Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет47/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

5.1. Қурилиш ташкилотларида асосий ишлаб чиқариш 
харажатларининг ҳисоби 
 
Қурилиш ташкилотларида пудрат шартномаларига кўра бажарилаётган 
қурилиш ишлари уларнинг асосий ишлаб чиқаришини ташкил қилади. 
Ишлаб чиқаришга сарфланган харажатлар эса бажарилган қурилиш 
ишларининг таннархини ташкил этади.
Қурилиш ишлари таннархига кирадиган харажатларнинг таснифи, 
гуруҳлари ва аниқ моддаларининг таркиби Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан 
тасдиқланган «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқиш ва сотиш 
харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш 
тартиби тўғрисида низом»га мувофиқ бўлиши лозим.
Ушбу низомга кўра қурилиш ишлари таннархига кирадиган асосий 
ишлаб чиқариш харажатлари бевосита ва билвосита (устама) харажатларга 
бўлинади. Ушбу турдаги харажатлар иқтисодий моҳиятига кўра бешта 
гуруҳга ажратилади ва уларнинг таркибига қуйидаги харажат моддалари 
киритилади (5.1-жадвал). 
5.1-жадвал 
Қурилиш ишлари таннархига киритиладиган асосий ишлаб 
чиқариш харажатлари
 
Харажат гуруҳи 
Харажат моддалари 
Бошланғич 
ҳужжатлар ва ҳисоб 
регистрлари 
Бевосита материал 
харажатлари
Қурилиш ишларига бевосита сарфлан-
ган қурилиш материаллари, ярим 
фабрикатлар ва буюмлар, ёқилғи ва 
мойлаш материаллари, хўжалик 
инвентарлари ва бошқа материаллар

Материал
ҳисоботи (М-19) 

Материал сарфи 
ҳисоботи (М-29) 
10-с журнал-ордер 
Бевосита меҳнат ҳақи 
харажатлари 
Қурилиш ишларини бевосита олиб 
борган қурилиш бригадалари аъзоларига 
ҳисобланган асосий иш ҳақи ва 
мукофатлар 

Нарядлар 

Табеллар 

Ҳисоб-тўлов 
қайдномалари 

10-с журнал-ордер 
Бевосита меҳнат ҳақи 
фондидан ижтимоий 
суғуртага ажратмалар 
Қурилиш ишларини бевосита олиб 
борган қурилиш бригада аъзолари иш 
ҳақи фондидан ижтимоий суғуртага 
ажратмалар 

Ижтимоий 
суғуртага ажратма 
ҳисоб-китоби 
10-с журнал-ордер
Амортизация 
ажратмалари 
Қурилиш ишларини олиб боришда 
бевосита иштирок этган асосий 
воситалар, номоддий активлар бўйича 
ҳисобланган эскириш суммаси

Амортизация 
ҳисоб-китоби 

10-журнал-ордер 


76 
Бошқа ишлаб чиқа-
риш харажатлари 
(билвосита 
устама 
харажатлар) 
1.Асосий ишлаб чиқариш харажатларига
олиб борилган материаллар қийматидаги 
фарқлар 
2.Асосий ишлаб чиқариш харажатларига
олиб борилган турли хизматлар 
(лойиҳалаштириш, сертификатлаш ва 
транспорт хизматлари, газ, сув ва электр 
қуввати билан таъминлаш, таъмирлаш ва 
бошқа хизматлар) 
3.Асосий ишлаб чиқариш харажатларига 
олиб борилган меъёрдаги йўқотишлар
4.Асосий ишлаб чиқариш харажатларига 
олиб борилган ёрдамчи ишлаб чиқариш 
ва умумишлаб чиқариш чиқариш 
харажатлари 
5.Асосий ишлаб чиқариш харажатларига 
ҳисобдан чиқарилган келгуси давр 
харажатлари
6.Бошқа ишлаб чиқариш харажатлари 

Счёт-фактуралар 

Далолатномалар 

Бухгалтерия 
ҳисоб-китоблари 

10-с журнал-ордер 

Бошқа ҳужжатлар 
ва регистрлар 
 
Қурилиш ташкилотларида асосий ишлаб чиқариш харажатларининг
синтетик ҳисоби 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счётида олиб борилади. 
Ушбу счёт доирасида ҳар бир қурилиш объекти харажатлари ҳисоби учун 
алоҳида аналитик счётлар очилади.
2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счёти доирасида аналитик счётларнинг 
очилиши, юритилиши ҳамда ёпилиши мисол тариқасида 5.2-жадвалда 
келтирилган. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет