5.СОФ ФОЙДА (СФ) ЁКИ СОФ ҚОПЛАНМАГАН ЗАРАРЛАР (СЗ).
Сф (Сз) = Фст (Зст) –Дс - Аж
Бу ерда: Дс – даромаддан олинадиган солиқлар ( фойда солиғи,
инфраструктурани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ
тўлови);
Аж – фойдадан бошқа ажратмалар.
21-сон БҲМСга мувофиқ қурилиш ташкилотларида ҳисобот йилнинг
фойдаси (зарари)ни топиш барча даромад ва харажатларни 9900 «Якуний
молиявий натижа»” счётида акс эттириш ва ушбу счётнинг дебет ва кредит
оборотлари суммасини таққослаш йўли билан амалга оширилади. Жумладан,
даромадларни акс эттирувчи барча счётлар (9010-9030, 9310-9390, 9510-9590,
9710)нинг кредитида тўпланган сумма йил охирида 9900 «Якуний молиявий
натижа» счётнинг кредитига, харажатларни акс эттирувчи барча счётлар
(9110-9130, 9410-9440, 9610-9690, 9720)нинг, шунингдек фойданнинг
ишлатилишини акс эттирувчи счётлар (9810-9820)нинг дебетида тўпланган
сумма йил охирида 9900 «Якуний молиявий натижа» счётининг дебетига
ўтқазилади, яъни:
Дебет 9010-9030, 9310-9390, 9510-9590, 9710 Кредит 9900
Дебет 9900 Кредит 9110-9130, 9410-9440, 9610-9690, 9720, 9800
Қурилиш ташкилотларининг ҳисобот йилида эришган соф фойдаси йил
якуни билан ҳисобот йилнинг тақсимламаган фойдасини акс эттирувчи
счётга қуйидагича ўтказилади:
Дебет 9910 «Якуний молиявий натижа»
Кредит 8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси
(қопланмаган зарари)».
Қурилиш ташкилотларининг ҳисобот йилида кўрган зарари йил якуни
билан бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Дебет 8710 «Ҳисобот дарвининг тақсимланмаган фойдаси
(қопланмаган зарари)».
Кредит 9910 «Якуний молиявий натижа»
Қурилиш ташкилотларида якуний молиявий натижаларнинг аналитик
ҳисоби 15-с журнал-ордерда олиб борилади.
Достарыңызбен бөлісу: |