Шоҳимардонсой ҳавзасида атмосфера ёғинларининг ўзгаришлари



Дата22.04.2024
өлшемі26.47 Kb.
#499527
Макола


Шоҳимардонсой ҳавзасида атмосфера
ёғинларининг ўзгаришлари

Шоҳимардонсой оқимига таъсир этадиган асосий метеорологик кўрсаткичларидан бири – атмосфера ёғинларининг турли ҳисоб даврлари учун аниқланган трендларини таҳлил қиламиз.


1-жадвал
Шоҳимардонсой ҳавзасида жойлашган метеорологик станцияларда қайд этилган атмосфера ёғинларининг трендлари



Т.р

Метеорологик
Станция

Tr(Tй)

Tr(Tқ)

Tr(Tё)

мм/йил

%/йил

мм/йил

%/йил

мм/йил

%/йил

1
2

Шоҳимардон
Фарғона

3,19
0,89

0,74
0,47

0,67
0,18

0,39
0,15

2,69
0,53

1,04
0,82

Юқорида 1-жадвалдан кўриниб турибдики, биз ўрганаётган ҳар икки станцияда ҳам йиллик атмосфера ёғинлари миқдори ортган. Йиллик атмосфера ёғинларининг тренди Шоҳимардон метеорологик станциясида йилига 3,19 мм га тенг бўлса, Фарғонада 0,89 мм ни ташкил этган. Бошқача қилиб айтганда, биринчи метеорологик станцияда атмосфера ёғинларининг йиллик ўсиши 0,74% га тенг бўлса, иккинчи метеорологик станцияда эса 0,47% ни ташкил этган. Кўриниб турибдики, анча баландда жойлашган Шоҳимардон метеорологик станциясида йиллик атмосфера ёғинларининг ўсиши нисбатан каттадир.


Йиллик ёғин миқдорлари каби, ҳар икки метеорологик станцияда, қишки мавсумдаги ёғинлар ҳам ортган. Қишки ёғинларнинг ортиши Фарғона метеорологик станциясида йилига 0,15% бўлса, Шоҳимардонда 0,39% ни ташкил этган. Демак, Шоҳимардонсой ҳавзасининг тоғли қисмида қишки ёғинлар миқдорининг ортиши биринчи метеорологик станцияга нисбатан каттадир.
Ҳар икки метеорологик станцияда ёзги ёғинлар миқдорининг ортиши қишки ёғинларга нисбатан сезиларлидир. Масалан, Шоҳимардонсой ҳавзасининг қуйи қисмидаги Фарғона метеорологик станциясида ёзги ёғинлар тренди йилига 0,82 % га тенг бўлса, унинг тоғли қисмидаги Шоҳимардон метеорологик станциясида 1,04 % ни ташкил этади. Аниқроқ қилиб айтганда, биз ўрганаётган 1972-2011 йиллар оралиғида мазкур станцияда ёғин миқдори йилига ўртача 1% дан ортиб борган.
Юқоридагиларга мос равишда, Шоҳимардонсой ҳавзасида қишки ёғинлар миқдори ортиб борган. Бу турдаги ёғинлар тренди Шоҳимардон метеорологик станциясида йилига 0,67 мм ни ташкил этса, Фарғона метеорологик станциясида 0,18 мм га тенг бўлган.
Биз юқорида келтирган, атмосфера ёғинларининг ўзгаришларига оид натижалар Г.Е.Глазырин ва унинг ҳаммуаллифлари томонидан олинган натижаларга мос келади, яъни атмосфера ёғинларининг ортиб бораётганлигини тасдиқлайди. Бу ҳолат тоғ дарёлари оқимига иқлимий омиллар таъсирини баҳолашда баландлик зоналарини ҳисобга олиш зарурлигини тасдиқлайди. Бу эса, ўз навбатида, дарё ҳавзаси бўйича ҳисобланадиган атмосфера ёғинларининг ўртача кўрсаткичлари аниқлигини оширишга имкон беради.
Шоҳимардонсой ҳавзасида ҳаво ҳарорати ва атмосфера ёғинлари миқдорларининг ўзгаришлари сўзсиз ҳавзадаги дарёлар ва сойлар гидрологик режимига таъсир кўрсатади. Бу ўзгаришларни баҳолаш учун кўп йиллик гидрометрик кузатиш маълумотлари натижаларидан фойдаланиш лозим бўлади.
Дастлабки босқичда Шоҳимардонсой ҳавзасидаги учта гидрологик постлар маълумотлари асосида дарёлар оқимининг ўзгарувчанлигини ифодалайдиган вариация коэффициентлари (Сv) ҳисобланди. Ҳисобланган вариация коэффициентларининг қийматлари 0,12-0,25 оралиғида ўзгарди. Шоҳимардонсой ва Кўксув дарёлари учун ҳисобланган Сv нинг қийматлари ўзаро яқин бўлиб, мос равишда 0,12 ва 0,14 ни ташкил этади. Оқсув учун ҳисобланган Сv =0,25 га тенг бўлди. Бу натижа Оқсув дарёси оқимининг ўзгарувчанлиги катта эканлигини кўрсатади.
Ишдаги асосий мақсадни бажариш учун Шоҳимардонсой ҳавзасидаги иккита гидрологик пост танланди. Уларда кузатишлар 1972-2011 йиллар давомида узлуксиз амалга оширилган.
Танлаб олинган ҳисоб даври учун ҳар икки пост, яъни Шоҳимардонсой (Жийдалик) ва Кўксув (қуйилиши) учун ўртача йиллик сув сарфларининг чизиқли трендлари аниқланди (1 ва 2-расмлар). Олинган тренд тенгламалари асосида дарёлар оқим кўрсаткичлари трендлари абсолют ва нисбий қийматларда аниқланди (2-жадвал).
Олинган натижалар таҳлилларининг кўрсатишича, ҳар икки дарё учун аниқланган тренд мусбат йўналишдадир. Бунинг сабабини, биринчи навбатда, Шоҳимардонсой ҳавзасидаги барча баландлик минтақаларида ёғин миқдорининг ортиши билан тушунтириш мумкин.



1-расм. Шоҳимардонсой (Жийдалик) дарёси ўртача йиллик сув сарфларининг йиллараро ўзгариши ва унинг чизиқли тренди



2-расм. Кўксув (қуйилиши) дарёси ўртача йиллик сув сарфларининг йиллараро ўзгариши ва унинг чизиқли тренди

2-жадвал
Дарёлар ўртача йиллик сув сарфлари ва


оқим модулларининг трендлари

Дарё
кузатиш жойи

H,
км

F,
км2

Q,
м3

M,
л/с км2

Тренд

м3

%/йил

Шоҳимардонсой-
Жийдалик
Кўксув-қуйилиши

2,62

3,03


1300

174


10,1

2,45


7,77

14,1


0,037

0,007


0,48

0,28


Изоҳ: Н-дарёлар сув тўплаш майдонларининг ўртача баландликлари: F-дарёларнинг сув тўплаш майдонлари; Q-сув сарфи; M-оқим модули.
Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, Шоҳимардонсойда ўртача йиллик сув сарфлари тренди йилига 0,037 м3/с ни ташкил этади ёки, бошқача қилиб айтганда, дарё ҳавзасида йиллик сув сарфи ўртача 37 литрга ортиб борган. Фоизга айлантирганда, бу миқдор йилига 0,48% ни ташкил этади. Кўксув дарёсида тренд нисбатан анча кичик қийматларда ифодаланади. Демак, биз ўрганаётган Шоҳимардонсой ҳавзасида ўртача йиллик сув сарфлари тренди баландлик ортиши билан камайиб боради.

Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет