ лардан фойдаланаётган катта савдо шаҳобчаларида (Супермаркет, 
МУМ, БУМ ва бошқаларда) ишлатилмаган чеклар бўйича кун охирида савдо 
дўкони директори ва кассирлар иштирокида далолатнома тузилади, барча 
қайтарилган чеклар алоҳида варақларга ёпиштирилади ва кассирларнинг 
ҳисоботлари билан бухгалтерияга топширилади. 
Чакана савдо шаҳобчалари орқали товарларни сотишдан тушган савдо 
пуллари корхонанинг кассасига кирим касса ордери асосида кирим 
қилинади. Ушбу ордернинг квитанциясини савдо дўкони мудири ўзининг 
товар-пул ҳисоботига га илова қилади. 
Товарларнинг кредитга сотилишини ҳужжатлаштириш. Ноозиқ 
овқат товарлари кредитга республика резидентлари ҳисобланган жисмоний 
шахсларга товарларни белгиланган рўйхатга мувофиқ 2 йил муддатгача
сотилади.


393
Товарларни кредитга олиш учун харидор чакана савдо корхонаси 
раҳбари номига ариза, иш жойи ва охирги уч ойдаги иш ҳақи тўғрисида 
маълумотнома тақдим этади. Шу билан бир вақтда маълум бир мулкини 
гаровга қўяди. Савдо корхонаси раҳбарининг рухсати билан кредитга 
сотилаётган товарнинг энг камида 60% сотиш қийматини кассага кирим 
қилинади ва харидорга чек ёки квитанция тақдим этилади. Шундан сўнг 
савдо бўлими ва харидор ўртасида белгиланган шаклдаги 
«Топшириқнома- мажбурият» тузилади). Ушбу ҳужжатда харидор кредитга 
неча сўмлик товарни олгани, қанча нақд тўлаганлиги, товар қиймати 
тўловининг қанчаси кечиктирилганлиги, ўртача ойлик тўлов суммаси, неча 
фоизда кредитга сотилган товар учун тўлов тўланганлиги, тўловни қайси 
санадан қайси санагача тўланиши, қайси ташкилотнинг счётидан иш 
ҳақидан ушлаш шарти билан ўтқазиб берилиши, ушбу ташкилотнинг 
реквизитлари, товарни сотиб олган шахснинг паспорт маълумотлари ва 
бошқалар кўрсатилади. «Топшириқ-мажбурият» икки нусхада тузилади ва
сотиб олувчи, савдо дўкон мудири ҳамда бош бухгалтер томонидан 
имзоланади 
Чакана савдо корхонасининг бухгалтериясида «Топшириқ –мажбурият» 
лар рўйхати тузилади Рўйхат асосида чакана товар айланмасига киритилган 
нақд пул тушуми, олинган топшириқ суммаси, олинган фоиз суммаси 
ҳисобга олинади. 
Корхона бухгалтерияси кредитга сотилган товарлар бўйича тузилган 
«Топшириқнома- мажбурият» лар асосида икки турдаги карточкаларни 
очади: 

1-карточка «Тўлов муддати ўтмаган топшириқ- мажбуриятлар». 
Ушбу карточкада кредитга сотилган товарлар бўйича тўлов муддати ўтмаган 
топшириқлар –мажбуриятлар бўйича маълумотлар кўрсатилади.

2-карточка «Тўлов муддати ўтиб кетган топшириқ- мажбуриятлар». 
Ушбу карточкада кредитга сотилган товарлар бўйича тўлов муддати ўтиб 
кетган топшириқлар-мажбуриятлар бўйича маълумотлар кўрсатилади. Бу 
маълумотлар харидордан ҳар бир кечиктирилган кун учун олинадиган пеня
суммасини ҳисоблашга асос бўлади. Тўлов муддати ўтиб кетган топшириқ-
мажбуриятлар бўйича қарзлар нақд йўл билан суд орқали ўндириб олинади. 
Товарларни майда улгуржи тарзда сотишни ҳужжатлаштириш
Республикамизда чакана савдо ташкилотлари орқали товарларни нақд пулсиз 
сотиш шартлари ва тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 
407- сон қарори билан тасдиқланган «Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини 
рўйхатдан ўтқазиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом» ва унга 
киритилган ўзгартиришлар да ўз аксини топган. Ушбу Низомга кўра савдо 
корхоналари томонидан товарларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиш 
ўтган ой мабойнидаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизи 
доирасида амалга оширилиши мумкин. Бунда сотилишини ҳисоблаб чиқиш
ҳар бир ой бўйича алоҳида амалга оширилади. Товарларни олдинги ойлар 
ҳисобига сотилишига йўл қўйилмайди.


394
Чакана савдо корхоналари шаҳобчаларидан товарлар майда улгуржи 
тарзда товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизида фақат ижтимоий соҳа 
ташкилотлари ва муассасалари давлат бюджети муассасаларига тузилган 
шартномалар асосида нақд пул ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар билан ҳам 
сотилишига рухсат этилади. Майда улгуржи товар айланмаси чакана товар 
айланмаси таркибига киради ва товар ҳисоботида алоҳида кўрсатилади. 
Чакана савдо шаҳобчасидан товарларни майда улгуржи тарзда сотиш 
олдиндан тўлов бўлганда ишончномалар асосида берилади. Товарни нақд 
пулсиз 
ҳисоб-китоблар 
асосида 
бериш 
счёт-фактуралар 
билан 
расмийлаштирилади. Ҳар куни маълум сондаги товарларни олувчи давлат 
бюджетидаги муассасаларга товарлар забор варағи орқали берилиши ҳам 
мумкин. Бундай ҳолда ойнинг охирида забор варағига киритилган 
товарларнинг умумий миқдорига битта счёт-фактура тақдим этилади ва у 
ўзаро ҳисоб-китобларни юритишга асос бўлади.
Товарларнинг 
пластик 
карточкалар 
орқали 
сотилишини 
ҳужжатлаштириш. Пластик картачкалар орқали товарларни сотишда 
уларнинг умумий суммаси савдо дўконларида ўрнатилган махсус терминалга 
киритиб борилади ва икки нусхада чек урилади. Ушбу чекларнинг бир 
нусхаси харидорга берилади, иккинчи нусхаси эса кассирда қолади. Кун 
охирида кассир пластик карточкаларга сотилган товарлар бўйича терминалга 
киритилган чеклар реестрини тузади. Ушбу реестрнинг умумий суммаси
пластик карточкалар орқали сотиш ҳажмини, яъни савдо пулини ифодалайди. 
Пластик карточкаларга сотилган товарлар бўйича чеклар реестри товар-пул 
ҳисоботига илова қилинади. Ресстрнинг умумий суммаси товар-пул 
ҳисоботининг чиқим қисмида алоҳида қаторда кўрсатилади. 
Товарларнинг бепул берилишини ва таъсис бадали сифатида 
киритилишини ҳужжатлаштириш. Чакана савдо корхоналари ўз 
товарларини хайрия сифатида ёки қайтарилмайдиган молиявий ёрдам 
сифатида бошқа юридик ва жисмоний шахсларга беришлари ҳамда янги 
таъсис этилган корхоналарга таъсис бадали сифатида ҳам киритиш мумкин. 
Бундай операцияларга асос бўлиб томонлар ўртасида тузилган шартномалар, 
чакана савдо корхонаси раҳбариятининг қарори ва бошқа ҳужжатлар 
ҳисобланади. Товарларни бепул ёки таъсис бадали сифатида берилиши
счёт-фактуралар билан расмийлаштирилади.
Товарларнинг ўз мақсадларида ишлатилишини ҳужжатлаштириш
Чакана савдо корхоналари ўзларининг товарларини турли хўжалик 
мақсадларида ишлатишлари ҳам мумкин. Масалан, савдо дўкондаги товарлар 
корхона идорасига хўжалик инвентари сифатида берилиши мумкин. Бундай 
операцияларга асос бўлиб чакана савдо корхонаси раҳбариятининг қарори ва 
бошқа ҳужжатлар ҳисобланади. Товарларни хўжалик инвентарларига 
айлантирилиши ички юк хати билан расмийлаштирилади.
Товарларнинг ички алмашувини ҳужжатлаштиришТоварларни бир 
савдо шаҳобчасидан иккинчисига (бир моддий жавобгар шахсдан 
иккинчисига) бериш корхона раҳбарининг ёзма фармойиши билан юк 
хатлари орқали расмийлаштирилади. 


395
Товарларнинг қайтарилишини ҳужжатлаштириш. Чакана савдо 
корхоналаридан товарлар турли сабабларга кўра, масалан сифатини тез 
бузилганлиги учун, алмаштириш учун ва бошқа сабабларга кўра 
таъминотчиларга қайтарилиши мумкин. Бундай қайтаришлар счёт-
фактуралар билан расмийлаштирилади. Счёт-фактуранинг предмет қисмида 
«товарларнинг қайтарилиши» сўзи ёзиб қўйилади.
Товар нобудгарчиликларини ҳужжатлаштириш. Чакана савдо 
шаҳобчаларида товарлар тушириш, сақлаш ва сотиш жараёнларида нобуд 
бўлишлари мумкин. Бундай нобудгарчиликлар икки турга бўлинади: 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет