146
Қишлоқ хўжалик корхоналарида асосий воситаларни гуруҳлашда ишчи
ва маҳсулдор ҳайвонлар алоҳида гуруҳга ажратилади. Ушбу гуруҳга ишчи
кучи сифатида ишлатиладиган ҳамда маҳсулдор ҳайвонлар (от, туя, хўкиз,
таналар, эшаклар, она моллар) киради. Бу гуруҳга
кирувчи асосий
воситаларнинг ҳисоби махсус 0170 «Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар» счётида
юритилади. Қолган гуруҳга кирувчи асосий воситаларнинг ҳисоби, барча
тармоқлардаги сингари, 21-сон БҲМСда назарда тутилган мос равишдаги
счётларда олиб борилади.
Қишлоқ хўжалик ташкилотларида асосий воситалар қийматини баҳолаш
5-сон БҲМС «Асосий воситалар»га мувофиқ умумбелгиланган тартибда
амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида
асосий воситаларнинг
ҳисоб баҳоси бўлиб уларнинг бошланғич қиймати ҳисобланади. Бухгалтерия
балансида асосий воситалар уларнинг қолдиқ қийматида акс эттирилади.
Ўз хўжалигида боқилган, шунингдек четдан харид қилинган маҳсулдор
ва ишчи ҳайвонларни асосий воситаларга кирим қилишда бошланғич
қиймат бўлиб уларни парваришлашга (сотиб олиш)га кетган жами
харажатларнинг биргаликда олинган қиймати (таннархи) ҳисобланади.
Асосий воситалар таркибига киритиладиган кўп йиллик экинлар (мевали
боғлар, токзорлар, чой плантациялари, ихота ўрмонлари ва шу кабилар)нинг
бошланғич қиймати, уларнинг ёшидан
қатъий назар, ниҳоллар қиймати
ҳамда ниҳолларни экиш, парвариш қилиш ва ўстиришга сарфланган
харажатлардан ташкил топади.
Ерларни яхшилашга йўлланган капитал қўйилмалар, чунончи, ботқоқ
ерларни қуритиш, шўрни қувишга қилинган
инвестициялар жорий йилда
сарфланган тегишли харажатларнинг ҳақиқий миқдори бўйича баҳоланади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида бошқа турдаги асосий воситаларнинг
бошланғич қиймати умумбелгиланган тартибларга кўра аниқланади.
Кирим қилинган асосий воситаларга улар бўйича якка тартибда ёки
гуруҳ бўйича юритиладиган ҳисоб карточкалари (китоби) очилади. Ушбу
ҳисоб карточкалари (китоби) асосий воситаларнинг қишлоқ хўжалик
корхоналарида фойдали хизмат муддати давомида сақланади. Уларга асосий
воситаларнинг бошланғич қиймати, эскириши ва қолдиқ қийматини
ўзгаришига доир, шунингдек жорий ва
капитал таъмирланишига оид
маълумотлар ёзиб борилади.
Достарыңызбен бөлісу: