V. Фан ўқитилишининг натижалари (шаклланадиган компетенциялар)
Фанни ўзлаштириш натижасида талаба:
планиметрия асосий тушунчалари ва уларнинг амалий татбиқлари, стереометрия курсининг назарий асослари, Эвклид ва Лобачевский геометрияси; Гилберт ва Вейл аксиомалар системаси, геометриc ясашлар, проектив геометриянинг асосий тушунчалари ҳақидаги тасаввур ва билимга эга бўлиши;
дунёни билишнинг махсус усули бўлган математика, унинг тушунчалари ва тасаввурларининг яхлитлиги; векторлар алгебраси элементлари, фазодаги алмаштиришлар ва уларнинг хоссалари, аффин ва Евклид фазолар, бичизиқли ва квадратик формалар, квадратик формаларни алмаштиришлар, текисликдаги геометрик ясашлар, фазодаги геометрик ясашлар, проектив геометрия асослари татбиқ этиш, тушуна олиш кўникмаларига эга бўлиши;
объектларнинг миқдорий ва сифат муносабатларини ифодалашда математик белгиларни қўллаш, математика фанлари орасидаги назарий ва амалий билимларни богʻлай олиш, мисол ва масалалар ечишда аналитик ва сонли ечимларни тадқиқ қилиш, амалий мазмунли масалаларнинг математик моделини яратиш, аналитик геометрия, конструктив геометрия, проектив геометрия, геометрия асослари, кўп ўлчамли геометриянинг асосий тушунчалари ва методларини асосий тушунчалари билиши ва уларни масалаларни асослаб бериш, малакасига эга бўлиши керак.
|