Пахтачилик фанини ривожлантиришнинг замонавий усуллари



бет43/89
Дата08.10.2022
өлшемі4.14 Mb.
#462188
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   89
УМК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МЕНЕЖМЕНТ

Иккинчи босқич бу Ферма ва ранчо режасини якуний ишлаб чиқиш ва уни Ферма ва ранчонинг расмий ҳужжати сифатида тасдиқлашдир. Айнан шу сифатда Ферма ва ранчо режаси ҳуқуқий кучга эга бўлиб, турли идора ва муассасаларга, хусусан, банклардан молиявий ресурслар олиш учун тақдим этилиши мумкин. Агар уни ишлаб чиқиш ўз навбатида Ферма ва ранчонинг ишлаб чиқариш ва иқтисодий (молиявий) стратегиясини ишлаб чиқишга имкон берувчи маркетинг тадқиқотлари ва бозор таҳлилига асосланса тўғри бўлур эди.
Айрим мутахассислар битта Ферма ва ранчо режасининг икки хил кўринишга эга бўлишини – ҳамкорлар, инвесторлар, акциядорларга тақдим этилувчи расмий Ферма ва ранчо режаси ва Ферма ва ранчо раҳбарияти ва унинг командаси учун тузилган ишчи Ферма ва ранчо режасини тавсия қиладилар.
Ишчи Ферма ва ранчо режаси худди расмий Ферма ва ранчо режаси каби тартибда ва худди шу бўлим ва номлардан иборат бўлиб, тавсия қилувчиларнинг фикрича, қуйидаги вазифаларни бажаришга хизмат қилиши лозим:

  • Расмий Ферма ва ранчо режасининг муҳимлигини тушуниш.

  • Янги тадбиркорлик ишини бошлашдан анча аввал бажарилувчи ҳатти-ҳаракатлар дастурини аниқлаш.

  • Юзага келиши мумкин бўлган муаммолар вариантларини деталли кўриб чиқиш.

  • Ички ва ташқи таваккалчиликларни баҳолаш.

  • Бозор муҳитидаги доимий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда иш ҳолати назоратини амалга ошириш.

Ферма ва ранчо режасини тайёрлашнинг биринчи босқичида Ферма ва ранчо миссияси (Ферма ва ранчо фалсафаси) – хўжалик субъектининг қисқача таърифи, унинг мақсадлари, бурчи, фаолият соҳалари, ҳаражат меъёрлари ва минтақа, жамиятнинг ижтимоий вазифаларини хал этишдаги ўрни аниқланади.


3.4.Ферма ва ранчо бюджетини шакллантириш омиллари15.
Ферма ва ранчолар бюджетларидан бутун бир Ранчо ёки ферма режаси ва унинг билан боғлиқ бюджетни ривожлантириш блоки сифатида фойдаланиш мумкин. Қисман бюджетлар кичик ўзгаришлар қилиш ёки илгари ишлаб чиқилган, бутун хўжаликлар режаларига ўзгартиришлар киритиш ёки аниқ йўналтириш учун фойдалидир. Шу билан бирга, бир неча Ферма ва ранчолар фаолиятига таъсири катта ўзгаришлар, бутун Ранчо ёки ферма янги режаси ва бюджетини, даромадлилик ва киритилган ўзгаришларнинг таққослашни талаб қилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   89




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет