INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL
«GLOBAL SCIENCE AND INNOVATIONS 2020: CENTRAL ASIA»
NUR-SULTAN, KAZAKHSTAN, FEB-MARCH 2020
171
Умуман, мистика, сеҳр-афсунга йўғрилган мазкур романдаги бир қатор эпизодлар –
бош қаҳрамонлардан бири Маргаританинг ғам ва мусибатдан жодугарга айланиши, худди
рус асотирларида супургига миниб учиб юрувчи ялмоғиздек, чўтка ёрдамида парвоз
қилиши, реал оламдан тасаввур оламига ўтиб, иблис ҳузурида оламшумул балда иштирок
этиши ва шу ткаби ғаройиб саргузаштлар сеҳр қобиғидаги реализмнинг
аломатларидандир.
Асар давомида Булгаковнинг Устани-да, Маргаритани-да Воланд воситасида магик
оламга босқичма-босқич “яқинлаштриш”и, бошқача қилиб айтганда, уларни ҳақиқий
руҳий оламларига “қайтариш”и ҳам магреализмнинг магик қудратини яна бир бор
кўрсатади. Чунки соҳир реализм назариётчиси Бонтемпелли бежиз замонавий санъат
олдида турган асосий масала ўзига хос “руҳий геометрия” яратиб, инсонни ўз руҳий
ватанига қайтаришдир, дея таъкидламаган.
Лотин Американча могреализм адабиёти қаҳрамонлари ижтимоий мавжудот
сифатида эҳтироси бениҳоя кучли, ҳайвоний истак-майлларга мойил одамлардир (Бунинг
учун ўн етти аёлдан ўн етти ўғил кўрган полковник Аурелиано Буэндиани, вулқонсифат
Хосе Аркадионинг ўгай синглиси Ребекага муносабатини, Гўзал Ремедиоснинг
мўъжизакор ҳусни сабаб ҳалокатга учраган тўрт кишини, ёки чўчқа думли болани –
сўнгги авлодни дунёга келтирган ишратпараст Аурелианою амаранта Урсулани эслаш
кифоя). Эҳтирослар бандаси бўлмиш бутун
макондоликларининг ноқис тасаввури
юқоридагига ўхшаш фикрларни тушунишдан ожиз эканлиги сабабларидан бири ҳам айнан
шундадир. Бунга ҳали таъкидланганидек, фақатгина Аурелиано муяссар бўлди. Аммо
энди кеч эди... “Ошкора қотиллик қиссаси”да танасига ака-ука Викариоларнинг номус
ханжари ботган Сантьяго Насари ҳам ўлар чоғидагина бу воқеаларнинг – ғафлатнинг, қалб
мудроқлигининг моҳиятини, оқибатини англаганди. Бироқ бунда ҳам вақт аллақачон
ўтганди...
Аслини олганда, ёлғизликнинг, маҳдудликнинг бундай талқини фақат Лотин
америкаси прозасига хосдир. Чунки Европа насридан фарқли равишда мазкур минтақа
романчилигида мифологик тафаккур жонлилик, замонавийлик касб этган. Унинг ифодаси
шунчаки “мифга мурожаат” кўринишида эмас. “Ёлғизликнинг юз йили”да
Мелькиадеснинг бир неча бор ўлиб, яна тирилиб келиши, Хосе Аркадио Буэндиа
томонидан найза санчиб ўлдирилган Прудеиено Агилярнинг арвоҳи қотилу унинг
хотинига тинчлик бермагани, “бу дунёнинг одами эмас” деб таърифланган Гўзал
Ремедиоснинг – доимо ҳурликка интилган ўша қизнинг эркак зотига ажал келтириши,
сўнг кўкка парвоз қилиб, поёнсиз бўшлиқда ғойиб бўлиши, охири бўрон Макондони ер
юзидаги супуриб ташлаши... Шу эпизодлар занжирининг ўзиёқ мифологик дунёқараш
Лотин америкаси насридаги кундалик ҳаётнинг ўзида кечишига, воқеланишига ёрқин
далилдир. Агар Европа магреализмида у ташқи, қуруқ реализмдан мустақил, алоҳида ва
ҳаттоки бегона олам сифатида (“Уста ва Маргарита”да кўпчилик персонажларнинг,
умуман, бутун муҳитнинг Воландлар, Понтий Пилатлар дунёсига ишонмаслиги, бошқача
айтганда, магик реалликнинг кундалик реаллик учун йўқлик эканлиги) акс этса, уммон
ортида бунинг акси. Мазкур ноўхшашликнинг боиси шуки, ушбу романда аниқ-тиниқ
деталлари билан тасвирланган Кариб колоритига муаллиф томонидан алоҳида урғу
берилади. Хусусун, Маркес учун бу минтақа барча ғаройиб ҳодисалар юз бериши мумкин
бўлган “фантастик реаллик” масканидир.
Лотин Американча магреаллизмнинг ўзига хослигини сабабини колумбиялик сўз
санъаткорининг қуйидаги фикрлири ҳам кўрсатади:
“Мен реал ҳаётдаги магияга ишонаман. Ўйлашимча, Карпентьер (гап “lo real
maraviloso” – “сеҳрли реаллик” атамасини илк бор қўллаган кубалик адиб Алехо
Карпентьер тўғрисида бормоқда – муал.) реаллик кўринишида ва айнан Лоти;н
|