Тошкент молия институти


Ички назоратнинг ташқи аудитдаги зарурияти



бет59/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Ички назоратнинг ташқи аудитдаги зарурияти
Профессионал аудит стандартлари аудиторлардан шуни талаб қиладики, ҳар бир аудитор аудит режасини тузувчи сифатида иш олиб борилаётган ташкилотнинг ахборотларни нотўғри кўрсатиши, фрибгарлик қилиб ёки техник хато туфайли, рискини баҳолай олиши зарур ҳисбланади. Шу сабабли ташқи аудиторлик текширувини ўтказаётган аудиторлар биринчи навбатда мижоз корхонадаги ички назорат тизимини баҳолаб олади. Баҳолаш даврида аудитор турли усуллардан фойдаланиши мумкин. Бу баҳолаш жараёни албатта корхона ҳақида йетарлича маълумотга ега бўлиш ёки унининг хусусиятларидан келиб чиқади, корхона молиявий ҳисоботларни тайёрлаётган пайтда қай даражада ички назорат функцияси яхши ишлашини ўрганиш фикримизнинг исботидир. Бундан ташқари аудитор ташкилот ички назоратида йўл қўйилиши мумкин бўлган ишончсиз ахборотлар айнан нималар билан боғлиқ бўлиши, қайси ҳужжатларда кузатилиши мумкинлигини тўғри башорат қилиши муҳим ҳисобланиб, бу таҳмин қилинаётган хатолар молиявий ҳисоботда мавжуд ёки мавжуд емаслигини текширишдан иборатдир. Агар корхона сифациз ички назоратини олиб борса, аудит жараёни олиб борилаётган вақтида ушбу омил аҳамиятга ега ҳисобланди. Мисол учун, аудитор корхона маҳсулотлар кирим-чиқими ўз вақтида, самарали амалга оширилмаганлигини ўз ҳисоботида акс еттирса, бундай пайтда аудитор шундай муқобил аудит қилиш жараёнини ўтқизиши керакки ҳақиқатдан ҳам материал кирим-чиқими ички назоратнинг ёмон ишлагани учун яроқсиз, нотўғри ахборот вужудга келганлигига шак-шубха қолмасин. Деярли барча аудиторлик компаниялари ўзлари хизмат кўрсатаётган йирик корхоналарнинг ички назорат олиб боришига алоҳида қизиқиш билдиришади. Аудиторлик корхоналари аудиторлик хулосасини тақдим етаётган пайтларида уни ўзаро чамбарчас боғлиқликдаги аудиторлик текшируви сифатида тақдим етади ва бунда ўша ташкилотнинг молиявий ҳисоботларни тайёрлаётганда ички назоратни қай даражада амалга ошираётганлигини алоҳида қилиб молиявий ҳисобот тўғрисидаги текширув натижаларига киритади.


8.2. Тридуей Комиссияси Ҳомийлик Ташкилотлари Қўмитаси томонидан тақдим қилинган Ички Назорат Интеграцавий Дастури ва ички назоартнинг елементларини аниқлаш




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет