Тошкент молия институти


Компонентлар бўйича муҳимлик даражасини аниқлаш жараёнида мултипликтори



бет50/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Компонентлар бўйича муҳимлик даражасини аниқлаш жараёнида мултипликтори

Компонентлар сони

КМУМни аниқлаш мақсадида умумгуруҳ муҳимлик даражаси мултипликатори

2

1,5

3-4

2,0

5-6

2,5

7-9

3,0

10-14

3,5

15-19

4,0

20-25

4,5

26-30

5,0

31-40

5,5

41-50

6,0

51-64

6,5

65-80

7,0

81-94

7,5

95-110

8,0

111-130

8,5

131+

9,0

Гуруҳ компонентлари бўйича муҳимлик даражасини аниқлшда гуруҳлар бўйича умумий муҳимлик даражасига 10-жадвалда келтирилган мултипликатор кўпайтирилиб КМУМ аниқланади. Кейин еса аниқланган КМУМ компонентларга тақсимланади.
Юқоридаги жадвал маълумотларини бизнинг мисолимизга қўлласак, КМУМни 12,5 млн. сўм (гуруҳлар бўйича умумий муҳимлик даражаси * 2,5 млн. сўм мултипликатор) қилиб белгиланиши шарт. Шундан келиб чиққан ҳолда хар бир компонент бўйича муҳимлик даражаси 2,5 млн. сўмни ташкил етади(1 млн. сўм ёки 5 млн. сўм емас). Ушбу кўрсаткич аниқланган КМУМни 5 та компонентга тақсимлаш йўли билан аниқланди (барча шўба корхоналар ҳажм жиҳатдан тенглиги инобатга олинган).
Енди бироз мисолимизни мураккаблаштирсак. Гуруҳ 5 та шўъба корхонадан ташкил топган. Гуруҳлар бўйича умумий тушум – 200 млн. сўмни ташкил ецин. Гуруҳлар бўйича умумий муҳимлик даражаси уларнинг даромад ва харажат моддаларига нисбатан 0,5% миқдорида яъни 1 млн. сўм қилиб белгиланди.

Компонентлар сони

5

Мултипликатор

2,5

Гуруҳлар бўйича умумий муҳимлик даражаси

1000000 сўм

компонентлар бўйича максимал умумй муҳимлик даражаси (КМУМ)

2500000 сўм

ШК №

Компонент тушумлари

Гуруҳларнинг тушумдаги салмоғи %

КМУМни пропарционал тақсимлаш

КМУМни ўртача тортилган усулда тақсимлаш

Компонент бўйича муҳимлик даражаси




1

2

3

4

5

1

60

30

750000

622869

700000

2

50

25

625000

568591

600000

3

40

20

500000

508524

500000

4

30

15

375000

440415

400000

5

20

10

250000

359601

300000

Жами

200

100

2500000

2500000

2500000

Аввало мултипликаторни аниқлаймиз. 10-жадвал маълумотидан фойдаланиб у 2,5 га тенглигини белгилаб оламиз. КМУМни аниқлаймиз:


КМУМ=Гуруҳлар бўйича умумий муҳимлик даражаси * мултипликатор
КМУМ= 1*2,5=2,5 млн.сўм
Биринчи бўлиб 2 чи ва 3 чи устунни тўлдирамиз. Оддий арифметик пропорция асосида ҳар бир компонентнинг тушумини гуруҳлар бўйича жами тушумдаги салмоғини аниқлаймиз. Жадвалга мувофиқ йиллик тушуми 20 млн. сўмни ташкил етадиган 5-компонент бўйича муҳимлик даражаси 250 минг. сўмни (2500000*10%) ташкил етади. Худди шу тартибда қолган компонентлар учун ҳам муҳимлик даражасини аниқлаймиз.
Агар компонентлар бўйича тушум бир биридан катта фарқ еца юқорида келтирилган ёндашув аҳамияциз бўлиб қолади. Бундай ҳолда КМУМни ўртача тортилган усулда компонентларга тақсимлаймиз ва қуйидаги формуладан фойдаланамиз:



Ушбу формуладан фойдаланган ҳолда 5 компонент бўйича муҳимлик даражасини ҳиблаймиз.






Шу тариқа ҳар бир компонент бўйича ҳисоблаб топилади(4 устун). Аниқланган натижалар асосида ҳар бир компонент бўйича 3 ва 4 устунларни солиштириш асосида аудитор муҳимлик даражасини белгилайди (5 устун). №5 компонентнинг муҳимлик даражаси 300000 сўмни ташкил етади.


6.3. Аудиторлик риски ва уни баҳолаш моделлари


Мустақил молиявий назорат ёки аудит бозор иқтисодиётининг ажралмас елементи ҳамда мамлакат иқтисодиётини хавфсизлигини таъминловчи фаолиятдир. Аудиторлик фаолияти иқтисодиётда ўз функцияларини тўлиқ амалга ошириш учун қуйидаги объектив шартлар бажарилиши лозим:

  • мамлакатда қулай инвестицион муҳитнинг яратилганлиги;

  • суд-ҳуқуқ тизимининг ривожланганлиги;

  • давлатнинг мустақил молиявий назорат коцепциясини амалга ошириш бўйича еҳтиёжи.

Аудиторлик фаолияти ғарб мамлакатларида евалюцион йўл билан ривожланган бўлса, бизнинг мамлакатимизга бозор иқтисодиётининг елементларидан бири сифатида кириб келди. Натижада миллий аудиторлик фаолиятининг ривожланиш даражаси ривожланган мамлакатлар аудиторлик фаолиятининг ривожланиш даражасига мувофиқ келмай қолди. Юзага келган муаммони бартараф етишда мамлакатимизда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Хусусан:

  • фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий база шакллантирилди;

  • аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари ишлаб чиқилди ва ҳ.

Бу ижобий ишлар билан бир қаторда аудиторлик фаолиятида ҳалигача ўз ечимини кутаётган бир қанча муаммолар ўз ечимини топмаган. Хусусан шундай муаммолардан бири бу аудиторлик текширувида аудиторлик рискини аниқлаш ва баҳолаш тартиби бўйича ҳалигача олимлар ва амалиётчилар томонидан ягона фикрга келинмаган..
Бизга маълумки иқтисодиётнинг еркинлашуви шароитида фаолият юритувчи субъектлар ўзаро муносабатларида аудит муҳим елемент ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти, мулкдори ва уни давлат билан ўзаро муносабатида аудит муҳим аҳамият касб етишини инобатга олсак, ахборотдан фойдаланувчилар олдида аудиторлар тўлиқ жавобгар еканлигини еътироф етишимиз мумкин. Шундай екан аудитор тақдим етаётган хулосасининг ишончлилигига тўлиқ жавобгардир, бунинг еътиборли жиҳати шундаки, аудитор хўжалик операцияларини, товар моддий заҳиралари ва бошқа активлар ҳамда ўз ва қарз маблағларини ёппасига текширув ўтказмаслиги боис хулосанинг ишончлилиги юзасидан риск юзага келади. Бу рискни аниқлаш ва баҳолаш, унинг критик ва мақбул чегарасини аниқлаш аудиторлар олдидаги асосий муаммо ҳисобланади.
Аудиторлик рискини баҳолаш муаммоси кўп қирралидир. Риск-бу қарорларни қабул қилиш натижасида белгиланган мақсадга қисман ёки тўлиқ ериша олмаслик еҳтимолидир. Яъни риск белгиланган мақсадга еришиш учун қабул қилинган қарорлар самарадорлигини баҳоловчи кўрсаткичдир. Ушбу мулоҳазадаги таъкидни аудиторлик фаолиятига қўлласак, риск кўрсаткичи аудиторлик хулосаси тури бўйича нотўғри қарор қабул қилиш хавфидир.
Хориж олимларидан У.Мессиер Аудиторлик риски – молиявий ҳисоботда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд бўлган ҳолда аудитор томонидан унгга мувофиқ бўлмаган аудиторлик хулосасини тақдим етишдир деб таъриф берган.
Е.Аренс ва Ж.Лоббеклар еса аудиторлик риски –молиявий ҳисоботда ҳақиқатда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд бўлганда, молиявий ҳисобот тўғри ва объектив тузилганлиги тўғрисидаги аудиторнинг ижобий фикри(хулосаси) деб еътироф етишган.
Аудиторлик рискини аниқлаш ва баҳолаш “Муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини тадбиркорлик субъектини ва унинг муҳитини билиш асосида аниқлаш ва баҳолаш” номли 315-сонли, “Баҳоланган рискларга жавобан аудиторнинг ҳаракатлари” номли 330-сонли аудитнинг халқаро стандартларида кўриб чиқилган, бизнинг мамлактимиз аудиторлик фаолиятида еса “Муҳимлик ва аудиторлик риски” деб номланган 9-сонли стандартдагина кўриб чиқилган.
Аудиторлик текширувида юзага келиши мумкин бўлган рискларни қуйида келтирилган жадвалда кўриб чиқамиз.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет