Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Ишлаб чиқариш менежментининг хусусиятлари



Pdf көрінісі
бет101/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   124
Menejment

Ишлаб чиқариш менежментининг хусусиятлари ташкилотни 
бошқариш  тизимининг функция ва тузилмасида, бошқарув  усуллари 
ва  механизмларида,  бошқарув  қарорларини  ишлаб  чиқиш 
технологияларида  намоён  бўлади.  Ишлаб  чиқариш  фолиятини 
мотивациялаш  кўп  жиҳатдан  меҳнат  қуроллари  ва  ишлаб  чиқариш 
технологиялари,  энергетика  ва  ахборот  таъминоти  тавсифномасига 
асосланади.  Ишлаб  чиқариш  менежменти  бошқарув  ва  ишлаб 
чиқариш  персоналидан  маълум  бир  хислатларни  талаб  қилади. 
Бошқарув  персонали  ишлаб  чиқаришнинг  тармоқ  технологик 
хусусиятларини  билиши,  муҳандислик  билимларига  эга  бўлиши 
лозим. 
2.Сервис менежментининг кўплаб тамойиллари иқтисодиётнинг 
ишлаб чиқариш сектори учун ҳам, хизмат кўрсатиш соҳаси учун ҳам 
бир хил аҳамият касб этсада, бир қатор ўзига хос хусусиятларга ҳам 
эга. 
Хизматлар  соҳасининг  муҳим  хислатларидан  бири  хизматлар 
характери  ва  уларни  яратиш  учун  фойдаланиладиган  жараёнлардан 
иборат. 
Биринчидан,  бу  ерда  истеъмолчи  одатда  ишлаб  чиқариш 
жараёнида  қатнашади,  яъни  истеъмолчи  билан  ўзаро  алоқа  саноат 


107 
 
ишлаб чиқариши соҳасидан кучлироқ бўлади. Иккинчидан, хизматлар 
соҳасида  одатда  истеъмолчи  талабларига  мувофиқ  маҳсулотнинг 
индивидуаллик  даражаси  юқорироқ  бўлиши  талаб  этилади. 
Учинчидан,  хизматлар  соҳасидаги  ишлар  одатда  саноат  соҳасига 
қараганда кўпроқ меҳнат талаб қилади. 
Сервис  менежменти  тизимини  ишлаб  чиқишда  қатор  ўзига  хос 
омилларни  ҳисобга  олиш  лозим:  хизматлар  соҳаси  ходимлари 
истеъмолчилар  билан  мулоқот  қилиш  кўникмаларига  эга  бўлиши 
керак;  ходимнинг  меҳнат  самарадорлиги  унчалик  ўзгармайди,  чунки 
маҳсулдорликнинг  пастлиги  хизматларга  талабнинг  пастлиги  билан 
изоҳланади; 
хизматларнинг 
календарь 
режаси 
асосан 
истеъмолчиларга боғлиқ бўлади ва ҳ.к. 
Хизматлар  соҳасида  менежмент  ижодий  ёндашув,  масалан, 
хизматларга  ранг-баранглик  бахш  этиш,  истеъмолчини  хизматлар 
ишлаб  чиқаришга  жалб  қилиш  (ўзига-ўзи  хизмат  кўрсатиш), 
хизматлар  кўрсатиш  жараёнини  соддалаштириш  (шаҳарлараро 
телефон алоқасига тўғридан-тўғри уланиш ва б.) билан тавсифланади.  
Хизматлар  соҳасида  бошқарув  персонали,  худди  ишлаб 
чиқариш  менежментидаги  каби,  технологик  жараёнларни  яхши 
билиши,  истеъмолчилар  билан  мулоқот  қилиш  кўникмасига  эга 
бўлиши талаб қилинади. 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет